Янги
31.05.23
“Доимий муассаса Ўзбекистонда ўз фаолиятини якунлади, сабаби барча шартнома мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилди. Қандай муддат давомида солиқ органлари ҳисобдан чиқарилганлик тўғрисида маълумотномани бериши керак? Ариза берилган пайтдан эътиборан бир ойдан ортиқ вақт ўтди, солиқ органида эса биз қачон мазкур ҳужжатни олишимизни ҳеч ким аниқ айтиб беролмаяпти”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди. Эксперт ушбу вазиятдаги кўп муаммоли жиҳатлар ваколатли органларнинг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди:
30.05.23
“Корхона 2018 йилда ЯСТни тўлашга ўз вақтида ўтмади (ўз вақтида хабарнома бермади). Бутун йил давомида маҳсулотларни реализация қилишда ҚҚС ҳисобланмади. Кейинроқ, солиқ органи бу ҳуқуқбузарликни аниқлади ва қўшимча ҚҚС суммасини ҳисоблади. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС – бу корхонанинг харажати, сабаби харидор уни тўламайди. Бухгалтер қўшимча ҳисобланган суммани 3100-“Келгуси давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар” бухгалтерия счётида акс эттирди. Ушбу сумманинг бир қисмини – 2018 йилда, қолдиғини – 2019 йилда ҳисобдан чиқарди. 2019 йилдан бошлаб корхона умумбелгиланган солиқлар тўловчисига айланди, қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини бухгалтер чегириб ташланадиган харажатларга олиб борди. Бироқ, солиқ органининг таъкидлашича, бу – чегириб ташланмайдиган харажатлар, сабаби улар 2018 йилда амалга оширилган. Бу тўғрими?
Вазиятни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
29.05.23
МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг:
29.05.23
“B2B битими бўйича харидор ЭҲФда товар номи сифатида МХИК номини кўрсатиш лозим деб таъкидламоқда. Мазкур “қоида” онлайн-НКМ чекларига ҳам татбиқ этилишига бизни ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Гўёки бу ҳолда солиқчиларда МХИКнинг товарлар номенклатурасига номувофиқлиги юзасидан жарималар учун асослар бўлмас эмиш. Бу тўғрими?”.
Buxgalter.uz тушунтиради:
26.05.23
“Корхона ФҲХ шартномага асосан жисмоний шахс-норезидентнинг хизматлари учун тўловни чет эл валютасида амалга оширади. Кўрсатилган хизматлар далолатномаси 13 мартда имзоланган, даромад эса 28 мартда тўланган”.
Ушбу вазиятда ЖШДС ва ижтимоий солиқни қандай ҳисоблаб чиқаришни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди:
26.05.23
“Компания – ҚҚС тўловчиси В2В хизматини кўрсатди. Ҳисобварақ-фактура тақдим этиш чоғида хизмат олувчисида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг ҳолати фаол эмаслигини кўрдик. У гувоҳнома тўхтатиб турилганини важ қилиб, ЭҲФни рад этди ва гувоҳнома қайта тикланганидан кейин уни қайтадан тақдим этишни таклиф қилди. Контрагентнинг ҳаракатлари қонунийми?”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтириб беришди:
25.05.23
“Лизинг компанияси – ҚҚС тўловчиси Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандига мувофиқ лизинг бўйича фоизларга бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Лизинг олувчилар икки томонлама ЭҲФ тақдим этилишини талаб қилишмоқда. Бу вазиятда ким ҳақ ҳисобланади? Лизинг компанияси лизинг бўйича фоизларга қандай ҳисобварақ-фактурларни тақдим этиши керак?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди:
25.05.23
“Улгуржи савдо корхонаси юқори ликвидли товарларни биржа орқали монопол ишлаб чиқарувчилардан харид қилган ҳолда, уларни реализация қилади. Камерал текширув натижаларига кўра солиқчилар 24.11.2022 йилдаги ПҚ-430-сон қарорнинг 3-банди 3-хатбошиси асосида қўшимча ҚҚС ва фойда солиғи суммасини ҳисоблашди. Солиқ тўловчи ушбу норма шартларига у жавоб бермайди ва бинобарин, буни унга қўллаш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Солиқчилар ўзгача фикрда”.
Ушбу масаланинг ечими амалдаги нормаларни қўшимча аниқлаштириш ва тушунтиришларни талаб қилади. Ваколатли давлат органлари мутахассисларининг эътиборини нимага қаратиш лозимлиги ҳақида солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:
24.05.23
“Корхона, ҚҚС тўловчиси, юкларни халқаро ташиш билан шуғулланади. Биз 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида чет элдан автотранспорт сотиб олдик, бюджетдан “божхона” ҚҚСни қайтарилди. Энди ушбу автотранспортни божхона қиймати бўйича сотмоқчимиз. Агар сотилган автотранспорт учун биз уни реализация қилишда ҚҚСни тўласак, илгари қоплаб берилган ҚҚСни бюджетга қайтариш керакми?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:
23.05.23
“Асл белгиси” МАТ маъмурияти тизимнинг ишидаги ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди. 2023 йил 30 майдан бошлаб, агар мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмаси иштирокчиси бир дақиқада 1 000 та мурожаатни генерация қилса, тизим 429 кодли хато тўғрисида хабар чиқаради.
Бундай чеклов кимлар учун долзарб ва бу ишлашга халақит қилмаслиги учун нима қилиш керак?
“Асл белгиси” МАТ маъмурияти тушунтиради: