Маркировка қилинган товарни қандай қилиб доналаб ва қуйиб сотиш керак

preview

Маркировка қилинган товарни қандай қилиб доналаб (дорилар, сигареталар) ва қуйиб (ичимликлар) сотиш мумкин? Муаммо солиқчилар чеклардаги ўлчов бирликларидаги хатоларни тузатиш сўралган хат юборганидан кейин яна кўтарилди. Бундан ташқари, салқин ичимликларни рақамли маркировкалашни жорий этишнинг биринчи босқичи бошланди. Бу қуйиб сотишни қандай расийлаштиришни ўйлаётган  тадбиркорлар сонини янада оширди. Шунга қарамай, саволга расмий жавоб йўқ ва тегишинча унга ечим ҳам йўқ.

Бу борада buxgalter.uz тадбиркорларни тинглаб, солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашевадан вазиятга изоҳ беришни сўради.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун телегам-каналимизга обуна бўлинг.

 

Онлайн-НКТ товар номенклатурасида маҳсулот мажбурий рақамли маркировкаланадиган сифатида белгиланиши керак. Бу созлашнинг ягона тўғри вариантидир. Бундай товарни сотишда онлайн-НКТ товар қадоғидаги Data Matrixни сканерлаш сўровини шакллантиради. Ушбу талабни бузиб бўлмайди, акс ҳолда «Asl belgisi» тизимидаги товар муомаладан чиқарилмайди ва сотувчи ҳисобида туради.

Солиқ қўмитасининг тушунтиришларига мувофиқ МХИКка мустаҳкамлаб қўйилган ўлчов бирликларини қўллаш керак. Барча маркировка қилинган товарлар МХИКи учун «Дона» ўлчов бирлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Бу халқаро амалиётга мос келади.

Солиқ маъмурияти тизими маркировка қилинган қуйиладиган ичимлик реализациясини назорат-касса техникаси орқали қандай ўтказишга ёки у коктейллар тайёрлашда ишлатилишида ва бошқа вазиятлар бўйича аниқ қоидаларни тақдим этмайди.

Бундай ҳолатда чекларда товар миқдорини кўрсатиб, реализация қилинган шишанинг бир қисмини ва тегишинча ушбу реализация қилинган миқдорнинг қийматини кўрсатиш мантиқан тўғри бўлар эди. Аммо товар маркировка қилинганлиги сабабли, онлайн-НКТ ҳар бир қисм реализация қилинганда маҳсулот қадоғидаги Data Matrixни ҳисоблашни сўрайди. Яъни, агар биз шишанинг ичидагини турли хил мижозларга реализация қиладиган бешта қисмга бўлсак, онлайн-НКТ биздан шишадаги Data Matrixни беш мартa ҳисоблашимизни сўрайди. Бироқ энди «Asl belgisi» тизимида биринчи сканерлашдан сўнг реализация қилинган товарнинг кўрсатилган миқдори ва нархидан қатъи назар, бутун шиша муомаладан чиқарилади. Натижада омборда ортиқча товар кўпаяди, касса аппарати маълумотларига кўра эса – камомад мавжуд, чунки шиша ҳақиқий қийматидан бир неча баравар арзонроққа реализация қилинган.

Тадбиркорлар онлайн-НКТ созламалари билан тажрибалари ҳақида гапиришади. Кенг тарқалган вариант – товар мажбурий маркировка қилиниши кераклиги белгисини олиб ташлаш. Бу муаммонинг ечими каби кўринади!

Товар бирлигининг 1 қисми 0,1; 0,2; 0,3  каср сонлари ёрдамида реализация қилинганини кўрсатиш мумкин ва ҳоказо. Баъзи онлайн-НКТ моделлари ҳатто кўпроқ мос келадиган ҳажм ва вазн бирликларини қўшишга имкон беради, ваҳоланки бундай бўлмаслиги керак, чунки алкоголли ичимликлар учун МХИКда фақат «дона» ўлчов бирлиги мустаҳкамланган. Ҳар қандай ҳолатда бундай қилиш мумкин эмас. Касса аппарати Data Matrixни сўрамайди ва «Asl belgisi» тизимидаги товарларни ҳисобдан чиқармайди, бу рақамли маркировка қоидаларини бузиш ҳисобланади ва Солиқ кодексининг 227-1-моддаси бўйича жаримага сабаб бўлади.

Тадбиркорлар вазиятдан чиқишнинг бошқа тажрибалари билан ҳам ўртоқлашдилар. Бунда улар онгли равишда бу усулларнинг ҳеч бири қонуний эмаслигини айтишган.

Бизнес вакиллари солиқ инспекциялари вакилларидан маслаҳат олиш тажрибаси ҳақида ҳам гапиришади. У ерда ҳам аниқ жавоб йўқ ва ҳозирча тавсия қилишолмайди.  Улар шундай маслаҳат беришади: маҳсулот номига «қуйиб сотиш» сўзини қўшинг. Бироқ бу ҳаракат юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилмайди.

Биз билан мулоқот қилганлар орасида солиқчилар жарима миқдори «қоидабузарлик» билан реализация қилинган чорак учун соф тушум миқдорини ташкил қилган даврда СКнинг 227-1-моддаси бўйича жарима солинган тадбиркор ҳам бор эди. Аммо тадбиркор жарима тўлашига тўғри келмади – у судда ютиб чиқди. Бироқ суднинг жаримани бекор қилиш тўғрисидаги қарорининг ҳал қилувчи омили бўлиб муаммонинг моҳияти – маркировка қилинган маҳсулотларни қуйиб сотиш қоидалари ва усулларининг йўқлиги эмас, балки солиқчилар томонидан текширув ўтказилаётганда йўл қўйилган процессуал қоидабузарликлар бўлди. Энди ўша тадбиркор ўлчов бирликларини тартибга солиш талаб қилнган хатдан хавотирда. Айтганча, ушбу хатда солиқчилар, агар ўлчов бирликларида хатолар бартараф этилмаса, жарималар билан таҳдид қилишган.

Buxgalter.uz тавсия қилади:

 

Қоидалар йўқ – жарималар бўлиши мумкинми?

Солиқчилар жарималар билан таҳдид қилишади ва қонунчиликда маркировка қилинган товарларни доналаб ва қуйиб реализация қилишда қандай ишлаш кераклиги белгиланмаганига қарамай, уларни қўллашга ҳаракат қилишади.

 

Гулнора ЭРГАШЕВА, солиқ маслаҳатчиси:

– Маркировка қилинган товарларни доналаб ёки қуйиб реализация қилиш қоидалари йўқ экан, Солиқ кодексининг 13-моддаси нормаси амал қилади. Солиқ қонунчилиги ҳужжатларининг барча бартараф қилиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлари ва ноаниқликлари солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади. Ушбу даврда ушбу мавзу бўйича солиқ тўловчиларга нисбатан ҳеч қандай даъво ва жарималар бўлмаслиги керак. Аввал аниқ қоидаларни беринг, кейин эса уларнинг бажарилишини назорат қилинг.

Солиқчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда маркировка қилинадиган товарни доналаб ва қуйиб реализация қилиш қоидаларини иложи борича тезроқ ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак. Нимага бу иш ҳанузгача амалга оширилмагани тушунарсиз. Солиқ кодексининг 227-1-моддасини қўллаш бўйича Солиқ қўмитасидаги сўнгги йиғилишларда қўмита расмийлари бундай қоидалар яқин кунларда пайдо бўлишини таъкидладилар. Ўшандан бери бир неча ой ўтди, қоидалар эса ҳануз йўқ.  

Шунингдек, ушбу қоидаларни одамлар аллақачон ишлаётганлигини ҳисобга олган ҳолда жорий этиш керак бўлади. Солиқ қўмитаси ва оммавий ахборот воситаларининг ахборот ресурслари орқали ушбу қоидалар бўйича қандай ишлаш кераклиги ҳақида аниқ тушунтиришлар лозим бўлади. Ишлаб чиқарувчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларга касса технкасини қайта созлаш учун вақт бериш керак.

Ушбу ечимларни ишлаб чиқишда масаланинг ижтимоий таркибини ёдда тутиш керак. Ушбу қоидаларга катта эҳтиёж борлиги бежизга эмас. Сотувчилар доналаб ёки қуйиб сотишга мажбур, чунки бундай савдо вариантига талаб мавжуд. Шунинг учун реализация қилишнинг ушбу шакли тақиқланмаслиги керак.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

 


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /en/publish/doc/text198057_markirovka_qilingan_tovarni_qanday_qilib_donalab_va_quyib_sotish_kerak