Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Маркировкаланган товарлар инвентаризациядан қандай ўтказилади
2021 йилдан бошлаб маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлайдиган тадбиркорлар сони ошиб бормоқда. Маркировкаланган товарларни инвентаризациядан қандай тўғри ўтказиш ҳақидаги савол билан мутахассисларга тез-тез мурожаат қилишмоқда.
Ушбу ишнинг ўзига хос хусусиятларини buxgalter.uz илтимосига биноан “Green White Solutions” МЧЖ рақамли маркировкалаш интегратори мутахассиси Ильмир МИНГАРИПОВ тушунтирди:
Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.
– Маркировкаланган товарларни инвентаризациядан ўтказиш – бу ТМБнинг ҳақиқий қолдиқларини Asl belgisi рақамли маркировкалаш тизимида акс эттириладиган маълумотлар билан қиёслаш усули. Инвентаризация – ташкилотнинг ички жараёни бўлиб, у маркировкалаш тизими оператори томонидан тартибга солинмайди.
Маркировкаланган маҳсулотларни инвентаризациядан ўтказишни 4, 5, 19-сон БҲМСга амал қилган ҳолда, ҳар қандай ТМБ инвентаризацияси каби амалга оширинг. Фақат маркировкаланган маҳсулотларни санашда албатта рақамли маркировкани сканерлаш лозим. Шу тариқа маркировкаланган маҳсулотларни ҳисобга олиш аниқроқ бўлади, сабаби бир товарни бошқасига алмаштиришнинг имкони йўқ.
Маркировкаланган товарларни инвентаризациядан ўтказишда омборда сақланаётган ҳар бир бирликнинг маркировкалаш кодларини сканерлаш лозим. Маълумотларни қиёслашни эса бунинг учун мўлжалланган дастур ёки ўзингиз амалга оширишингиз мумкин.
Маркировкаланган товарларни инвентаризациядан ўтказишнинг иккита усули
Дастурий таъминот ёрдамида |
Қўлда |
• Маълумотлар йиғиш терминали (сканер) ёки мобиль қурилма ёрдамида ҳар бир товарнинг маркировкалаш кодларини сканерланг. |
• Маълумотлар йиғиш терминали (сканер) ёки мобиль қурилма ёрдамида ҳар бир товарнинг маркировкалаш кодларини сканерланг. |
Маркировкаланган товарлар сони жуда кам бўлган компаниялар учун қўлда инвентаризациядан ўтказиш амалга оширилиши мумкин. Агар сизда рақамли маркировкаланган товарлар кўп бўлса, қўлда инвентаризациядан ўтказиш аҳамиятли вақт ва маблағлар сарфини келтириб чиқаради, хатолар, тушириб қолдиришлар ва чалкашликлардан қочиб бўлмайди. Шу боис маълумотлар таҳлили учун дастурий таъминотдан фойдаланишни тавсия қиламиз. Мисол учун, ҳисобга олиш дастурларингизда мос келадиган функционал бўлиши мумкин.
Инвентаризация якунланганидан сўнг инвентаризация ҳужжатларини расмийлаштириш лозим.
Сиз турли сабабларга кўра сотолмайдиган товарлар кодларини: яроқсиз, яроқлилик муддати ўтган, маркировкалаш кодларини қайта саралаш ва ҳоказоларни – “Айланмадан чиқариш” тугмаси ёрдамида ҳисобдан чиқариш лозим.
Ҳақиқатда сизда бўлган, бироқ Asl belgisi маълумотлари бўйича бошқа компанияларда ҳисобда бўлган кодларни кирим қилиш мумкин эмас. Аммо уларни ҳисобда бўлган компанияларга топшириш мумкин. Агарда сизда ҳисобда бўлган, бироқ у ёки бу сабабларга кўра бошқа тадбиркорнинг қўлига тушиб қолган товарларни сизга топширишса, рисоладагидек бўларди. Умуман олганда, бундай тушунмовчиликлар ва муаммолар юзага келмаслиги учун товар эгаси кимлигини Asl belgisi тизимида текширишга одатланинг.
Buxgalter.uz тавсия қилади