Бир неча лавозимларда ишлаган шифокорнинг тариф ставкасини қандай ҳисоблаш мумкин

preview

Шаҳар марказий шифохонасининг II тоифали мутахассиси бўлган шифокор асосий шифохонадан ташқари 0,5 ставкада ўриндошлик асосида даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси сифатида иш бажаради. Унинг ойлик тариф ставкасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Керакли тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Вазият: шифокор – марказий шаҳар шифохонасининг (II гуруҳ тиббиёт муассасалари, тузатиш коэффициенти – 1,03) II тоифали мутахассиси (меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 7-разряд, тариф коэффициенти – 2,827) асосий ишдан ташқари 0,5 ставка бўйича ўриндошлик асосида даволовчи жисмоний тарбия инструктори сифатида ишлайди (меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича 6-разряд, тариф коэффициенти – 2,570).

Эътибор беринг

Агар тиббиёт муассасаси ходими асосий ишдан ташқари ўриндошлик асосида ишласа, унинг иш ҳақи алоҳида – асосий ва ўриндошлик асосида ишлайдиган лавозимлар бўйича ҳисобланади.

II тоифали шифокор-мутахассиснинг ойлик тариф ставкаси:

1) асосий лавозими бўйича - 3 363 141 сўм. (1 155 000 х 2,827 х 1,03);

2) ўриндошлик бўйича - 1 528 700 сўм. (1 155 000 х 2,570 х 1,03 х 0,5).

 

Тиббиёт муассасаларида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тўлиқ қўлланмани «Тиббиёт ходимлари меҳнатига қандай ҳақ тўлаш керак» тавсиясидан топасиз.

Бошқалардан ташқари, биз унда тариф ставкаларини қандай ҳисоблашни батафсил кўриб чиқамиз:

  • туман коэффициентини ҳисобга олган ҳолда шифокор;
  • бош шифокор;
  • соғлиқ учун хавфли ва ўта оғир меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда шифокор;
  • тунги вақтдаги иш учун қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда шифокор;
  • иш стажи учун устамани ҳисобга олган ҳолда шифокор;
  • иш самарадорлиги учун устамани ҳисобга олган ҳолда патронаж ҳамшираси;
  • иш стажи учун устамани ҳисобга олган ҳолда тиббиёт муассасасининг етакчи иқтисодчиси.

 

 

Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш Ходимлар билан ҳисоблашиш /ru/publish/doc/text211988_bir_necha_lavozimlarda_ishlagan_shifokorning_tarif_stavkasini_qanday_hisoblash_mumkin