Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри билан қандай ишлаш керак
2022 йил 1 октябрдан бошлаб ДСҚ солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради . Уни қаердан топиш мумкин ва у билан қандай ишлаш керак?
Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини камайтириш ҳуқуқини суиистеъмол қилган солиқ тўловчилар рўйхатига soliq.uz сайтида кириш мумкин. Маълумот excel ва pdf форматларида тақдим этилган. Сиз ўзингизни ёки ҳамкорларингизни текшириш учун қидириш тизимидан фойдаланишингиз мумкин.
Бунинг учун сизнинг ёки потенциал ҳамкорингизнинг - тегишинча СТИРи ёки ЖШШИРи талаб қилинади.
Ушбу рўйхатда тақдим этилган барча солиқ тўловчилар Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилган. Молия вазирлиги давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган сифатида унинг шакллантирилиши учун жавоб беради.
Давлат солиқ қўмитаси ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан лозим даражада эҳтиёткорлик қилишга чақиради. Буни қандай амалга оширишни биз бу ерда батафсил ёзганмиз:
- Бўлажак ҳамкор қандай текширилади ва лозим даражада эҳтиёткорлик қандай амалга оширилади;
- Шартнома тузаётганда Ўзбекистон компаниясидан қандай ҳужжатларни сўраб олиш лозим;
- Шартнома тузишда чет эл компаниясидан қандай ҳужжатларни сўраб олиш керак.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади