Янги

Фаолиятни қандай қилиб тиклаш мумкин: қадамма-қадам алгоритм

15.06.20
Фирма ўз фаолиятини мажбурий равишда тўхтатиб қўйган эди. Бироқ ҳозир ишни тиклаш имкони пайдо бўлди. Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Альберт САФИН бекор туриб қолган вақтга қараб фаолиятни тиклашнинг қадамма-қадам алгоритмини тайёрлади:

Карантин вақтида амортизация ва бошқа харажатларни қаерга киритиш лозим

15.06.20
Агар карантин вақтида фирма ишламаган, ҳеч нарса ишлаб чиқармаган бўлса, ускуна амортизациясини нима қилиш мумкин? Агар ҳисобот даврида ишлаб чиқариш ҳам, илгари ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотни реализация қилиш ҳам бўлмаган бўлса, ишлаб чиқариш цехи ижараси ва электр энергияси бўйича харажатларни қаерга киритиш лозим? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради:

Қарзни ҳисобдан чиқариш ва ўтказиш чоғида солиқ базаси қандай аниқланади

12.06.20
Мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш ва қарзни учинчи тарафга ўтказиш механизми, шу жумладан ушбу вазиятларда фойда солиғини аниқлаш ҳақида «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА гапириб берди:

"Ижод" фондига ажратмалар бўйича имтиёз сақланиб қолганми

12.06.20
Корхонада Президентнинг 26.02.2010 йилдаги ПҚ-1292-сон қарорининг 5-бандига асосан амал қилиш муддати кўрсатилмаган - "Ижод" фондига йўналтирилган суммага фойда солиғи, ЯСТ ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ажратмалар бўйича солиқ солиш базасини камайтириш бўйича имтиёз мавжуд. Қонун ҳужжатларига кейинчалик киритилган ўзгатиришларни инобатга олган ҳолда "Ижод" фондига ажратмалар бўйича имтиёз сақланиб қолганми?

Агар ходим иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлса, унинг учун алиментни ким тўлайди

12.06.20
Агар ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилда бўлса, у тўлайдиган алиментлар билан нима қилиш керак? Ахир бу ҳолатда иш ҳақи ҳисобланмайдику. Бу ҳолда фирма қандайдир харажатлар қилиши керакми? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради:

Қарзлар бўйича харажатлар: молиявий харажатми ёки бўлғуси актив?

11.06.20
Пандемия шароитида кўп ташкилотлар қурилишни музлатиб қўйишига тўғри келди. Бу вазиятда бухгалтерлар ушбу қурилиш учун олинган қарзлар бўйича харажатлар билан нима қилиш мумкин, деган саволга дуч келишди. Уларни қандай тўғри акс эттириш ва ҳисобга олишни МҲХС бўйича сертификатланган мутахассис Александра ТОЛМАЧЕВА buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:

Агар норезидент ҳисобга қўйилмаган бўлса, хизматлар импортига ҚҚС чегириладиган харажат саналадими

11.06.20
Агар норезидент СК бўйича Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида ҳисобда туриши лозим бўлганлар тоифасига кирмаса, хизматлар импортига ҚҚС чегириладиган харажат ҳисобланадими? Саволга «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА жавоб беради:

Нима учун сиз май учун ҚҚС ҳисоб-китобини топшира олмаслигингиз мумкин

11.06.20
Ҳисоботни топширишнинг энг сўнгги муддати – 20 июнга қадар. Шунингдек, ҳаммага маълумки, маррага яқин қолгани сари, тизимнинг юқори даражада бандлиги боис ҳисоботларни топшириш шунчалик қийин бўлади. Бироқ ҚҚС ҳисоб-китобини бугуннинг ўзида ҳамма ҳам топширолмайди: ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли (10006_14) Солиқ қўмитасидан уни тўлдириш бўйича йўриқномани ҳам қайта ишлашни талаб этади. Buxgalter.uz муаммони тушунишга уриниб кўрди ва ДСҚга сўров йўллади.

Моддий ёрдам – 2020: нимани бой бермаслик муҳим

11.06.20
Пандемия шароитида ходимларга моддий ёрдам тўлаш ва унга солиқ солиш мавзуси ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Жорий йилда ҳисоб-китобларда нималарни инобатга олиш лозимлигини Тошкент шаҳар Юнусобод туман ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВ тушунтирди:

Агар раҳбар ўз мобиль телефонидан фойдаланса, даромад қандай аниқланади?

09.06.20
Корхона ўз фаолиятида фойдаланиш учун раҳбардан уяли аппаратни вақтинча текин фойдаланишга олмоқда. Бу ҳолда фойда солиғини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? «Норма» эксперти Наталья МЕМЕТОВА тушунтиради: