Янги
17.07.20
Бухгалтерлар 25 июлга қадар 2020 йилнинг II чораги учун молиявий ҳисобот топширишлари лозим бўлади. Илк бор ушбу маълумотларни улар сўмда тақдим этишлари керак. Шу билан бирга айрим жиҳатлари яққол Давлат солиқ қўмитаси томонидан тушунтиришларни талаб этади. Buxgalter.uz саволларни ДСҚнинг ахборот хизматига йўллади. Сўз нима хусусида бормоқда?
17.07.20
ҚҚСни ҳисоблашда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмалар, фойда солиғини ҳисоблашда эса жами даромад инобатга олинади. Ушбу кўрсаткичлар доим ҳам мос келадими? «Норма» эксперти Олег ЦОЙ махсус buxgalter.uz учун аниқ мисол ёрдамида ушбу муҳим жиҳатга ойдинлик киритди.
16.07.20
Товарларни импорт қилишда бюджетга ундан ҚҚС тўланган қиймат ва ушбу товарлар реализация қилинган қиймат ўртасидаги ижобий фарққа қўшимча ҚҚС ҳисоблаш масаласи ижтимоий тармоқлар ва Телеграм-каналларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Солиқ органларининг мазкур масала бўйича нуқтаи назарларини солиштирган ҳолда, биз бу ҳақда бу ерда ёзгандик. Импорт қилувчи ташкилотнинг бундай харажати фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида чегириладиган харажат ҳисобланадими? Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ ушбу масала бўйича фикри билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди.
16.07.20
Жорий йилда моддий ёрдамга солиқ солишга нафақат МҲЭКМнинг оширилгани, балки 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармонга мувофиқ имтиёзли чегара МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача ўзгартирилгани ҳам таъсир кўрсатади. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА ушбу ўзгартиришларни қандай белгилаш ва ҳисоботда акс эттириш кераклигини тушунтириб берди:
15.07.20
ДСҚ томонидан ПФ-5813-сон Фармонга асосан ишлаб чиқилган виртуал касса дастурий маҳсулотининг бепул базавий қисмини фақат «Soliq Servis» ДУКдан олиш мумкин. Нима учун ишлаб чиқувчи тарқатиш ва хизмат кўрсатишни бошқа Техник хизмат кўрсатиш марказларига ҳам ишониб топширмади? Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан «Янги технологиялар» ИАМ директори Ҳаётжон НАСРУЛЛАЕВ тушунтирди:
15.07.20
Корхона 2020 йил июнь ойида бино сотиб олиб, унга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирди. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни қандай ҳисоблаш ва қачон тўлаш кераклиги ҳақида тушунтириб берди:
15.07.20
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклига уни тўлдириш чоғида 1%лик имтиёзли ставкани танлаш имтиконияти киритилди. Бироқ бухгалтерларда корхона ҳисобот даврида бир вақтнинг ўзида ижтимоий солиқнинг иккитадан ортиқ ставкасини қўллаган бўлса, ҳисобот қандай тўлдирилади деган савол пайдо бўлди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида «Норма» эксперти Дилором САИДОВА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш берди:
14.07.20
Вuxgalter.uz илтимосига кўра Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ қурилиши тугалланмаган объектлар бошқа корхонанинг устав фондига ҳисса сифатида берилганда солиқ солиш хусусиятлари ҳақида гапириб берди.
13.07.20
Харидор етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФни имзолашни рад этиш ҳуқуқига эга. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим? ЭҲФни барибир имзолашмаса, оқибатлар қандай бўлади? Ахир у бу ҳолатда ҚҚС ҳисоб-китоби бўйича реализация кўрсаткичларига кирмайдику.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга ДСҚнинг Солиқ солиш бўйича маслаҳат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:
13.07.20
Қурилиш компанияларининг бухгалтерлари ЭҲФ тизимида қабул қилинган ҳисобварақ-фактура шаклини ўз соҳалари учун ноқулай деб ҳисоблаб, ушбу соҳада аллақачон қабул қилинган Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома ҳисобварақ-фактурани ЭҲФ тизимига жорий этиш зарурлиги ҳақида гапирмоқдалар. Бироқ ДСҚнинг позицияси қатъий: ЭҲФ шакли ҳамма учун бир хил бўлиши керак. Вuxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚнинг солиқ солиш бўйича маслаҳат бериш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ вазиятга ойдинлик киритди: