Номи ҳар бир молиячига яхши таниш бўлган АССА халқаро ассоциацияси Марказий Осиёда рус тилидаги «Молия ва бизнесни бошқариш» янги дастурини ишга туширди. Биз АССА вакилларига мурожаат қилиб, ушбу дастур ким учун яратилгани, қандай фанларни ўз ичига олгани ва унинг дипломи битирувчиларга нима бериши ҳақида билиб олдик. ...
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шундай таклиф билан чиқмоқда. Идора томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. ...
Онлайн-НКМга ўтиш учун зарур бўлган давлат реестрлари эълон қилингач, ДСИ фаол равишда солиқ тўловчиларга эслатма билан хатлар жўнатишни бошлашди. Айрим билдиришномаларда янги қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш лозим бўлган аниқ муддатлар кўрсатилмоқда. Мисол учун, 10 январь куни Янгийўл тадбиркорлари ўтиш учун 5 кун муддат берилган хат олишди. ...
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ва аъзолик ташкилотларининг таклифлари асосида 2020 йил учун жамоа шартномасининг янгиланган Умумий макети ишлаб чиқилди. ...
Солиқ органларида солиқ тўловчилар билан ўзаро муносабатларда коррупцияга барҳам бериш мақсадини кўзлашган. Бу мақсадга эришиш учун 8 йўналиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Кўрилаётган чораларда айнан нима порахўрларга қарши ишлаши керак? Сизнингча қандай чоралар самарали ва қайсилари эса самарасиз бўлади? Шарҳларда ушбу масала бўйича ўз таклифларингизни беринг. ...
ҚҲТБТ порталида 23 январга қадар Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2020 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини муҳокама қилиш давом этади. Ҳужжат портал фойдаланувчилари фикр-мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қайта ишлангандан кейин имзоланиши кутилмоқда. ...
2020 йил 1 январдан бошлаб Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси ўрнига асосий ставка тушунчасини киритди ҳамда унинг миқдорини 16% даражасида белгилади. Бунда қайта молиялаштириш ставкаси қонун ҳужжатларида белгиланган барча ҳолларда ўз кучини сақлаб қолади. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди. ...
Давлат солиқ қўмитаси soliq.uz сайтида онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтиш учун зарур бўлган реестрларни эълон қилди. Бироқ, корхона томонидан бунга ҳозирнинг ўзида ўтишнинг имкони йўқ. Техник хизмат кўрсатиш марказларига тайёргарлик кўриш учун вақт талаб этилади. ...
Тадбиркорлар 2020 йил учун кўчмас мулк ижара шартномаларини тузиш ва қайта тузишда давом этмоқдалар. Уларнинг кўпчилигида савол туғилмоқда: қандай шартномаларни солиқ инспекциясида рўйхатдан ўтказиш лозим? ...
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 2020 йил учун давлат бюджети даромадлари прогнозининг бажарилиши учун зарур чора-тадбирлар қабул қилиш топширилди. Бошқалар қаторида - солиқлар йиғилиши даражасини ошириш ҳисобига. Бу фаол текширувлар ва солиқларни олдиндан тўлаш юзасидан илтимос қилишлар бошланишини билдирадими? ...
«ElectEx» консалтинг компанияси акциядорлик жамиятларининг 2015-2018 йиллар учун ХМҲС бўйича эълон қилинган молиявий ҳисоботи ва ушбу ҳисоботга ХАС бўйича аудиторлик хулосаларини таҳлил қилди. Шарҳ ва танлаб берилган баҳонинг кўрсатишича, компаниялар бундай ҳисоботни тайёрлаш учун салмоқли харажат қилишига қарамай, ушбу давр учун чоп этилган аксарият ҳисобот комплектларида жиддий хатолар мавжуд, улар ХМҲСга номувофиқликка олиб келади. Бу листинг компанияларига, шу жумладан – акцияларни биржада бирламчи ва иккиламчи жойлаштирадиганларига (IPO ва SPO) ҳам тегишли. ...
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрири 1 январдан бошлаб амал қила бошлади.Унинг электрон версияси Молия вазирлиги (mf.uz) ва Давлат солиқ қўмитаси (soliq.uz) веб-сайтларида пайдо бўлди. Қулай форматда - қисмлар рақамланган ҳолда - buxgalter.uz. сайтида жойлаштирилди. Солиқ ҳисобини юритиш сиёсатини ишлаб чиқиш муддати март ойига, Электрон ҳисобфактурадан фойдаланиш тартибини бузганлик учун санкциялар июлгача кўчирилди. ...
1 январдан солиқ органларига битимларни «уларнинг иқтисодий моҳиятига мувофиқ» қайта малакалаш ҳуқуқи берилди. Табиийки, бу солиқ тўловчилар учун қўшимча солиқлар ҳисобланадиган ҳолатларни келтириб чиқаради. Ушбу чора қандай ва қайси ҳолатларда қўлланилади? Қайси мезонлар асосида? ...