Янги
25.06.20
Чет эллик ходим даромадлар тўғрисида декларация топширишни хоҳламаяпти. Бухгалтер бундай вазиятда унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолиши лозимми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:
25.06.20
Бухгалтерлар 10006_14 коди билан ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклини топшираётганда нафақат олинган ва тақдим этилган ЭҲФни ўз вақтида имзолаш борасида, балки улардаги етказиб бериш қиймати кўрсаткичлари ва ҚҚС суммаси тўғрилиги борасида ҳам кўплаб муаммоларга тўқнаш келдилар. Buxgalter.uz эҳтимолий хатоларни таҳлил қилиб, ўз хулоса ва тавсиялари билан ўртоқлашишга тайёр.
25.06.20
2-сон картотекага «маҳкам» ўрнашиб олган корхонада юридик шахс ЭРИнинг амал қилиш муддати ўтди. Уни узайтириш учун ҳақ тўлаш керак, акс ҳолда ҳисоботларни қандай топшириш мумкин? Бироқ юридик шахс буни фақат пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши мумкин. Бундай вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан МБнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бош мутахассиси Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ тушунтирди:
25.06.20
Июль эшик қоқмоқда, ҳадемай ёзнинг иккинчи ойидаги юмушлар бошланади. II чорак ҳисоботи, солиқлар ва бўнак тўловларини тўлаш, аксарияти уйларида ўтирган ходимларга иш ҳақини ҳисоблаш ва, албатта, ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни топшириш – ҳаммасига улгуриш керак. Бундай қизғин паллада бирор нарсани ёддан чиқармаслик учун buxgalter.uz нинг тавсияларидан фойдаланинг.
25.06.20
Қўшимча ҚҚС ҳисоблашга тўғри келадиган вазиятлар бўлади. Баъзан – мажбурий тартибда, баъзида – келгусида солиқ органлари томонидан қўшимча солиқ ҳисобланишининг олдини олиш учун. Шу муносабат билан савол туғилади: фойда солиғи ҳисоб-китобида ҚҚС солиқ базасига киритиладими? Масалани «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтирди:
25.06.20
Электрон ҳисобварақ-фактуралар тизимида ЭҲФга тузатиш киритишни расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди. Янги технологиянинг афзалликлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассиси Нодир МУҲАММАДОВ гапириб берди:
24.06.20
Корхонада меҳнат шартномасига асосан чет эллик-норезидент ишлайди. Унинг даромадларидан 20% ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолинади. Ўзбекистонда 183 кун бўлгандан кейин у солиқ резидентига айланади ва унинг иш ҳақига 12% ставка бўйича ЖШДС солинади. Бунда у чет элда ҳам даромад олади. У Ўзбекистонда жами даромади тўғрисида декларация топшириши керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди:
24.06.20
Раҳбар карантин даврида корхона фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Буни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш лозим? Қанча вақт оқибатларсиз ишламаслик мумкин? Солиқ инспекцияси ўз ташаббусига кўра ушбу даврда корхонанинг ҳисобрақамларини блокировкалаб қўя оладими? Мажбурий тугатиш ишлари ўтказилиши мумкинми? Юридик масалалар бўйича «Норма» экспертлари, адвокат Элеонора МАЗУРОВА ва юрист Альберт САФИН вазиятга ойдинлик киритдилар:
24.06.20
Май ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини топшириш муддатлари ўтганлигига қарамай, бухгалтерлар илгаригидек 10006_14 кодли Ҳисоб-китобнинг янги шаклидан қийналишмоқда. Ҳамкасбларга ёрдам тариқасида buxgalter.uz кенг тарқалган муаммолар бўйича ДСҚнинг жавобларини тўплади. Умид қиламизки, бу сизга ишлашда ёрдам беради.
24.06.20
Компания раҳбарияти корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Корхонада солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд. Бу пулларни офисдан чиқмасдан қандай қайтариш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz нинг илтимосига кўра ДСҚнинг бюджет даромадларини прогнозлаштириш бошқармаси бошлиғи Бахтиёр ЁҚУБОВ сўзлаб берди.