Йил охирига бош бухгалтер режаси (кенгайтирилган)

preview

Декабрь ойида ноябрь учун ҳисоботлар топширилади, белгиланган солиқлар тўланади, йиллик ҳисоботга тайёргарлик кўрилади, бошқа зарур масалалар ҳал этилади.

1. Ҳисобот ва солиқлар

5 декабрь:

  • · 2020 йил ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил ноябрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
2020 йилда 5 декабрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 7 декабрга кўчирилади .

9 декабрь:

  • 2020 йил декабрь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади .


10 декабрь:

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини:

- айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил декабрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

  • 2020 йилнинг ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил ноябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;


14 декабрь
:

  • 2020 йил ноябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .


15 декабрь
:

  • 2020 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни   ;

Эътибор беринг

Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йил июль-декабрь ойлари учун ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкаси – 1%ни қўллаши мумкин . Ушбу имтиёз ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботда қандай қўлланилиши ҳақида бу ерда ўқинг.

ПФ-6029-сон Фармон бўйича кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришда ЖШДСни тўлашдан озод этиш тарзидаги преференциялар қандай қўлланилиши ҳақида бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.

 

  • · 2020 йил декабрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;


20 декабрь:

  • 2020 йил ноябрь ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
Бунда ҚҚС ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил ноябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади . ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклини (шакл коди – 10006_14) тўлдиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида бу ерда, бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Эътибор беринг

ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар қуйидаги ЭҲФ реестрларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади:

  • етказиб берувчилардан олинган товарлар, хизматлар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган);
  • товарлар, хизматлар харидорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ёхуд автомат-проводка орқали.

6-илова ҳозирча қўлда тўлдирилади.

ҚҚС ҳисоб-китобида «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида E-factura тизимидаги маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар файл-шаблонлари автоматик тарзда юклаб олинади ва тўлдирилади.

Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш журнали қандай юритилиши лозимлиги ҳақида бу ерда ўқинг.

  • · Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини :

- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2020 йил ноябрь ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни; 

- солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2020 йилнинг IV чораги учун йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

  • 2020 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2020 йил ноябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айнан 2020 йил ноябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади ;
  • 2020 йил ноябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил ноябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизларни қандай тўғри акс эттириш ҳақида бу ерда ўқинг.

Эътибор беринг
20 декабрь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлаш ва ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни 21 декабрга кўчирилади .

23 декабрь:

  • 2020 йил декабрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .

3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-бандига мувофиқ бундай солиқ тўловчилар 2020 йил II чоракдан бошлаб ўтган чоракдаги натижалар бўйича ҳисоблаб чиқариш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиқиб, Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга ҳақли.

Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

25 декабрь:

  • 2020 йил ноябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .

2. Активлар ва мажбуриятларни инвентаризациялаш

Инвентаризациялаш йиллик молиявий ҳисоботни тузишнинг мажбурий босқичи ҳисобланади. Аниқланган ортиқчаликлар ва камомадларга асосан сизда солиқ солинадиган даромадлар ҳамда чегирилмайдиган харажатлар юзага келиши, улар корхонангизнинг даромадига ёки зарарига таъсир кўрсатиши мумкин.

МҲХСни ҳисобга олган ҳолда инвентаризациялашга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида бу ерда ўқинг.


3. Контрагентлар ва ДСИ билан ҳисоб-китобларни солиштириш

Декабрь охирига қадар контрагентлар билан солиштириш ишларини амалга оширишни ҳамда солиштириш далолатномасида аниқланган тафовутларни, томонларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини акс эттиришни тавсия қиламиз.

Қонун ҳужжатларида ушбу ҳужжатни қайси томон биринчи бўлиб шакллантириши белгиланмаган. Далолатнома 2 нусхада тузилади. У ташкилот раҳбари ва бош бухгалтер томонидан имзоланади.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиштириладиган маълумотларни олиш учун my.soliq даги «Солиштириш далолатномаси ва КЛС» хизматидан фойдаланинг.


4. Бухгалтерия ҳисоби сиёсатини қайта кўриб чиқиш

Ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш мажбурияти бош бухгалтерга юкланади, бироқ у ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Декабрда – кейинги молиявий йил бошлангунига қадар барча ўзгартиришлар тайёрланиши, келишилиши ва тасдиқланиши лозим .


5.
  Солиқ ҳисоби сиёсатига тузатиш киритиш

Солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатига қуйидаги усуллардан бири ёрдамида ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш мумкин :

1) янги СҲС ёки унинг янги бўлимини тасдиқлаш;

2) амалдаги СҲСга ёки унинг бўлимига ўзгартиришлар киритиш.

Солиқ тўловчи томонидан солиқ солиш мақсадларида СҲСни шакллантиришда танланган ҳисоб юритиш усуллари улар тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан қўлланилади.

Эътибор беринг
Календарь йил давомида СҲС ўзгартирилмайди. Фақат солиққа оид қонун ҳужжатларига ёки солиқ солиш шартларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда ва бу ўзгартиришларга асосланган қисмигагина ўзгартириш киритилишига йўл қўйилади.


6. Контрагентлар билан тузилган шартномаларни текшириш, ТИФ шартномаларини ёпиш

Қоидага кўра, контрагентлар билан тузилган кўпгина шартномаларнинг муддати «31 декабрь» санасида тугайди. Шу боис барча шартномаларни уларнинг бажарилиши ва (ёки) муддати узайтирилиши юзасидан текшириб чиқинг.


7. Декабрь учун иш ҳақи, январь ойидаги таътил пуллари ва дивидендлар

Ташкилот уставида дивидендларни ҳар чоракда тўлаш қайд этилган бўлса, иштирокчилар ўртасида 9 ой ва аввалги йиллар учун даромадни декабрь ойида тақсимлаш лозим. СКга киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун ҳисоб-китоб услубияти ва дивиденд солиғи ставкалари ўзгартирилиши мумкин.

Йил охирига қадар компания ходимлари билан ҳисоблашишларни тўлиқ амалга оширган мақбулдир. Янги йил байрами арафасида ходимлар иш ҳақини, январь ойида таътилга чиқмоқчи бўлганлар таътил пулини олганларига хурсанд бўладилар.


8. Таътиллар графиги

Кичик компанияларда бухгалтер кўпинча кадрлар бўйича ишларни ҳам биргаликда юритади. Мазкур ҳолатда календарь йил бошлангунига қадар келгуси йил учун таътиллар графигини ҳам тасдиқлашни ёддан чиқарманг .

Таътил пули ёки таътил кунлари кўпроқ бўлиши учун тавсияларимиздан фойдаланинг.


9.
 Штат жадвали

Янги лавозимлар киритилган ёки маошлар ўзгартирилган тақдирда, штат жадвалига ўзгартириш киритилиши лозим.

Маошлар оширилганда, меҳнат шартномаларига қўшимча битимларни расмийлаштиришни ёддан чиқарманг.


10. Иш ҳақи ва унга устамаларни ҳисоблашга доир ўзгартиришлар

Иш ҳақи ва унга устамаларни ҳисоблаш бўйича локал ҳужжатларни текширинг ва зарурат бўлганда қайта кўриб чиқинг.
 

Татьяна ЛИМАРЕВА,

buxgalter.uz эксперти.