2025 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Ўзбекистонда солиқлар ва ҳисоботларда ижодкорликка йўл қўйилмаслиги сабабли, бухгалтерга ҳар ойнинг ҳар бир ҳафтаси учун аниқ режа зарур. 

Buxgalter.uz сайтида шундай режа мавжуд, ундан фойдаланишингиз мумкин! Солиқлар бўйича янгиланган тавсияларда эса солиқларни ҳисоблаш ва ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича мутахассисларнинг батафсил кўрсатмалари берилган:

 

5 ноябрь сўнгги кун:

  • банклар томонидан 2025 йил октябрь ойида норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бундан мустасно) бўйича фойда солиғини тўлаш .

 

7 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни тўлаш  .

Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар даромад тўланган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланиши лозим.

 

9 ноябрь сўнгги кун (9 ноябрь якшанба бўлганлиги сабабли 10 ноябрга кўчирилади**): 

  • 2025 йил ноябрь ойи учун қуйидаги ҳуқуқлар бўйича йиғимларни тўлаш :

– чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш;

– пиво ва пиво ичимликларининг чакана савдоси;

– тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси.

 

10 ноябрь сўнгги кун:

  • 2025 йил октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш ;

 

  • Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси томонидан 2025 йил октябрь ойи давомида ўзи ва инвестиция воситачилари рўйхатга олган акциялар билан тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш ;
  • Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида бўнак тўловларини тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • Айланмадан солиқ тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар бўйича ер солиғини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига қўшимча дам олиш кунини тўлаш бўйича юридик шахснинг харажатларини қоплаш учун Пенсия жамғармасидан маблағлар (нафақа) олиш учун 2025 йил октябрь ойи учун ариза тақдим этиш .

16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади. Шу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди .

 

15 ноябрь – сўнгги кун (17 ноябрга кўчирилади, чунки 15 ноябрь - шанба**):

  • 2025 йил октябрь ойи учун ШЖБПҲга бадаллар бўйича реестрларни тақдим этиш ва тўлаш  ;

 

  • 2025 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.

ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади  .

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади .

 

  • 2025 йил ноябрь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан бошлаб ЯТТ учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш тартиби бекор қилинади .

Тавсия этамиз

ЖШДСни ким тўлаши керак.

 

  • 2025 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)   ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  

ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил октябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 20 ноябрь  .

 

20 ноябрь – сўнгги кун:

  • 2025 йил октябрь ойи учун ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва уни тўлаш ;

 

  • солиқ агентлари  – ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва уни тўлаш :

- чет эллик шахслардан харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ;

- давлат мулки билан боғлиқ операциялар бўйича, бундан давлат мулкини, шу жумладан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш операциялари мустасно .

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар ;

Эътибор беринг

2025 йилдан бошлаб солиқ агентлари давлат мулкини реализация қилиш операциялари бўйича ҚҚС тўламайдилар, чунки 2025 йил 1 январдан бошлаб ушбу операциялар бўйича имтиёз берилган  ;

 

  • солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ортиқ бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлаш .

Солиқ даври учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва ЯТТлар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил октябрь ойи учун норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш.

Солиқ норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай тўланади ;

 

  • солиқ агентлари томонидан 2025 йил октябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни тақдим этиш (қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно)  .

Солиқ дивидендлар ва фоизлар тўланган санадан кечиктирмай тўланади ;

Эътибор беринг

2026 йил 1 январдан қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартиби бекор қилинади  .

 

  • юридик шахслар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш .

 

  • ҚҚС тўловчилар томонидан 2025 йил октябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш  .

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун 2025 йил октябрь ойи учун хатоларни тузатишнинг сўнгги куни  –  2025 йил 15 ноябрь (17 ноябрга кўчирилди, чунки 15 ноябрь – шанба**)  .

 

23 ноябрь – сўнгги кун (23 ноябрь якшанба бўлгани учун 24 ноябрга кўчирилади**):

  • 2024 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил ноябрь ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш .

Агар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, тегишли чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Жорий чорак давомида жами даромади 20 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган солиқ тўловчилар, ушбу чорак тугагандан сўнг ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар .

Эътибор беринг

2025 йил 23 августдан бошлаб фойда солиғи бўйича ҳар ойда бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори 10 миллиард сўмдан 20 миллиард сўмга оширилди .

 

25 ноябрь – сўнгги кун:

  • ходимларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ меҳнатда жароҳатланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик муносабати билан тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича Пенсия жамғармасининг 2025 йил сентябрь ойи учун харажатларини қоплаш маблағларини тўлаш .

 

30 ноябрь – сўнгги кун (30 ноябрь якшанба бўлгани учун 1 декабрга кўчирилади**):

2025 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғининг қолган қисмини (йиллик сумманинг 70 фоизи) тўлаш .

 

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар календарь кунларида белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган байрам куни деб эътироф этилмаган кун иш куни ҳисобланади . 

** Агар муддатнинг сўнгги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кунга тўғри келса, муддат тугайдиган кун дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни ҳисобланади  .

 

 

 

2025 йил 2025 йил 2025 йил /ru/publish/doc/text212106_2025_yil_noyabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi