Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Чекка тузатиш киритиш ёки қайтариш чеки?
Қандай вазиятларда чекка тузатиш киритиш, қандай вазиятларда эса қайтариш чекини расмийлаштириш зарурлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ тушунтирди:
– “Онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши учун онлайн-НКТ тизими функционали мақсади бўйича қўлланилиши лозим.
Чекка тузатиш киритиш
Солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича ахборот” интерактив хизматининг “Чекка тузатиш киритиш” менюси энг кўп учрайдиган хатоларни тузатиш имконини беради. Айнан қуйидагилар нотўғри кўрсатилганда (ёки кўрсатилмаганда) бундай тузатишлар киритилади:
- товар сони;
- унинг қиймати;
- ҚҚС (масалан, ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиққа ўтишда кассани қайта созлашга улгурмаган бўлсангиз);
- МХИК;
- ўлчов бирлиги (улар МХИКга боғланган ва тушувчи йўл-йўриқдан осон танланади);
- комитентнинг СТИРи;
- нақд ёки терминал орқали ҳисоб-китобларда тўланган суммалар.
Электрон чекдаги ва солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар ва ДСҚнинг ахборот тизимларига тушадиган онлайн-НКМ маълумотларига тузатиш киритилади. Бунда қоғоз шаклидаги чек тузатишлар билан чоп этилмайди.
Эътибор беринг: функционал онлайн-НКМнинг урилган чекида санаб ўтилган маълумотларга тузатиш киритиш имконини беради.
Кейинги чекларда шу каби янги хатоларнинг олдини олиш учун онлайн-НКМ ёки виртуал кассада товарлар бўйича маълумотларга ўзгартиришлар киритинг. Бунда ТХКМ ёрдам беради.
Қайтариш чеки
Чекка харидор сотиб олмайдиган товар тушиб қолган тақдирда у расмийлаштирилади. Бундай хатоларни минималлаштириш учун кассада штрих кодлар ва дата-матриксни ўқиш учун сканерлар ва бошқа қурилмалардан фойдаланинг.
Шунингдек, харидор сотиб олинган сифатли ёки сифатсиз товарни - бутунлай ёки алмаштириш мақсадида қайтариб бериши мумкин.
Бунинг учун қуйидагилар расмийлаштирилади:
- савдо шохобчаси раҳбари номига харидорнинг ёзма аризаси. Унда харидор ўз Ф.И.Ш ва паспорт маълумотларини, қайтариш сабабини, товар учун тўланган пул суммасини қайтариш талабини, банк картаси маълумотларини (агар пуллар унга қайтарилса) кўрсатади;
- товарни қайтаришга юкхати ёки товарни қайтариш ҳақида далолатнома. Мазкур ҳужжатлар асосида товар омборга кирим қилинади ёки - агар гап сифатсиз товар ҳақида борса - белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади. Ушбу ҳужжатни тузишда “Жўнатувчи” устунида харидор имзо қўяди, сотувчи “Олувчи” бўлади. Далолатнома бир нусхада тузилади, харидор ва савдо шохобчасининг масъул ходими томонидан имзоланади. Сўнгра уни тадбиркорлик субъекти раҳбари тасдиқлайди;
- чиқим касса ордери, агар пул нақд шаклда қайтарилса.
Харидорга товарни харид қилиш чоғида берилган чек ҳужжатларга илова қилинади ва бухгалтерияга берилади.
Қайтаришни расмийлаштиришни якунлагач, харидорга товарни қайтаришга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини бериш жуда муҳим. Бундай чекда “тўлов тури” реквизитида албатта “қайтариш”ни кўрсатинг.
Пулни харидорга ҳам нақд шаклда, харидор ва сотувчи келишувига кўра - ҳам картага қайтариш мумкин. Бунда харид қилиш чоғида харидор товар учун қайси усулда ҳақ тўлаганлиги аҳамиятга эга эмас.
Бунинг учун сўнгги Z-ҳисобот очилган вақтидан бошлаб кассада қайтариш учун зарур сумма бўлиши керак, акс ҳолда фискал модул мазкур операцияни амалга оширмайди.
Қайтариш чекини шакллантиришда “Тўлов шакли” реквизити сифатида ҳақиқатда қайтариш амалга оширилган шаклни кўрсатинг.
Қайтариш чекини бергандан кейин, унга сиз аввал харидордан мазкур суммани олган сотиш чекини “боғланг”. Бунинг учун солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича ахборот” интерактив хизматининг “Чекни қайтариш” менюсидан фойдаланинг:
1. Урилган қайтариш чеклари орасидан керакли чекни танланг.
2. Экраннинг пастки қисмида махсус шаклларда қайтариш расмийлаштирилган урилган сотиш чекининг фискал модули рақами ва сотиш чеки рақамини кўрсатинг (ушбу маълумотларни харидор томонидан қайтарилган чеклардан олиш мумкин).
Бунда қуйидаги нозик жиҳатларни ҳисобга олинг:
Ҳисоб-китоб тури |
Қайтариш чекини расмийлаштиришда нимани амалга ошириш лозим |
Харид пайтида товарни ҳисоб-китоб билан сотиш |
Агар харидор чек бўйича ҳамма товарларни қайтармаса (қисман қайтариш), қайтариш ҳолати бўйича барча реквизитларни тўлдиринг |
Воситачилик шартномаси бўйича реализация қилиш |
Мазкур товар воситачиси СТИРини кўрсатинг |
Бўнак тўлови билан сотиш |
|
Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси бўйича сотиш |
|
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади