Давлат 2025-2027 йилларда саноат маҳсулотлари экспортини қандай рағбатлантиради

preview

Келгуси 2 йил ичида саноат корхоналари ўз маҳсулотлари экспортини рағбатлантириш учун 04.10.2025 йилдаги ПҚ-295-сон қарор бўйича янги имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.

Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

Эслатиб ўтамиз
Солиқ қонунчилиги нормалари Солиқ кодексига тегишли тузатишлар киритилгандан кейин қўлланилади.

 

Демак:

2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача ишчиларининг ўртача иш ҳақи миқдори ҳар ойда МҲТЭКМнинг икки бараваридан кам бўлмаганда маҳаллий саноат корхоналарининг ишчиларни ташиш ва овқатлантириш билан боғлиқ харажатларидан ҳар бир ишчи ходим учун бир ойда бир базавий ҳисоблаш миқдоригача бўлган қисми ижтимоий солиқ базасидан чиқариб ташланади.

Қуйидаги йўналишлардаги саноат корхоналари ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Йўналиш

Маҳсулот*

1. Ипакчилик саноати

Ипакдан тайёр матолар, кийимлар, гиламлар ва бошқа буюмлар

2. Озиқ-овқат саноати

Қуритилган, қадоқланган ва консерваланган озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртсиз ичимликлар (энергетик ичимликлардан ташқари), қадоқланган гўшт ва колбаса маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари

3. Қурилиш материаллари саноати

Бўёқ, плитка, сантехника

4. Электротехника саноати

Электротехника маҳсулотлари

5. Фармацевтика саноати

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий асбоб-ускуналар, биологик фаол қўшимчалар.

Бунда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган, тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника бевосита Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳаллий товар деб тан олинади

6. Мебель саноати

Тайёр мебель

7. Кимё, парфюмерия-косметика саноати

Кимёвий моддалар, шу жумладан косметика, парфюмерия, шампунлар, совун

8. Автосаноат

Автотранспорт воситалари ва бутловчи қисмлар

9. Металлургия саноати

Металл маҳсулотлар ва буюмлар

* Ҳисобот даврида жами сотиш ҳажмида ушбу турдаги маҳсулотлар улуши 60 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.

 

  • Ўз эҳтиёжи учун гипс хомашёсини қазиб чиқарувчи ва ундан тайёр қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга гипс олиш учун белгиланган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланади.

Цемент ишлаб чиқарувчи барча корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган цементнинг камида 50 фоизини биржа савдолари орқали реализация қилиш талаби 25 фоизга пасайтирилади.

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text211212_davlat_2025-2027_yillarda_sanoat_mahsulotlari_eksportini_qanday_ragbatlantiradi