Суд чиқимлари ҳисобда қандай акс эттирилади

preview

Суд чиқимлари – даъво аризасини бериш чоғида давлат божи ва бошқа харажатлар тўланиши, шунингдек уларнинг жавобгар томонидан қопланиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши юзасидан buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди:

 

– Суд чиқимлари учун харажатларингизнинг қопланиши фаолиятингиз учун одатий бўлмаган тушум деб ҳисобланиши аён. Бу – даромад эмас, қоплам бўлиб, даромадлар счётларида ҳисобга олинмайди.

Суд чиқимларига судга мурожаат қилиш билан боғлиқ харажатлар киради:

  • давлат божлари;
  • почта харажатлари;
  • таржимон хизматлари ва ҳ.к.

21-сон БҲМСга мувофиқ, дебиторлар билан турли операциялар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот 4800 счётлар гуруҳининг иккиламчи счётларида акс эттирилади. Хусусан, суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунча суд чиқимларини 4890 «Бошқа дебиторларнинг қарзи» – жавобгарнинг қарзи счётида акс эттиришни тавсия этамиз .

Чиқимлар қопланмаса, уларни 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг.

Суд чиқимлари – чегириб ташланадиган харажатлар.

Суд хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошқа турларини тан олса, бундай харажатлар жавобгар учун чегириб ташланмайдиган харажатларга , даъвогар томони учун «бошқа» даромадларга киради.

Проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счетлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Даъвогарнинг бухгалтерия проводкалари

 

 

Суд чиқимлари (давлат божи ва почта харажатлари) ҳисобланди

4890 (субконто –жавобгар)

6990 (субконто – суд)

Суд чиқимлари тўланди

6990

5110

Жавобгар суднинг ҳал қилув қарорига кўра суд чиқимлари ёки уларнинг бир қисмини қоплади

5110

4890

Жавобгар суднинг ҳал қилув қарорига кўра хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошқа турларини қоплади – даромад ҳисобланди

4890

9390*

Жавобгарнинг бухгалтерия проводкалари

 

 

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра даъвогар қоплаши керак бўлган суд чиқимлари суммаси чегириб ташланадиган харажатга ҳисобдан чиқарилди

9430

6990 (субконто – суд)

Суднинг ҳал қилув қарорига кўра хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун жарималар ва санкцияларнинг бошқа турларининг тан олинган суммаси чегириб ташланмайдиган харажатга ҳисобдан чиқарилди

9430

6010 (субконто – даъвогар)

Даъвогарнинг суд чиқимлари ҳамда суднинг ҳал қилув қарорига кўра хўжалик шартномалари шартларини бузганлик учун жарималар, пенялар ва санкцияларнинг бошқа турларининг тан олинган суммаси тўланди

6990

5110

*Бундай даромадлар жами даромадга киритилади  ва Фойда солиғи ҳисоб-китобида (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 220–221-сатрлари) акс эттирилади. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчида ҳам ушбу сумма жами даромадга киритилади  ва ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган ставкада солиқ солинади .

2022 йил 23 ноябрдан бошлаб даъвогар бундай даромадга ҳисобда даромад тан олинган санада (суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган санада) бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиради (22.08.2022 йилдаги 471-сон ВМҚ билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда).

 

 

Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /en/publish/doc/text185248_sud_chiqimlari_hisobda_qanday_aks_ettiriladi