Янги
23.05.23
“Корхона асосий воситаларни сотиб олди. Шартнома кешбэкни назарда тутади. Харидор уни олиш учун шартларни бажарди, сотувчи қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирди ва кешбэк суммасини харидорнинг ҳисобрақамига қайтарди. Натижада харидорда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Кешбэкни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?”.
Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
23.05.23
“7 ой олдин биз Давлат хизматлари марказига ташкилотимизни (йилига 1 млрд сўмдан ортиқ айланмага эга) тугатиш илтимоси баён этилган ариза бердик. Бироқ корхона хануз тугатилмаган, сабаби солиқ органлари ҳали тугатишга доир текширув ўтказишмаган. Бунинг ўрнига биз солиқ органидан фаолият кўрсатаётган корхона ҳисобланишимиз боис, солиқ ҳисоботларини топшириш ва солиқларни тўлаш талаби билан хат олдик. Раҳбариятнинг позицияси ўзгаришсиз қолди – тугатилади. Энди биз компанияни тугатиш тўғрисида аризани такроран топширишимиз ва тугатиш тартиб-таомили чўзилиб кетганлигида айбимиз йўқлигига қарамай, ўтган ойлар учун ҳисоботларни топширишимиз керакми?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди:
22.05.23
Корхона чет эл фуқаросини масофадан туриб ишлашга қабул қилишни режалаштирмоқда. У Ўзбекистондан ташқарида ишлайди.
Қандай қилиб чет элликни ишга қабул қилишни расмийлаштириш, иш ҳақи тўлаш ва унинг даромадларига солиқ солишни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “Assistance In Tax” СМТ директори Радмила КАРИМОВА тушунтирди:
19.05.23
“Агар биз чет элда сотиб олинган ускунани дарҳол қўшни республикага сотишни режалаштирсак, уни ИМ-40 режимига расмийлаштириш керакми?”.
“Норма” эксперти Гулнора АБДУНАЗАРОВА ушбу саволга Божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олди:
19.05.23
“Ўзбекистон корхонаси Қозоғистондаги чет эл корхонаси таъсисчиси ҳисобланади. УФга ҳиссани мол-мулк (темир йўл вагонлари) билан киритади. Бу солиқ солиш мақсадларида экспорт ҳисобланадими? Агар темир йўл вагонлари ҳисса сифатида ўтказиш пайтида Ўзбекистонда жойлашган бўлса, ноль ставкали ҚҚСни қўллаш мумкинми?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитаси Солиқ солиш методологияси департаменти директори Йигитали НАРЗИЕВ тушунтирди:
18.05.23
“МҲХСга ўтдик, аудиторлик текшируви ўтказилиши керак. Бир нечта аудиторлик компаниялари билан музокаралар ўтказдик, дастлабки ҳолда бизнинг аудиторлик текширувимиз қийматини 1 млрд сўм миқдорида баҳолашмоқда. Бинобарин, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ биз аудиторлик компаниясини танлаш бўйича тендер ўтказишимиз керак. Аммо позициямиз биз музокаралар ўтказган айрим аудиторлик компаниялари томонидан тушунмовчиликка учради, улар тендер керак эмаслигини таъкидлашмоқда”.
Қандай тўғри йўл тутиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-AUDIT” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тушунтирди:
18.05.23
“Ўзини ўзи банд қилган ҳунарманд реализация қилиш мақсадида ўз маҳсулотларини кичик туркумларда олиб чиқади. Бундай товарни божхона декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиш мумкинми? Қандай ҳажмда? Бу чегарада қандай ишлайди?”.
“Норма” эксперти Гулнора АБДУНАЗАРОВА ушбу саволга Божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олди:
18.05.23
Tasnif.soliq.uz порталида берилган ва қатъий белгиланган ўлчов бирликлари, шунингдек товар қадоғининг ҳар хил турлари қўлланилади. Қачон қандай ўлчов бирлиги ёки қадоқни қўллаш керак? ЭҲФ ва онлайн-НКМда ўлчов бирликлари билан қулай ва қоидабузарликларсиз ишлаш учун қандай созламалар зарур?
Buxgalter.uz тушунтиради:
17.05.23
Пудратчи қурилишни тугаллади ва объектни буюртмачига топширди. Кейинроқ камчиликлар аниқланди, пудратчи уларни шартномага мувофиқ кафолат муддати мобайнида ўз ҳисобидан бартараф этди.
У нуқсонларни бартараф этиш харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозимлигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
16.05.23
“Ишлаб чиқариш корхонаси 2021 йилда ўз эҳтиёжлари учун импорт хом ашёни олиб кирди, божхона божи ва ҚҚСни тўлади. 2023 йилда божхона органи божхона тўловларини кўпайиш томонга қайта ҳисоблаб чиқарди. Божхона тўловларининг каттароқ суммаси билан янги БЮД расмийлаштирилди. Бунда БЮДда олиб кириш санаси – 2021 йил, божхона органи билан тўловларни солиштириш далолатномасида эса – 2023 йил март ойи кўрсатилган.
Агар хом ашё тўлиқ реализация қилинган тайёр маҳсулотларга ҳисобдан чиқарилган бўлса, бухгалтерия ҳисобида божхона тўловларининг кўпайиш суммасини қандай тўғри акс эттириш мумкин? Солиқ ҳисоботини қайта топшириш керакми ёки ҳисобот даврида ҳаммасини тўғрилаб юборса бўладими?”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди: