Солиқ тўловчининг шахсий кабинети “заифлигини” қандай бартараф этиш мумкин

preview

Бегона одамлар my.soliq.uz даги солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкинми? Чақирилмаган меҳмонлар томонидан рухсат берилмаган ҳаракатлар хатарини қандай қилиб максимал даражада камайтириш мумкин?  Buhgalter.uz ўқувчилари саволларига ДСҚнинг катта давлат солиқ инспектори Зулфия ХУДОЙБЕРГЕНОВА жавоб берди.

- Солиқ тўловчининг шахсий кабинети - бу солиқ мажбуриятларини ижро этиш билан боғлиқ энг муҳим функцияларга кириш нуқтаси. Кабинет эгаси унинг хавфсизлиги ҳақида бош қотириши лозим.

Шуни билиш муҳимки, солиқ тўловчи-юридик шахснинг шахсий кабинетига икки усул билан кириш мумкин:

  • my.soliq.uz да “Юридик шахслар учун” бўлимида “Кабинетга кириш” тугмаси орқали. Бунинг учун юридик шахснинг ЭРИси талаб этилади. Ушбу “кириш нуқтасидан” қўлига шундай ЭРИ мавжуд бўлган флешка тушиб қолган ҳар ким фойдаланиши мумкин. Бу билан боғлиқ хатарларни қандай қилиб минималлаштириш ҳақида бу ерда ёзгандик.
  • my.soliq.uz да солиқ тўловчи-жисмоний шахснинг шахсий кабинети орқали. Бунинг учун кирувчига жисмоний шахснинг ЭРИси талаб этилади. Ва агар ушбу ЭРИ бўйича сайт фойдаланувчини ташкилот директори сифатида идентификация қилса,  жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кирган ҳолда, ушбу фойдаланувчи у раҳбарлик қиладиган юридик шахс, яъни ташкилотнинг шахсий кабинетига ўтиш тугмасини кўради.

Мазкур вариант муайян хатарлар билан боғлиқ.

Агар ЭРИ эгаси хавфсизлик қоидаларига риоя қилса, ушбу кириш нуқтасидан фақат у фойдаланиши мумкин. Агарда унинг шахсий ЭРИга кириш имкониятини учинчи шахслар  қандай йўл билан бўлса ҳам қўлга киритишган бўлса,  солиқ тўловчи-юридик шахснинг кабинети заиф бўлиб қолади.

Агар бу хусусда заррача шубҳа пайдо бўлса, киришни дарҳол тўсиш керак. Буни қандай амалга оширса бўлади?

“Сохта директорга” қандай қилиб киришни тўсиш мумкин

Иккита вариант мавжуд.

  • Шахсий кабинетнинг “Директорга киришни тўсиш” тугмасидан фойдаланинг. Ушбу канални яна очиш учун мазкур тугмага яна бир бор босинг. Энди у “Директорга киришни очиш” деб номланади.
  • Юридик шахснинг ҳисоб маълумотлари раҳбар тўғрисидаги ахборот қисмида ўзгартирилмагунча ҳар қандай шахс раҳбар номига берилган ЭРИ ёрдамида юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкин. Бунинг учун юридик шахс шахсий кабинетининг “Ҳисоб маълумотлари”  тугмасидан фойдаланинг. Буни қандай бажариш ҳақида биз бу ерда ёзганмиз.

Ушбу усулдан раҳбар алмашганда – у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ чиққан кунда фойдаланиш лозим.

  Олег ГАЕВОЙ

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /uz/publish/doc/text158119_soliq_tulovchining_shahsiy_kabineti_zaifligini_qanday_bartaraf_etish_mumkin