Хизматлар масофадан туриб кўрсатилса, доимий муассаса юзага келадими

preview

“Чет эл компанияси (РФ) юридик хизмат кўрсатиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатишга доир шартнома тузди. Ўзбекистон компанияси хизматлар олувчиси ҳисобланади. Хизматлар тўлиқ масофадан туриб кўрсатилади, хизматлар кўрсатиш муддати – 2 йил.

 Чет эл компаниясида Ўзбекистонда доимий муассасаси (ДМ) юзага келадими?”

Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришлари билан танишиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Йўқ, юридик маслаҳат хизматларини масофадан туриб кўрсатишда, чет эл компаниясининг ходимлари Ўзбекистоннинг ҳудудида ҳозир бўлмаган тақдирда доимий муассаса юзага келмайди.

Бу ҳолда норезидентнинг даромадлари Ўзбекистон Республикасидаги манбаларидан олинган даромадлар жумласига кирмайди .

Ўзбекистон компаниясида норезидентнинг маслаҳат хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолиш мажбурияти мавжуд эмас, сабаби улар Ўзбекистондан ташқарида кўрсатилган ва солиқ резидентлиги сертификатини тақдим этиш зарурати йўқ.

ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадларида Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади, сабаби Ўзбекистон компанияси харидор ҳисобланади .

Агар контрактларнинг шартларига мувофиқ хизматлар чет эл компанияси томонидан ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этилса, ушбу хизматлар бўйича солиқ базаси Ўзбекистон компанияси –солиқ агенти томонидан кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқланади. У тегишли солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт .

 

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text191991_hizmatlar_masofadan_turib_kursatilsa_doimiy_muassasa_yuzaga_keladimi