Ноябрь ойидан товар етказиб беришнинг кечикиши қонун бузилиши ҳисобланади

preview

"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун "Олди-сотди шартномаси бўйича товарни топшириш муддатини бузиш"га оид янги 12-1-модда билан тўлдирилди.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида: 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм каналимизга обуна бўлинг.

 

Ўзгартиришлар 31.07.2025 йилдаги ЎРҚ-1078-сон Қонун билан киритилган ва 2025 йил 1 ноябрдан (эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач) кучга киради.

Сотувчи товарни харидорга шартномада белгиланган муддатда топшириши шарт. Товар ҳам харидор кўрсатган шахсга топширилиши мумкин.

Агар товарни муддатида топширмасалар – пеня тўлашга тўғри келади: етказиб берилмаган товар қийматининг 0,5%и кечикиш вақт бирлиги (шартнома шартларига қараб минут, соат ёки кун) учун. Пенянинг умумий суммаси товарнинг ўз қийматидан ошиши мумкин эмас.

Эътибор беринг

  • Истеъмолчига пеня тўлаш сотувчини муддатни бузиш туфайли етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
  • Пеня тўлаш ва зарарни қоплаш сотувчи зиммасидан шартномага мувофиқ товарни етказиб бериш мажбуриятини олиб ташламайди.
  • Ноябрдан товарниннг олди-сотди шартномасида янги меъёрни акс эттириш зарур.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text209796_noyabr_oyidan_tovar_etkazib_berishning_kechikishi_qonun_buzilishi_hisoblanadi