2026 йил декабрь ойи – йилнинг молиявий якунларини чиқариш ва бюджет олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш зарур. Биз солиқларни тўлаш, ҳисоботларни топшириш ва онлайн-НКТ чекларини тузатиш муддатларини дам олиш кунлари туфайли кўчиришларни ҳисобга олган ҳолда жамладик. Янги йил олди югур-югурида ҳеч нарсани қўлдан бермаслик ва йилни жарима ҳамда пенясиз ёпиш учун жадвал билан таққослаб боринг. ...
2026 йилнинг ноябрь ойи дам олишга вақт қолдирмайди – тақвим солиқлар, бўнаклар, мажбурий тўловлар ва ҳисоботларни топширишнинг якуний муддатлари билан тўлиб-тошган. Ҳар бир солиқ бўйича тайёр эксперт тавсияларидан фойдаланинг. ...
Таътил мавсуми ортда қолди, учинчи чорак якунланмоқда, олдинда эса кузги ҳисобот марафони. 2026 йил октябрь ойида нималарни ва қайси муддатларда топшириш ҳамда тўлаш кераклиги, дам олиш кунлари туфайли қайси муддатлар кечиктирилгани ҳақида маълумот берамиз. Октябрь ойи тинч ва безовталиксиз ўтсин. ...
Сентябрь – фаол иш ва чорак ҳисоботларини топшириш ойи. Бюджет олдидаги барча мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш учун ойнинг муҳим вазифаларини бир чек-листга жамладик. Кузни шошилинч ишлардан холи бошлаш учун тақвимингизни текшириб чиқинг. ...
Биринчи ярим йил ортда қолди, олдинда ёзги ҳисоботларнинг қизғин палласи. Ярим йилликни муваффақиятли якунлаш учун мажбуриятлар рўйхатини тузинг.
Ҳисоботларни тайёрлашни аниқроқ режалаштиришингиз ва чалкашликларнинг олдини олишингиз учун бош бухгалтернинг ойлик режаси сизга ёрдам беради. ...
Биринчи ярим йил ортда қолди, олдинда ёзги ҳисоботларнинг қизғин палласи. Ярим йилликни муваффақиятли якунлаш учун мажбуриятлар рўйхатини тузинг.
Ҳисоботларни тайёрлашни аниқроқ режалаштиришингиз ва чалкашликларнинг олдини олишингиз учун бош бухгалтернинг ойлик режаси сизга ёрдам беради. ...
2026 йил май ойида бизда иккита байрам – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда «Қурбон ҳайити» нишонланади. Дам олиш ва байрам кунларига тўғри келадиган ҳисобот саналарини кўчиришлар ҳам мавжуд. Келинг, бу саналарни «Май ойи учун бош бухгалтер режаси» билан солиштирамиз: ...
Апрель ойида бизда режа бўйича баҳор ва тўққизта назорат санаси бор. Бухгалтерлар I чорак якунларини чиқарадилар ва ҳисобот берадилар...
Юридик шахслар учун солиқ тўловчи тақвими 2026 йил апрель ойидаги ҳар бир назорат санасини ўтказиб юбормасликка ёрдам беради. Унда Ўзбекистондаги корхоналар учун солиқ ҳисоботлари ва тўловлари муддатлари батафсил кўрсатилган. Яна жадвал кўринишидаги қисқа шпаргалка ҳам бор (юклаб олиш учун). У солиқ идорасига ҳисобот топшириш ёки солиқларни тўлаш қайси санагача мўлжал қилинаётганини тезда текширишга ёрдам беради. ...
Бухгалтерия ҳисобида март ойида эътиборга олинадиган учта байрам бор, лекин улар ҳафтанинг қайси кунига тўғри келишинию ва ҳатто бугун қайси куни эканлигини баъзан эслай олмайсиз. Лекин бу – ҳисобот хато топширилади, деган гап эмас.
Сира ҳавотир олманг, биз сизга ҳаммасини эслатиб турамиз! 2026 йил март ойида қандай солиқларни тўлаш ва қандай ҳисоботларни топшириш кераклигини бизнинг Бош бухгалтер режамиз ва унга тушунтиришлар Buxgalter Pro маълумотнома-эксперт тизими тавсияларида кўрсатиб берилади: ...
Январда бизни кўп нарсалар кутяпти, ҳамкасблар... «Ҳаммаси режадагидек» деган ибора ёрдамида фақат яхши нарсаларга умид қиламиз.
Buxgalter.uz турли воқеалар ва жорий ишлар оқимида кейинчалик жаримага тортилиши мумкин бўлган бирор муҳим нарсани тасодифан унутиб қўймаслик учун сиз учун январь «эслатмаси»ни тайёрлади: ...
Ҳар ой 25 санасидан ойнинг охирги санасигача соат 09:00 дан 18:00 гача «Ўзсувтаъминот» юридик шахсларнинг совуқ сув бўйича кўрсаткичларини қабул қилади.
Асосий тафсилотлар – бу ерда: ...
Компания узоқ вақтдан бери жисмоний шахсдан бинони ижарага олмаяпти, ижара шартномаси бўйича ЖШДС эса проактив ҳисоботда ҳисобланишда давом этмоқда. Ушбу муаммонинг ечими 2026 йил 19 ноябрда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисида муҳокама қилинди. Ўзгаришларнинг бир қисми аллақачон E-ijaraда амалга оширилган, бир қисми эса қонунчиликка тузатишлар киритишни талаб қилади.
Мажлис натижалари ҳақида Солиқ қўмитаси ва Жамоатчилик кенгаши аъзоси Иродахон АББОСХОНОВА хабар беришди. ...
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки яқинлашиб келаётган нақд пул айирбошлаш ҳақидаги миш-мишларни рад этди: муомаладаги барча купюралар ва тангалар тўлов кучини сақлаб қолади ва чекловларсиз номинал бўйича қабул қилинади. ...
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Аudit» ахборот тизими модернизация қилинди. Компаниялар унда аудиторлик ташкилотлари ва аудиторларни қидириши ҳамда текшириши, аудиторлик ташкилотлари эса вазирликка маълумотларни электрон шаклда тақдим этиши мумкин. ...
Бухгалтер 6 ноябрь куни «соддалаштирилган» ҚҚС (6%) бўйича ҳисоботни топширди ва дарҳол солиқни тўлади. Бироқ, уни зарур бўлган 215-код ўрнига 1-кодга тўлаб юборди. Буни 13-сана, жума куни соат 17:00 да – рамзий бир кунда пайқаб қолди. Олдинда дам олиш кунлари, безовталик бошланди… ...
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги рақамли платформа ишга туширилганини эълон қилди: Маблағларни тақсимлаш маркази иш берувчи компанияга қаерда хизмат кўрсатилишидан қатъи назар, ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи, мукофотлар ва бошқа ҳар қандай тўловларни исталган банкнинг банк картаси ёки электрон ҳамёнига олиш имконини беради.
Биринчи босқичда тизим хусусий сектор ходимларига мўлжалланган, бироқ келажакда регулятор унинг имкониятларини кенгайтириш ва фойдаланувчиларнинг истакларини ҳисобга олишни режалаштирмоқда.
Батафсил – шарҳимизда. ...
Биринчи марта рўйхатдан ўтаётган ўзбекистонлик АССА малака талабгорлари камроқ ҳақ тўлайди. Дастлабки рўйхатдан ўтиш тўлови 89 фунт стерлингдан 35 фунт стерлингга (ёки рус тилидаги дастур учун 30 фунт стерлингга) туширилди. Аввал диплом асосида имтиҳондан озод қилинган ҳар бир киши учун тўлов 114 фунт стерлингдан 30 фунт стерлингга туширилди.
Чегирмалар 2027 йил 31 мартгача амал қилади. Улардан кимлар фойдаланиши мумкинлиги ва давлатдан қўшимча харажатлар компенсациясини олиш мумкинлиги ҳақида маълумот берамиз. ...