Янги
13.07.20
Ҳажмлар қисқарганлиги туфайли II чоракда корхонада I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳаракат қилишнинг эҳтимолий вариантларини buxgalter.uz учун молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ махсус тушунтирди:
12.07.20
Йирик солиқ тўловчилар бўйича минтақалараро ДСИ айрим аудиторлик ташкилотларини ёлғон хулосалар беришда айблаб, уларни жазолашни талаб қилди. Корхоналар текширув натижаларига кўра ижобий аудиторлик хулосасини олганларидан кейин аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини қайта топширганлари сабабли айбли деб топилдилар. Ўзбекистон Аудиторлар палатаси раиси Неъматулла КАРИМОВ ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА биргаликда ушбу вазият юзасидан buxgalter.uz учун махсус тушунтириш бердилар:
12.07.20
Президентнинг ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 августда тугайди. Сизга жарима ва пеня солмасликлари учун buxgalter.uz маслаҳатларидан фойдаланинг.
10.07.20
Кўп бухгалтерлар корхона раҳбари алмашиши чоғида муаммога дуч келишади: электрон ҳужжатларда автоматик тарзда илгариги директорнинг номи чиқади. Баъзан бу барча ҳужжатларда содир бўлади, баъзида – уларнинг айримларида.
10.07.20
Бухгалтерлар норезидент бўлган воситачи иштирокида тузилган битимлар бўйича ЭҲФни расмийлаштириш чоғида муаммога дуч келишмоқда, сабаби норезидентнинг СТИРини кўрсатиш зарур бўлган сатрни тўлдиришнинг имкони бўлмаяпти. Тошкент шаҳар ДСБ маслаҳат марказидаги манбадан buxgalter.uz муаммо яқин соатларда ҳал этилиши юзасидан ахборот олди. Буни ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМда ҳам тасдиқлашди.
10.07.20
Агар чет эллик директорда диплом бўйича мутахассислиги бошқарув эмас, техник мутахассислик бўлса, унинг даромадларига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
10.07.20
Хўжалик фаолияти қисқартирилган шароитда фойда солиғини тўловчиларга бўнак тўловларини аввалги чорак якунлари асосида эмас, балки бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш орқали кутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиқиб тўлаш ҳуқуқи берилди .
«Норма» эксперти Олег ЦОЙ III чорак учун бундай маълумотномани кимлар қандай ҳолларда тақдим этишлари керак эмаслиги, қандай қилиб бўнак тўловларини корхонага зарар келтирмайдиган қилиб тўлаш мумкинлиги ҳақида гапириб берди.
10.07.20
Корхона ходими - Ўзбекистон фуқароси хизмат зарурати юзасидан тез-тез чет элга чиқади. Ўзбекистонда у бир йилда 183 кундан кам бўлади. Бунда у солиқ резидентлигини йўқотадими? Ушбу ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби тартиби қандай? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
10.07.20
Нима учун солиқ суммаси камайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилади? Вазиятни ДСҚ Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ тушунтирди:
09.07.20
Ҳисоботларни қайта топшираётганда тизим 45 кодли хатога йўл қўйилганини кўрсатади. ДСҚнинг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ИБРОҲИМОВ у нимани англатишини тушунтириб берди: