2021 йил якунига қадар бош бухгалтер учун режадаги 12 вазифа

preview

2021 йил якунланишига оз вақт қолдиБухгалтерлар учун январь ойининг илк саналаридан бошлаб ишлар қизғин бўлади: солиққа оид қонунчиликдаги янгиликлар, ДСҚнинг янги назорат тизимлариЕ-aktiv ва E-ijara га ўтиш масалалари ва ҳ.к. Яна йиллик ҳисоботларни топшириш керак. 2022 йилга ўтишни енгиллаштириш учун декабрь ойининг охиригача бажарилиши керак бўлган муҳим ишларни рўйхат бўйича режалаштиринг. Ўз ишини яхши биладиган бош бухгалтерлар қуйида келтирилган айрим бандлар бўйича аллақачон тайёргарликни бошлаб юборишган:


1. Ҳисоботларни топшириш, солиқларни тўлаш

 5 декабрь:

  • 2021 йил ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йил ноябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
5 декабрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 6 декабрга кўчирилади  .

 

9 декабрь:  

  • 2021 йил декабрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи  йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади

 

10 декабрь

  • · 2021 йил декабрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2021 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.   
  • 2021 йил ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
Buxgalter.uz тавсия қилади
  • Кимлар акциз солиғини тўлайди, ҳисобот қандай тақдим этилади ва солиқ қандай тартибда тўланади.
  • 2021 йил ноябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2021 йил ноябрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

14 декабрь: 

  • 2021 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни ;

 

15 декабрь:

  • 2021 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2021 йил декабрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади   .

 

20 декабрь: 

  • 2021 йил ноябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини : 

2021 йил декабрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

– 2021 йилнинг IV чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни; 

  • 2021 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади   ;
  • 2021 йил ноябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2021 йил ноябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади* ;
  • 2021 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади   .

__________________________

 ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади  

 

23 декабрь: 

  • 2021 йил декабрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни*

__________________________

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

 

25 декабрь:

  • 2021 йил ноябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни
Эътибор беринг
25 декабрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида айтиб ўтилган харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 27 декабрга кўчирилади. .

 

2. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказиш йиллик молиявий ҳисоботни топширишдан олдин амалга оширилиши керак. Инвентаризацияга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида бу ерда ўқинг.


3. Контрагентлар ва ДСИ билан ҳисоб-китобларни солиштириш

Декабрь ойининг охиригача контрагентлар билан солиштириш ишларини амалга оширишни ҳамда солиштириш далолатномасида аниқланган тафовутларни, тарафларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини акс эттиришни тавсия қиламиз.

Қонун ҳужжатларида тарафлардан қайси бири биринчи бўлиб ҳужжатни шакллантириши кераклиги белгиланмаган. Далолатнома 2 нусхада тузилади. Уни ташкилот раҳбари ва бош бухгалтери имзолайди.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиштириладиган маълумотларни олиш учун my.soliq даги «Солиштириш далолатномаси ва КЛС» хизматидан фойдаланинг.


4. Бухгалтерия ҳисоб сиёсатини қайта кўриб чиқиш

Ҳисоб сиёсатини шакллантириш мажбурияти бош бухгалтер зиммасида бўлади, бироқ уни ташкилот раҳбари тасдиқлаши лозим. Декабрь ойида – кейинги молиявий йил бошлангунига қадар барча ўзгартиришларни тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш керак . 

 

 

5. Солиқ ҳисоби сиёсатига тузатиш киритиш

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатини ўзгартириш ва (ёки) унга қўшимчалар киритиш қуйидаги усуллардан бири ёрдамида амалга оширилади :

1) янги СҲСни ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш;

2) амалдаги СҲСга ёки амалдаги ҳисоб сиёсатининг бўлимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш.

СҲСни шакллантиришда солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадларида танланган ҳисоб юритиш усуллари тегишли ҳисоб сиёсати тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан эътиборан қўлланилади.

 

Эътибор беринг
СҲС календарь йил давомида ўзгартирилмайди. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ёхуд солиқ солиш шартларига ўзгартириш киритилганда ва фақат ушбу ўзгартиришлар тааллуқли бўлган қисмида солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида ўзгартиришлар қилишга йўл қўйилади.

 

6. Контрагентлар билан тузилган шартномаларни текшириш, ТИФ-контрактларини ёпиш

Қоидага кўра, контрагентлар билан тузилган кўпгина шартномаларнинг амал қилиш муддати «31 декабрь» санаси билан якунланади. Барча шартномаларни шартлар бажарилганлиги ва (ёки) муддат узайтирилганлиги юзасидан текшириб чиқинг.


7. Декабрь ойи учун иш ҳақини, январдаги таътилларни ва дивидендларни ҳисоблаш

Ташкилот уставида қайд этилишича, дивидендлар ҳар чоракда тўланади, иштирокчилар ўртасида 9 ойлик ва ўтган йиллардаги фойдани декабрь ойида тақсимлаган маъқул. СКдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда дивидендлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби услубияти ва ставкалари келгуси йилда ўзгартирилиши мумкин.

