Янги

QR-кодли чек бўлмаганда хизмат сафари харажатларини қандай қоплаш керак

24.10.24
«Ходим Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарида бўлди. У меҳмонхонада яшаганлик ҳақида квитанция тақдим этди, тўлов чеки йўқ, лекин «тўланди» деган белги қўйилган. Мазкур ҳужжат яшаш харажатларини тўлиқ ҳажмда тўлаш учун асос бўла оладими? Ёки биз унга харажатларни БҲМнинг 20% миқдорида қоплашимиз керакми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизматининг мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Иш берувчи қўшимча дам олиш кунларини белгилаган бўлса

23.10.24
«Корхона раҳбарияти Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ иш кунларига тўғри келадиган бўлса ҳам, 29, 30 ва 31 декабрь, 2 ва 3 январь қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунларини белгилади. Бу кунларни табелда бошқа белги билан (келмаслик, келиш) акс эттиришимиз керакми? Таътил ва шифохона тўловларини ҳисоблашда қўшимча дам олиш кунларини тўлаш тарифдан юқори тўловларнинг 1/12 қисмига кирадими?» Саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси жавоб берди. Азизахон ТОШХЎЖАEВА:

МҲЭКМнинг ўзгариши билан моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини қачон қайта ҳисоблаш керак

18.10.24
«2024 йил 1 октябрдан 1 МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг. 2024 йил мартда биз ходимга фарзанд туғилиши муносабати билан моддий ёрдам бериб, ЖШДСдан имтиёз қўлладик. 4,22 МҲЭКМ у пайтда бошқа суммани ташкил этарди. Агар кейинроқ МҲЭКМ ўзгарса, ушбу имтиёзни қўллашда ЖШДСнинг солиқ базаси қайта ҳисобланадими?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

ҚҚС тўловчи гувоҳномаси тўхтатилган бўлса, ЭҲФни тақдим этиш керакми

16.10.24
«Ишлаб чиқариш корхонасининг ҚҚС тўловчи гувоҳномаси 11.09.2024 йилдан тўхтатилди. Биз ишлашни давом эттираётган амалдаги шартнома мавжуд - хом ашё сотиб оламиз, маҳсулот жўнатамиз. Гувоҳнома фаол бўлмаган даврда ЭҲФ тақдим этиш ва кирувчи ЭҲФларни қабул қилиш мумкинми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Ўзбошимчалик билан қурилган бинони устав фондига қандай киритиш мумкин

15.10.24
«Корхонанинг кўчмас мулкини инвентаризация қилиш жараёнида кадастр органи ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни (донни сақлаш учун бункерлар) аниқлади. Бу объектлар муассисларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу кўчмас мулкни кейинчалик кадастр органида рўйхатдан ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Ўзбошимчалик билан қурилган кўчмас мулк қонуний рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, унинг қийматини муассисларнинг ҳиссаси сифатида корхонанинг устав фондига киритиш мумкинми? Уларни муассисларнинг ҳиссаси сифатида кирим қилишда қандай солиқ оқибатлари (фойда солиғи ва ҚҚС бўйича) юзага келиши мумкин?» Вазиятни «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди:

Таъсисчидан олинган қарзни устав фондига ўтказиш мумкинми

14.10.24
«Ташкилот таъсисчидан қарз олган. Уни қайтара олмаймиз, шунинг учун бу суммани устав фондини тўлдириш ҳисобига ўтказмоқчимиз. Ташкилот таъсисчидан олинган қарзни устав фондига ўтказиши мумкинми? Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Маркетплейс сотувчиси айланмадан олинадиган солиқни қайси ставка бўйича тўлаши керак

11.10.24
«Кичик корхона 2024 йил апрель ойида рўйхатдан ўтган, штатда 1 та ходим бор. Uzum market орқали товарлар сотади, бошқа даромадлари йўқ. Корхона «E-TIJORAT» сайтидаги электрон тижорат субъектларининг миллий реестрида рўйхатдан ўтмаган. Корхона электрон тижорат субъекти сифатида 2% ставка бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлаши мумкинми?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Юридик шахс ижарага олинган объектни таъмирлаш харажатларини қандай акс эттириши керак

11.10.24
«Юридик шахс узоқ муддатли ижара шартномасини тузди, унинг доирасида ижарага берувчидан «қора пардоз» ҳолатидаги бинони олди. Юридик шахс ўз ҳисобидан бинони мақсадига кўра фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш учун ишларни бажарди, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларини ўтказди. Ижара шартномаси тугатилган тақдирда, амалга оширилган яхшиланишлар ижарага берувчининг мулкига айланади. Бинони яхшилаш учун қилинган харажатлар бухгалтерия ҳисобида давр харажатларига ёки ижарага олинган бинони модернизация қилишга киритиладими?» Саволга «Норма» эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим мавжуд бўлганда ҚҚСнинг қайси ставкасини қўллаш керак

10.10.24
«ҚҚС тўловчи корхона Лукойл компанияси билан шартнома тузмоқда. Компания маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга асосан ҚҚСнинг ноль ставкасини қўллаш кўзда тутилганлигини назарда тутмоқда. Бизнинг шартномамиз бўйича реализация қилинадиган товарларга 12% ҚҚС ставкаси билан солиқ солиниши кўзда тутилган. Бу ҳолда корхона ЭҲФни 12%, 0% ҚҚС ставкаси билан ёки ҚҚСсиз тақдим этиши керакми? Агар харидор бизга 12% ҚҚС билан шартнома суммасини тўласа, у ҚҚСни бюджетдан қандай қайтаради?» Вазиятни «Норма»нинг эксперти, «Биз жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтирди:

Норезидент Ўзбекистон юридик шахсига транспорт хизматларини кўрсатса

04.10.24
«Қозоғистон резиденти - юридик шахс бизга юкларни халқаро ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатмоқда. Бундай вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келади ва қандай ҳисоботларни тақдим этиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: