Экспедитор харажатларини қоплаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

preview

Корхона авиатранспортда юк ташиш бўйича транспорт-экспедиторлик хизматларидан фойдаланди. Экспедитор хизматлар учун қопланадиган суммага ва ўз ҳақи суммасига ЭҲФ тақдим этди.

«Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА юзага келадиган операцияларни хизматларни олувчи ва ижрочининг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозимлигини тушунтириб берди:

 

– Транспорт экспедицияси шартномаси бўйича экспедитор ҳақ эвазига ва мижоз ҳисобидан шартномада белгиланган юк ташиш билан боғлиқ хизматларни бажариш ёки бажаришни ташкил этиш мажбуриятини олади .

Қопланадиган сарф-харажатлар экспедиторда харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда акс эттирилмайди, балки мижозда (юк жўнатувчида ёки юк олувчида) харажатлар сифатида ҳисобга олинади.

Транспорт-экспедиторлик хизматларини кўрсатиш ҚҚС ва фойда солиғи бўйича оқибатларга олиб келади.

 

Мисол:

Экспедитор хизматлар учун қопланадиган суммага ва ўз ҳақи суммасига ЭҲФ тақдим этди, шу жумладан:

  • авиахавфсизликни таъминлаш ва юкка ишлов бериш – 782 762,30 сўм ҚҚС билан;
  • юкларни ташишни ташкил этиш – 4 314 133,00 сўм, ҚҚС – 0%;
  • экспедиторга тўланадиган ҳақ – 3 753 104,70 сўм ҚҚС билан;
  • шартнома бўйича тўланадиган жами сумма – 8 850 000,00 сўм. 

  

Проводкалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,
минг сўм

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Хизматларни олувчида (мижоздаюк жўнатувчида ёки юк олувчида): 

Юк ташиш бўйича қопланадиган харажатлар акс эттирилди (экспедитордан ЭҲФ олинганда)

4 314,13

9410

6990

Авиация хавфсизлиги ва юкка ишлов бериш бўйича қопланадиган харажатлар акс эттирилди (экспедитордан ЭҲФ олинганда) 

680,66

9410

6990

Қопланадиган харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди (782,76 х 15 : 115)

102,10

4410

6990

Экспедиторнинг комиссион ҳақи бўйича харажатлар суммаси акс эттирилди (экспедитор тақдим этган ЭҲФга асосан)

3 263,57

9410

6010

Комиссион ҳақ суммасига ҳисобга олинадиган ҚҚС акс эттирилди (экспедитор тақдим этган ЭҲФга асосан) (3 753,11 х 15 : 115)

489,54

4410

6010

Экспедиторга комиссион ҳақнинг тўланиши ва харажатларни қоплаш суммаси акс эттирилди

3 753,11

6010

5110

5 096,89

6990

Экспедиторда:

Юк ташишни ташкил этиш бўйича хизматлардан олинган даромадлар акс эттирилди

3 263,57

4010

9030

Ҳисобланган ҚҚС акс эттирилди

489,54

4010

6410

Юк жўнатувчи қоплайдиган харажатлар акс эттирилди (4 314,13 + 782,76)

5 096,89

4890
(мижоз – хизматларни олувчи)

6990
(учинчи шахс)

Юк жўнатувчи томонидан харажатлар қопланди

5 096,89

5110

4890
(мижоз – хизматларни олувчи)

Комиссион ҳақ олинди

3 753,11

5110

4010 (мижоз – хизматларни олувчи)

Учинчи шахсга қарз сўндирилди

5 096,89

6990
(учинчи шахс)

5110

 

Яна саволларингиз бўлса, ушбу тавсияларга эътибор беринг: