МИБ сервиси орқали контрагентни қандай текшириш мумкин

preview

МИБ расман юридик шахс ёки жисмоний шахснинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздор эканлигини осон текшириб кўриш мумкин бўлган хизматни ишга туширди. Аввал хизмат синов режимида ишлаган эди.

Сизнинг контрагентингиз умидсиз қарздор эмаслигига қандай ишонч ҳосил қилиш мумкинлиги – buxgalter.uz йўриқномасида:

Зарур тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Сервис нимани текширади

Сервис Мажбурий ижро бюроси (МИБ) томонидан юритилувчи Мажбуриятлар реестридаги маълумотларни текширади. Реестрга қуйидаги сабаблар билан ишлари тугалланган ижро ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар киритилади :

  • қарздорнинг манзили ёки унинг мол-мулки, шунингдек банклар ёки бошқа кредит ташкилотларидаги пул маблағлари ва бошқа қимматликлар тўғрисидаги маълумотларни топиб бўлмади;
  • қарздорда унга ундириш йўли билан таъсир кўрсатиш мумкин бўлган мол-мулк ёки даромадлар йўқ ва давлат ижрочилари томонидан уларни излаш бўйича қабул қилинган барча чора-тадбирлар натижа бермади.

Мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотлар реестрда 10 йил сақланади.

Агар қарз реестрга киритилган бўлса, бу қарздорга нисбатан банкротлик процедурасини бошлашга тўсқинлик қилмайди.

Ижро ҳужжати тўғрисидаги қайд базадан қуйидаги ҳолатларда ўчирилади:

  • ижро иши қайта бошлангандa;
  • қарз амалда тўлангандa;
  • ундирувчи (қарз берган томон) арзи бўйичa;
  • суд ёки бошқа орган ҳужжатни ижросиз қайтаришни талаб қилгандa;
  • қарздор-юридик шахсни банкрот деб тан олиш ва тугатиш ишини бошлаш ёки қарздор-жисмоний шахс бўлса - унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисида суд қарори олингандa;
  • юридик шахс давлат реестридан чиқарилгандa;
  • 10 йил ичида қарздорнинг ҳеч қандай мол-мулки ёки пул маблағлари аниқланмагандa.

Эслатиб ўтами

Июнда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди, унга кўра Мажбуриятлар реестрига ёзув киритилган санадан бошлаб 10 йил мобайнида тўланмаган қарздорлик ҳам умидсиз қарз деб тан олинади.

Бу меъёр қуйидаги ҳолатларга тегишли эмас: суд қарори билан мажбуриятни бекор қилиш, қарздорни банкрот деб тан олиш, тугатиш, қарздорнинг ўлими ёки даъво муддатининг ўтиб кетиши.

 

Контрагентни қандай текшириш керак

МИБнинг mib.uz сайтига киринг. Бош саҳифанинг ўзидаёқ «Қарздорликни текшириш» блоки жойлашган.

 

Қўшимча саҳифани танлаб, талаб қилинган маълумотлар билан майдонларни тўлдиринг. Тизим ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот беради.

 

2025 йилда Ўзбекистонда контрагентни текшириш: бухгалтер учун йўриқнома

 

 

 

Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи Юридик ёрдамчи /uz/publish/doc/text209922_mib_servisi_orqali_kontragentni_qanday_tekshirish_mumkin