Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Янгиликларга тайёрмисиз? ПФ-138-сон Фармон бўйича кроссвордни ечиб, ўзингизни синаб кўринг!
«Очиқ мулоқот – 2025» якунлари бўйича ПФ-138-сон Фармон имзоланганига бир ой бўлди. Ушбу ҳужжатни ҳар йили алоҳида қизиқиш билан кутамиз – зеро айнан унда бизнесдаги қандай муаммолар юқоридагиларга ҳақиқатда маълум бўлгани ва қандай аниқ ечимлар топилгани акс эттирилади.
2025 йилда ҳам шундай бўлди: янги мораторий жорий этилди, жарималар пасайтирилди, солиқ ҳисоботларини шакллантириш вазифаси солиқ органларига топширилди… Туризм учун имтиёзлар, ҚҚСга ўтиш учун рағбатлантирувчи чора-тадбирлар, бошқа кўплаб янгиликлар одатий ишлаш тартибини ўзгартириши табиий.
ПФ-138-сон Фармон қабул қилиниши билан айнан нималар ўзгарганидан хабардорлигингизни кроссворд ёрдамида текширишни таклиф қиламиз.
Бу вазифани муваффақиятли уддалаган шахслар Buxgalter Pro экспертларидан совға – ҳисоб-китобларда қўлланиладиган БҲМ, МҲЭКМ, ПҲБМ ва МИХ ҳақида тайёр шпаргалка оладилар. Унда – кўрсаткичлар билан ҳисоб-китоблар рўйхати ва охирги ошириш ҳисобга олинган суммалар.
Шпаргалка кундалик фаолиятингизда асқотади: қонунчилик базасидан белгиланган миқдорларни изламайсиз, барча долзарб ахборот жамланган ва тизимлаштирилган.
Buxgalter Pro сайтига киришни расмийлаштирганда нималарга эга бўласиз:
- ҳисобга олиш ва солиқ солиш бўйича батафсил тушунтиришлар. Тавсиялар тажрибали амалиётчилар, аудиторлар, солиқ маслаҳатчилари томонидан тайёрланган ва давлат органлари мутахассислари билан келишилган, янги НҲҲ қабул қилинишига қараб мунтазам равишда янгилаб борилади;
- «Жавоб берамиз» хизматига савол бериш имконияти. Экспертларимиз саволингизга оғзаки, ёзма ёки тизим сайтидаги онлайн-чатда жавоб берадилар;
- ҳисоб сиёсати конструкторлари (VIP-тарифда). 15 дақиқада солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби бўйича ҲС тузишингиз мумкин;
- малака ошириш имконияти. СҚ, «Янги технологиялар» ИАМ мутахассислари, солиқ маслаҳатчилари ва бухгалтерия фирмалари раҳбарлари иштирок этадиган долзарб масалалар бўйича вебинарларда бепул иштирок этиш, шунингдек «Норма» курсларига 30% чегирма олиш ҳуқуқига эга бўласиз;
- ҳужжатлар намуналари. Бухгалтерия, кадрларга оид ва солиқ ҳисобининг тайёр шаклларидан фойдалана оласиз. Уларни компаниянгизда қўлланиладиган шаклга мослаштириш ва ишда қўллаш жуда осон.
![]()
