22 октябрдан бошлаб мажбурий маркировкаланиши лозим бўлган товарлар рўйхатида нималар ўзгарди

preview

2021-2026 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий этиладиган товарлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Бу 21.10.2025 йилдаги 662-сонли ВМҚда назарда тутилган.

Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида:

Қонунчиликдаги муҳим ўзгаришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Ўзгартиришлар 22 октябрдан кучга кирди. Унга кўра 2021-2026 йилларда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби жорий этиладиган товарлар рўйхатида иккита ҳолат ўзгарди:

1. Рўйхатнинг 4-бандидан (Маиший техника) қуйидаги товар позициялари чиқариб ташланди:

  • 8539 (чўғланма ёки газ-разрядли, электр лампалар, шу жумладан йўналтирилган ёруғликнинг герметик лампалари, шунингдек ультрабинафша ёки инфрақизил лампалар; ёйли лампалар; ёруғлик диодли (ЛЕД) ёруғлик манбалари);
  • 8540 (термокатодли, совуқ катодли ёки фотокатодли электрон лампалар ва трубкалар (масалан, вакуумли ёки буғли ёки газ тўлдирилган лампалар ва трубкалар, симобли ёйли тўғриловчи лампалар ва трубкалар ва электрон-нурли трубкалар, телевизион узатувчи трубкалар).

2. Рўйхатга товар позицияси билан 8-банд қўшилди:

  • 8507 (Электр аккумуляторлари, шу жумладан улар учун сепараторлар, тўғри бурчакли (шу жумладан квадрат) ёки бошқа шаклдаги).

Эслатма:

 

 

 

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text211339_22_oktyabrdan_boshlab_majburiy_markirovkalanishi_lozim_bulgan_tovarlar_ruyhatida_nimalar_uzgardi