Даромад солиғи бўйича маълумотномадаги хатолар қандай тузатилади

preview

Сентябрь ойида Президент қарори қабул қилинган бўлиб, қарор билан солиқ тўловчилар мазкур миқдорга етганда фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловлари тўлашлари керак бўлган чегара ўзгартирилган. СК ва Маълумотномага тегишли ўзгартиришлар ҳозирча киритилмаган.

Солиқ тўловчи бирор бир сабабга кўра 2023 йил IV чоракда фойда солиғи бўйича бўнак тўловини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномани топширган, унинг жами даромади эса III чоракда 10 млрд сўмдан ошмаган бўлса, нима қилиш керак?

Энди Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорининг 8-бандида назарда тутилган нормадан қандай фойдаланиш мумкин?

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди.

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

СКнинг 340-моддасида жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини ҳисобот даври ҳар бир ойининг 23 кунидан кечиктирмай тўлашлари айтилган.

Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарорининг 8-бандига мувофиқ фойда солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган солиқ тўловчилар даромадининг миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилган.

Шундан келиб чиқиб, 2023 йилнинг IV чорагидан бошлаб янги нормани жорий этишга қарор қилинди. IV чоракдан бошлаб фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини фақат фойдаси 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар тўлашлари керак.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

Агар у ёки бу сабабга кўра 2023 йилнинг IV чорагида фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномалар 2023 йилнинг III чорагида жами даромади 10 млрд сўмдан ошмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан топширилган бўлса, уларнинг маълумотномалари солиқ тўловчининг ёзма аризасига кўра бекор қилинади. Бу ҳолда улар бўнак тўловларини тўлашлари керак эмас.

Шу муносабат билан у ёки бу сабабга кўра бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотнома топширган, жорий солиқ давридан олдинги давр ва жорий йилнинг III чорагида фойдаси 10 млрд сўмдан ошмаган барча солиқ тўловчилар солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига топширилган маълумотномани бекор қилиш илтимоси билан мурожаат қилишлари мумкин.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади