Харидор товар билан кетган, лекин пул ўтмаганда нима қилиш керак

preview

«Харидор товарни банк картаси билан тўлади. Терминалда: «Тўлов тасдиқланди» деган ёзув чиқди, лекин QR-кодли фискал чек чоп этилмади. Сотувчи харидорни товар билан қўйиб юборди ва кэшбек суммаси миқдорида чегирма қилди – чунки мижоз терминал муаммолари туфайли вақт йўқотмаслиги керак эди. Фискал чекни иккинчи марта чоп этишга ҳаракат қилганда терминал: «Сотувни рўйхатга олишда хатолик. Пул картага қайтарилади» деб чиқарди. Маблағ дўкон ҳисобварағига келмади».

Бу воқеа Тошкентнинг савдо нуқталаридан бирида юз берди. Бу ҳолат нима учун юзага келди? Бундай вазиятда бухгалтер қандай ҳаракат қилиши керак?

Buxgalter.uz онлайн-НКМга хизмат кўрсатиш соҳасидаги эксперт, «RIG» МЧЖ директори Рустам ЯҚУБОВ ва Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВАнинг шарҳларини олди. 

Экспертнинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Рустам ЯҚУБОВ:

Бу нега юз берди

– Бундай вазиятлар «иккиси бирда» қурилмаларидан фойдаланганда кам учрамайди.

Муҳимини тушуниш керак: агар қурилма солиқ идорасида рўйхатга олинган бўлса – бу, энг аввало, фискал маълумотларни шакллантириш ва фискал маълумотлар оператори (ФМО) маълумотларини узатиш функцияси бўлган онлайн-НКТ ва фақат сўнгра банк картасидан пул ечиш учун терминал. Қурилманинг нотўғри қурилган иш мантиғи туфайли бундай хатоликлар учраб туради.

Шунингдек, бу ерда кассир иш қоидаларини қўпол бузганлиги аниқ. Кассир харидорга онлайн-НКТ чеки (фискал чеки)сиз товар бермаслиги керак эди!

 

Бундай вазиятларга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак

Ҳар куни иш бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул ходими онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг умумий техник ҳолати созлигини, шунингдек сана ва вақтнинг тўғри кўрсатилишини текшириши керак .

Вазият такрорланмаслиги учун маслаҳатлар:

  • онлайн-НКТ билан ишлаганда шошилманг, қурилма экранида нима чиқаётганини диққат билан ўқинг;
  • фойдаланиш бўйича кўрсатмани ўрганиб чиқинг: унда барча мумкин бўлган хатоликлар кўрсатилган бўлиши керак;
  • агар кўрсатмада хатоликларнинг шарҳи ва уларни бартараф этиш усуллари бўлмаса, ўз ТХКМингизга мурожаат қилинг.

 

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА:

Бухгалтер қандай ҳаракат қилиши керак

– Ҳисоб-китоб терминалидан фискал чек чиқишини кутмасдан, кассир хато қилди.   Шу сабабли дўкон товар учун пул олмаган, демак, агар у ушбу солиқни тўловчи бўлса, товар қиймати ва ҚҚС суммасига зарар кўрган.

Бу хатоликни аниқлагач, бош бухгалтер корхона раҳбарига бу вазият ҳақида хизмат (билдириш) хати тақдим этиб, хабар бериши керак. Унга кассирнинг тушунтириш хатини илова қилиш зарур.

Раҳбар айбдор шахсни аниқлаш учун хизмат суриштирувини ўтказиш ёки зарарни корхона харажатларига ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Агар хизмат суриштируви натижасида айбдор шахс – кассир эканлиги аниқланса, корхона раҳбари кассирдан етказилган зарарни ундириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Тузилган ҳужжатлар асосида товар балансдан ҳисобдан чиқарилади.

Тавсия

Ходимнинг моддий жавобгарлиги ҳақида барча маълумотларни бу ерда ўқинг.

Эътибор беринг

Агар харидор онлайн-НКТ чеки берилмагани ҳақида солиқ органига хабар берса, солиқ текшируви ўтказилиши мумкин .

Солиқ кодекси қуйидагилар учун жарималарни белгилайди:

  • чек бермаслик ва НКТ ҳамда ҳисоб терминалларини қўллашда бошқа бузилишлар – СК 221-м.;
  • даромад ва харажатларни ҳисобга олиш қоидаларини бузиш – СК 222-м.;
  • солиқ базасини яшириш (камайтириш) – СК 223-м..

 

Қандай солиқ оқибатлари юзага келади

ҚҚС

Корхона товарни текин асосда топширган ва бундай топшириш иқтисодий жиҳатдан асосланмаган бўлганлиги сабабли, ҚҚС билан солиққа тортиладиган товарлар реализацияси бўйича айланма юзага келади . Солиқ базаси товарнинг бозор қиймати бўйича белгиланади .

 

ЖШДС

Жисмоний шахс товарни текин олганида унинг қиймати у учун ЖШДС билан солиққа тортиладиган моддий фойда кўринишидаги даромад бўлади . Даромад товарнинг сотиб олиш нархи ёки таннархи асосида ҚҚС ва акциз солиғи (акцизости товарлари бўйича) ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Корхонанинг жисмоний шахс даромадларидан солиқни ушлаб қолиш имкони йўқлиги сабабли, уни ўз ҳисобидан тўлайди. Жисмоний шахс учун тўланган солиқ ҳам унинг моддий фойда кўринишидаги даромади ҳисобланади.

Тавсия 

Агар корхона жисмоний шахс учун ЖШДС тўлаган бўлса, жисмоний шахс даромадини қандай аниқлаш мисоли билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Фойда солиғи

Солиқни ҳисоблашда қуйидагилар чегирилмайди:

• текин топширилган мулк қиймати ва бундай топшириш билан боғлиқ харажатлар (ҚҚС суммаси билан бирга) ;

• жисмоний шахс учун тўланган ЖШДС .

 

Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш Савдо ва овқатланиш /ru/publish/doc/text209760_haridor_tovar_bilan_ketgan_lekin_pul_utmaganda_nima_qilish_kerak