Сентябрь ойи учун бош бухгалтернинг тақвими

25.08.2020

2020 йил 5 сентябрдан 25 сентябргача бўлган муддатда бухгалтер август ойи учун солиқ ҳисоботини тақдим этиши ва солиқларни, шунингдек сентябрь ойи учун бўнак тўловларини тўлаши лозим. Buxgalter.uz эслатиб ўтади:


5 сентябрь
:

  • 2020 йилнинг август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил август ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
5 сентябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 7 сентябрга кўчирилади .

9 сентябрь:

  • 2020 йил сентябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғини  йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .


10 сентябрь
:

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил сентябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг III чораги учун  йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни 
  • август ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • август ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни .

14 сентябрь:

  • август ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .


15 сентябрь
:

  • август ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. 

Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади .

Эътибор беринг

Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йил июль-декабрь ойлари учун ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини – 1%ни қўллаши мумкин . Ушбу имтиёз ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай қўлланилиши ҳақида бу ерда ўқинг.

ПФ-6029-сон Фармон бўйича кўчмас мулкни ижарага беришда ҳамда кўчмас мулк ва автотранспорт бўйича ижара ҳақининг энг кам ставкалари қўлланилмаган ҳолатларда жисмоний шахсларни ЖШДС тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзларни қўллашнинг амалий жиҳатлари ҳақида бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.

20 сентябрь:

  • 2020 йил август ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг

ҚҚС ҳисоб-китоби ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил август ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади . ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклини (шакл коди – 10006_14) тўлдиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.

ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар қуйидаги ЭҲФ реестрларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади:

  • етказиб берувчилардан олинган товарлар, хизматлар бўйича – ЭРИ билан тасдиқланган ЭҲФ;
  • товарлар, хизматлар харидорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича – ЭРИ билан тасдиқланган ёхуд автомат-проводка орқали, яъни харидор томонидан ҳисобварақ-фактура ўз вақтида имзоланмаган тақдирда, бу ЭҲФ тизими томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда бу ерда ўқинг.

6-илова ҳозирча қўлда тўлдирилади.

ҚҚС ҳисоб-китобида «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида сизда E-factura тизимидаги маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар файл-шаблонлари юклаб олинади ва автоматик тарзда тўлдирилади.

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини қуйидагилар томонидан тўлашнинг сўнгги куни :

– 2020 йил сентябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;

– 2020 йилнинг III чораги учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида;

  • август ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • август ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил август ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади ;
  • август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • август ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади

Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизларни қандай тўғри акс эттириш ҳақида бу ерда ўқинг;

Эътибор беринг
20 сентябрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 21 сентябрга кўчирилади .

23 сентябрь:

  • сентябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-бандига мувофиқ бундай солиқ тўловчилар 2020 йил II чоракдан бошлаб ўтган чоракдаги натижалар бўйича ҳисоблаб чиқариш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиқиб, Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга ҳақли.

Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

25 сентябрь:

  • август ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Шунингдек…

ЭҲФ операторингиз тизимида, шунингдек my.soliq даги E-factura - «Электрон счёт-фактуралар» тизимида август ва сентябрь ойлари учун қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг  :

  • реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
  • олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириб кўриш, имзолаш ёки рад қилиш.
Эътибор беринг

Счёт-фактурани ва бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг :

  • етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь кун мобайнида харидорнинг ЭРИси билан тасдиқланиши ёки сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этилиши лозим;
  • белгиланган муддатда харидор томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилган ЭҲФ тасдиқланмаган ҳисобланади.

ЭҲФни расмийлаштириш ва қабул қилиш учун белгиланган муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади .

Қандай ҳолатларда ЭҲФни расмийлаштирмаслик ёки қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Таъкидлаб ўтамиз, операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришнинг имкони йўқлиги сабабли иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:

• ЭҲФ операторингиз;
mysoliq.uz да («Юридик шахснинг электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Эслатиб ўтамиз! Тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал