Янги

Харидор газдан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланганда акциз солиғини тўлайдими

05.10.23
«Пахта кластери машина-трактор паркида ёқилғи сифатида фойдаланиш учун маҳаллий бозордан табиий газни сотиб олади. Сотиб олинган газ нархига акциз солиғи киритилган. Агар сотиб олинган газдан ўз эҳтиёжларимиз учун фойдаланган бўлсак, акциз солиғини тўлашимиз керакми?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Нормa» мутахассиси Олег Цой жавоб берди:

Товарлар таннархидан паст нархда сотилганда фойда солиғи қандай ҳисоблаб чиқарилади

04.10.23
“Корхона 100 млн сўмлик товарларни сотиб олди, сўнгра уларни 80 млн сўмга экспорт қилди. Ушбу экспорт-импорт операцияларида иштирок этаётган барча компаниялар ўзаро боғлиқ томонлар ҳисобланмайди. 20 млн сўм фарқдан қўшимча фойда солиғи суммасини ҳисоблаш керакми?” Вазиятни “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди:

Сотиб олинган ва реализация қилинадиган товарнинг МХИКдаги фарқи нимага сабаб бўлади

04.10.23
“МЧЖ ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади. МЧЖ товарларни (асбоб-ускуналарга эҳтиёт қисмларни) харид қилади, улар кейинчалик экспортга реализация қилинади. Бунда товарлар турли етказиб берувчилардан (ишлаб чиқарувчилардан, улгуржи корхоналардан, дилерлардан) харид қилинади. Уларда айни бир товарларнинг номлари турлича бўлиши мумкин. Масалан, бир етказиб берувчидан сотиб олинадиган “резина астар”ни бошқа етказиб берувчи “зичловчи” номи билан бизга жўнатиши мумкин. Товар-моддий захираларни (ТМЗ) ҳисобга олишни мақбуллаштириш мақсадида корхонамиз сотиб олинган товарларни ҳисобга олишни корхонада қабул қилинган номлар бўйича юритишни режалаштирмоқда. Яъни етказиб берувчилардан турли номларда сотиб олинган товарлар номенклатура позицияларининг артикул рақамлари асосида ягона ҳисобга олиш номларига айлантирилади. МЧЖ ҚҚС тўловчиси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, товарларни етказиб берувчининг номидан фарқ қиладиган корхонада қабул қилинган ном билан реализация қилишда бу электрон ҳужжат айланиши орқали назорат қилиш чоғида ҚҚС бўйича занжир узилишининг сабаби бўлмайдими? Бу молиявий жарималарга олиб келмайдими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради:

БЮДда контракт рақами бўлмаганлиги учун импорт қилувчининг жавобгарлиги қандай

03.10.23
“Корхона товарни импорт қилди, бироқ БЮДнинг 44-бўлимида (тақдим этилган ҳужжатларга қўшимча ахборот) контрактнинг рақами мавжуд эмас. Мазкур товарга доир контракт давлат сайтларида рўйхатдан ўтказилмаган. Мазкур вазиятда корхона учун хавф-хатарлар ва унинг жавобгарлиги қандай?” Buxgalter.uz илтимосига биноан савол юзасидан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА тушунтириш берди:

2023 йил октябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

03.10.23
Бухгалтерия ҳисоби, солиқлар ва ҳисоботлар бўйича материаллардан бохабар бўлиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.   5 октябрь : 2023 йил сентябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар

Контрагент ҚҚСни ҳисобга олиш учун тузатилган ЭҲФни сўраса, бу сотувчи учун қандай оқибатларга сабаб бўлади

03.10.23
“Корхонамиз маҳсулотларни контрагентларга етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Бизга харидорлар ва буюртмачилар уларнинг ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлмаган даврда тақдим этилган ЭҲФга тузатувчи ҳисобварақ-фактуралар юборишни сўраб мурожаат қилишди. Бунингсабаби улар мазкур ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишолмаган. Агар биз харидорлар ва буюртмачиларга такроран тузатувчи ЭҲФ юборсак, бизда солиқ ёки салбий оқибатлар юзага келадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари жавоб беради:

Солиқ жаримасини қўллашнинг янги қоидалари

29.09.23
1 октябрдан бошлаб 10 млн сўмдан юқори бўлган солиққа оид қоидабузарликлар учун молиявий санкциялар, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, фақат суд қарори асосида қўлланилиши мумкин. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра янги нормани шарҳлади:

Жисмоний шахс учун солиқ солинадиган даромадни қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

29.09.23
«Ходим август ойида ишдан бўшади. У билан иш ҳақи бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилинди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланди. Компания ижтимоий пакет сифатида спортзал билан шартнома имзолади. Сентябрь ойининг бошида август ойи учун хизматлар етказиб берувчидан (спортзал) ҳисобварақ-фактура келиб тушди, унда ишдан бўшаган шахс спортзал хизматларидан фойдаланганлиги кўрсатилган. Собиқ ходимда моддий наф тарзида даромад юзага келди. Бухгалтерия бўлими ЖШДС ҳисоблади, аммо ушбу ходимдан ҳисобланган ЖШДС суммасини ушлаб қолишнинг имкони йўқ. Ишдан бўшаган ходимнинг ушбу даромадларини компания харажатларига киритиш мумкинми ва бу ҳолатда тўланиши керак бўлган ЖШДСнинг якуний суммасини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Ўқув таътилини қандай ҳисоблаб чиқариш керак

29.09.23
«Ходим ўқув таътили олди. Таътил тўлови суммасини қандай ҳисоблаб чиқариш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси катта мутахассиси Отабек БОБОМУРАТОВ жавоб берди:

Экспорт бўйича дебиторлик қарзи мавжуд бўлса, солиқ оқибатлари пайдо бўладими

28.09.23
«Корхона товарларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Шартномада 100% олдиндан тўлов назарда тутилган. Охирги экспорт етказиб бериш олдиндан олинган тўловдан кўпроқ суммага расмийлаштирилган. Муддати бир юз саксон кундан ошмайдиган дебиторлик қарзи юзага келди. Корхонанинг дебиторлик қарзи муносабати билан корхонада солиқ оқибатлари юзага келадими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра «Норма» экперти Олег Цой изоҳлади.