Товарларни Uzum Market орқали реализация қилиш қандай ҳисобга олинади ва акс эттирилади

preview

“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона Uzum Market билан шартнома бўйича товарларни реализация қилишни йўлга қўймоқчи. Корхонамиз товарларни топширади, интернет-дўкон уларни жисмоний шахслар ёки юридик шахсларга реализация қилади. Келиб тушган пуллардан Uzum Market воситачилик ҳақи фоизини ушлаб қолади, қолган суммани эса корхонамизга тўлайди.

Корхонамиз мазкур ҳолда Uzum Market билан олди-сотди шартномаси асосида ишлаши тўғрими? Бунда корхонамиз учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

– Сизнинг вазиятингизда интернет-дўкон билан олди-сотди шартномаси эмас, балки воситачилик шартномаси тузилади.

Воситачилик шартномаси бўйича комитент воситачига ўз номидан, бироқ комитент ҳисобидан битимларни ҳақ эвазига тузишни топширади . Яъни воситачи комитентнинг товарларини учинчи шахсларга реализация қилган ҳолда бунинг учун комитентдан воситачилик ҳақи олади.

Корхонангизнинг даромади воситачи томонидан товарларни сотиш суммасидан келиб чиққан ҳолда – воситачилик ҳақини чегирмасдан аниқланади – ва жами даромад таркибига киритилади .

Воситачининг воситачилик ҳақи корхонанинг харажати деб эътироф этилади.

Даромад товар воситачи томонидан учинчи шахсга реализация қилинган санада эътироф этилади, товар воситачига топширилган пайтда эмас.

 

Комитентнинг бухгалтерия ҳисоби ва унга солиқ солиш ҳамда воситачилик шартномаси бўйича ЭҲФни расмийлаштириш ҳақида қуйидаги материалларда батафсил ўқинг: