Янги

Буюртмачининг қайта ишлашга берилган хом ашё йўқолганда кўрган зарарини қандай қоплаш керак

25.07.24
"Шартнома асосида корхона қайта ишлашга берилган хом ашё сифатида бичимни олди. Ёнғин содир бўлганлиги сабабли бичимнинг бир қисми тўлиқ йўқ қилинди. Энди қайта ишлашга берувчи буни бичимни сотиш деб ҳисоблаб, ёниб кетган бичим қийматига ҚҚС билан ЭҲФ тақдим этмоқда. У қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига ҳавола қилмоқда. Лекин хом ашёни қайта ишловчига топширишда унинг қиймати буюртмачи балансидан чиқарилмайди. Демак, хом ашёга мулк ҳуқуқи ўтказилиши ва мос равишда ҚҚС солиш объекти (реализация бўйича айланма) юзага келмайди (СК 239-м.1-қ.1-б.). Бу шароитда буюртмачи қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишловчига қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юк хати бўйича топширади. Энди эса, бичим ёниб кетганда уни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тўлашни талаб қилмоқда. Лекин ёнғин бизнинг корхонамиз айби билан юзага келмаган, биз ҳам ёнғиндан жабрланганмиз. Ёнғинда айбдор аниқланмаган. Агар биз бу бичимни сотиб олингандек тўласак, у бизда амалда йўқ, ҳавони кирим қилишга тўғри келади. Нима қилиш керак? Қайта ишлашга берувчига фақат 4-даражали мураккабликдаги ёнғин оқибатида бичимнинг йўқолганлиги тўғрисидаги далолатнома асосида бичим қийматини тўлаш мумкинми?" Саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Давлат мулкини ижарага олишда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

23.07.24
"Корхона давлат мулки объектини ижарага олди. Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат мулкини ижарага берса, бу мулкни ижарага бериш ваколатига эга бўлган орган солиқ агенти деб тан олинади (СК 256-м. 1-қ.). Солиқ базасини солиқ агенти ижара шартномасида белгиланган ижара тўлови миқдорида, солиқни ҳисобга олган ҳолда аниқлайди. Агар ҳокимият бизнинг корхонамизга ҳисоб-фактура тақдим этмаган бўлса, ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олиш мумкин?" Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Импорт шартномаси бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда фойда солиғини қандай тўлаш керак

22.07.24
"Корхона товар етказиб бериш бўйича иккита импорт шартномасига эга. Бир шартнома бўйича товар ИМ 74 режимидан давлат фойдасига ҳисобдан чиқарилган, иккинчиси бўйича - ИМ 74 режимидан ИМ 76 режимига (йўқ қилиш) расмийлаштирилган. Ҳар иккала шартнома бўйича кредиторлик қарзи мавжуд. Ушбу шартномалар бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришда даромадни тан олиш ва фойда солиғини тўлаш керакми?" Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга "Норма" эксперти Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Солиқ қўмитаси кешбэк тўланган чекларни тузатишга рухсат берди

12.07.24
Солиқ қўмитаси ўтган солиқ даврлари учун онлайн-НКТ чекларидаги суммаларни тузатишга рухсат берди. Шу билан бирга, чеклар тузатилгандан кейин камерал текширувга тушиб қолмаслик учун нима қилиш кераклигини тушунтирди.

ҚҚС ва фойда солиғининг ноль даражали ставкасини бошқа компания орқали товар экспорт қилишда қўллаш мумкинми

12.07.24
«Хорижий компаниялар Туркманистонга товар сотиш учун махсус аккредитациядан ўтиши керак. Бизнинг корхонамиз ўз маҳсулотини бу мамлакатга шундай аккредитациядан ўтган ўзбекистонлик компания орқали экспорт қилишни режалаштирмоқда. Маҳсулотни бошқа компания орқали экспортга сотиш учун топшириш мумкинми? Бунда экспорт қилишда белгиланган ҚҚС ва фойда солиғи бўйича имтиёзлар сақлаб қолинадими?».

Норезидент қисқа муддатли тренингларни олиб бориш учун ДМ очиши керакми

03.07.24
«Биз ландшафт дизайни билан шуғулланамиз. Бизнинг янги хорижий ҳамкоримиз (Нидерландия) нафақат уруғлик материалларини етказиб бериш, балки вақти-вақти билан ходимларимиз учун қатнаб ўқийдиган ўқув тренингларини ўтказишни (маслаҳатчилар Ўзбекистонга келишади) таклиф қилмоқда. Ҳамкоримиз тренингларни олиб бориш учун Ўзбекистонда доимий муассаса очиши керакми?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Фойдаланилмаётган АВ амортизацияси харажатларини чегириб ташлаш мумкинми

26.06.24
«Корхона фаолият турини маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан улгуржи савдога ўзгартирди. Илгари ишлаб чиқаришда фойдаланилган асосий воситалар энди фойдаланилмайди, бироқ амортизация ҳисобланади. Корхона уларни консервация қилиш ёки ҳисобдан чиқариш ниятида эмас. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда ушбу АВ амортизацияси бўйича харажатлар чегириб ташланадими?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:

Инвестициялаш тўғрисидаги контракт доирасида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш харажатлари қандай ҳисобга олинади

25.06.24
«Корхона давлат унитар корхонаси билан инвестициялаш тўғрисида контракт тузди. У инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида ўз эҳтиёжлари учун бино қурилишини назарда тутади. Корхона пулни ДУКга контракт бўйича мажбуриятларни бажариш ҳисобига ўтказди, ДУК эса ушбу суммага ҳисобварақ-фактура тақдим этмади. Ҳокимнинг қарорига асосан ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи учун кадастр ҳужжатлари олинди. ДУКга тўланган суммани бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак – асосий восита, НМА сифатида уни қурилаётган бино қийматига киритиш керакми ёки бошқа вариантлар борми? Саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА жавоб берди:

Ижарага олинган автомобиль ЙТҲга учраса: бухгалтерия ҳисоби, солиқ оқибатлари

21.06.24
«Корхона автомобилни юридик шахсга ижарага берди. Ижара шартномасига асосан ижарага олинган автомобиль бўйича барча харажатларни ижарага олувчи амалга оширади. Автомобиль бошқа транспорт воситаси билан тўқнашув содир этиб, ЙТҲга учради. Суд жараёнлари тугагунига қадар ижарага олувчи автомобилни ўз

Блогер реклама хизматларини кўрсатса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади

20.06.24
«Блогер корхонага ижтимоий тармоқларда реклама бўйича хизматлар кўрсатади (СММ) . Агар у қуйидаги тарзда рўйхатдан ўтган бўлса, қандай солиқларни тўлаши керак: а) якка тартибдаги тадбиркор; б) ўзини ўзи банд қилган шахс? Блогерлар учун қандай имтиёзлар мавжуд? Реклама хизматларини кўрсатиш учун