Йил охирига қадар компания ходимлари билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Янги йил байрами арафасида ҳамма иш ҳақи олишдан мамнун бўлади, январь ойида таътилга чиқадиганлар эса таътил ҳақини ҳам оладилар.


8. Таътиллар жадвалини тузиш

Кичик корхоналарда кўпинча бухгалтер кадрлар бўлими ходими лавозимида ўриндошликда ишлайди. Мазкур ҳолатда календарь йил бошлангунига қадар келгуси йилга таътиллар жадвалини тасдиқлашни ёддан чиқарманг .

Кўпроқ таътил ҳақи олиш ёки таътил кунлари кўпроқ бўлиши учун тавсияларимиздан фойдаланинг.


9.
 Штат жадвалини текшириш, иш ҳақи ва унга устамаларни ҳисоблашга оид ўзгартиришлар

Янги лавозимлар киритилган ёки маошлар ўзгартирилган бўлса, штат жадвалига ўзгартириш киритилиши лозим.

Маошни ошираётганда меҳнат шартномаларига қўшимча битимларни расмийлаштиришни унутманг.

Зарурат бўлганда иш ҳақи ва унга устамалар бўйича локал ҳужжатларни текшириб кўринг.

 

10. Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга (буни режалаштирганлар) тайёргарлик кўриш

Масалан, ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхонада 2020 йил учун жами даромад 1 млрд сўмдан ошмаган тақдирда, у навбатдаги солиқ давридан (йилдан) кейин 12 ой ўтгандан сўнг айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиши мумкин. Яъни – 2022 йилдан бошлаб, бунда 2021 йилги жами даромад 1 млрд сўмдан ошмаслиги шарт.

ҚҚС ва фойда солиғини тўлашдан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш учун бу ҳақда хабарномани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборинг. Буни сиз айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтадиган йил бошланишидан 10 кун олдин, яъни – 21 декабрдан кечиктирмай амалга ошириш лозим .

Хабарнома шакли my.soliq.uz да айланмадан олинадиган солиқ бўйича «Электрон ҳисобот» таркибида берилган. Шакл коди – 10102_5.

 

11. Е-aktiv ва E-ijara тизимларида ишлашга тайёргарлик кўриш 

Иккала тизим 2022 йил 1 январдан бошлаб мажбурий тартибда фойдаланишда бўлади.

Е-ijara тизими ёрдамида солиқ органлари солиқ тўловчиларни ижара шартномаларини ўз вақтида тузишлари, ҳақиқатда жойлашган жойи, ижарага олинадиган майдоннинг «минимал квадратура»си мезонлари, ижара тўловининг энг кам ставкалари юзасидан назорат қилишлари мумкин бўлади.

Е-aktiv (e-ombor) тизими ТМЗ, асосий воситалар ва НМА кирим ва чиқими билан боғлиқ барча операцияларни кузатиб боради, корхона омбори ҳам кузатувда бўлади.

Иккала тизим тест режимида ишлаяпти. Ҳозирча вақт борида тизимда ишлаб кўринг ва ишлаб чиқувчиларга ўз таклифларингизни билдиринг. Бундан ташқари, янги йилда муаммолар юзага келмаслиги учун:

  • корхоналар омборлари ва активларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказинг (барчаси аниқлаштирилиши ва санаб чиқилиши лозим);
  • ДСҚнинг янги ресурсларига – фойдаланиш ҳуқуқи: қўшимча ЭРИ олиш, бухгалтерия дастурларидан (1С, 1UZ) маълумотларни топиш ва танлаб олиш, корхонага оид маълумотлар махфийлигини ҳимоялаш тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни олиш мақсадларида локал ҳужжатларни тузинг;
  • қайси ходимлар янги тизимлар билан ишлашини, бунинг учун бухгалтерия штатини ошириш-оширмасликни белгиланг.

 

12. Трансферт нархни шакллантиришга тайёрланиш

Трансферт нарх шаклланиши бўйича СКдаги нормалар СК VI бўлими кучга кирганидан кейин ўзаро боғлиқ шахслар билан тузилган битимларда бозор нархларидан четлашишлар аниқланган тақдирда солиқ органлари қўшимча солиқларни ҳисоблашга ҳақли бўлади. Мустақил шахсларда нархлар назорат қилинмайди.

СКда ўзаро боғлиқ шахсларни аниқлашнинг қуйидаги мезонлари белгиланган :

  • жисмоний ёки юридик шахснинг компания устав капиталидаги бевосита ва (ёки) билвосита иштирокининг улуши 20%дан ортиқни ташкил этса;
  • жисмоний шахслар ўртасидаги қариндошлик ришталари;
  • лавозим мавқеи бўйича бўйсинуви. 

Корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари 1 январдан солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган янги назорат усулларига қандай тайёргарлик кўриш ҳақида ҳозирдан ўйлаб кўришлари керак. Таъсис ҳужжатларини қайта текшириб чиқишга, келгуси йилдаги маҳсулот нархларини шундай маҳсулотларнинг бозор нархларига мос келадиган қилиб режалаштиришга тўғри келиши мумкин.

Buxgalter.uz тавсия қилади

Ўзаро боғлиқ шахслар ва назорат қилинадиган битимлар ҳақида батафсил қуйидаги материалларимиздан билиб олишингиз мумкин:

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.