Электрон ҳивобварақ-фактурага ўтиш бухгалтерларда талай саволлар туғдирмоқда. Масалан – корхона ЭҲФга ўтган бўлса, унинг контрагентлари – ўтмаган бўлса, қандай йўл тутиш керак? Ёки тизимга юкланган ҳужжатда хато топилгандачи? Бу ва бошқа саволларга ДСҚ ҳузуридаги “Янги технологиялар” ИАМ директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ жавоб берди. ...
Амалдаги Солиқ кодекси ҳам, янги кодекс лойиҳаси ҳам мураккаб тилда ёзилган. Ҳар бир нормани кўп маротаба қайта ўқиб чиқишга тўғри келмоқда ва ҳатто шундан кейин ҳам барибир саволлар юзага келмоқда. Бухгалтерлар кодексни тушунарлироқ қилишни ва уни услубий кўрсатмалар билан тўлдиришни сўрашмоқда. Бу бухгалтерга хато қилмаслик ва солиқ органларининг маслаҳат бериш бўлинмаларига юкламани камайтиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, бухгалтерлар хавфни таҳлил қилиш натижалари бўйича текширувларни тайинлаш мезонлари ва камерал назорат натижалари ва унинг доирасида амалга ошириладиган ҳаракатлар ҳақида ахборотга муҳтожлар. ...
My.soliq.uz солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар тўғрисидаги ахборот жойлаштирилди. Хусусан - етказиб бериш муддати 180 кундан ортиқ бўлган импорт контрактлари бўйича ускуналар ва бутловчи буюмлар юзасидан муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи учун санкциялар қўлламаслик. ...
Янги Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилган ҳолда талай экспертлар фискал ўзаро муносабатлар томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қисмида унинг мувозанатлаштирилмаганлигини қайд этдилар. Бунга сабаб – солиқ текширувлари чоғида солиқ органининг етарлича аниқ бўлмаган ваколатлари доираси, бошқа муҳим масалаларда батафсил регламентларнинг мавжуд эмаслиги. ...
61 та акциядорлик жамияти эмитент томонидан ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги қонун нормасини бузган.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги уларнинг масъул мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди. ...
2019 йил 22 октябрь куни ЭОАВМА медиа-майдонида корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари, Олий Мажлис депутатлари, Молия вазирлиги ва ДСҚ вакиллари Солиқ кодекси лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилдилар. Конференция ўтказилган санада “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 25 йиллик ва “Норма” компаниясининг 20 йиллик юбилейи нишонланди. ...
2021 йил якунлари бўйича талай хўжалик юритувчи субъектлар МҲХС асосида молиявий ҳисобот тузишга мажбур бўладилар. Бунга раҳбарлар ва бош бухгалтерлар тайёрми? Уларда қандай саволлар туғилади? Қайси муаммоларни ўтишнинг “сўнгги” муддатларини кутмасдан ҳал қилишга улгуриш лозим? ...
Марказий банк Бошқаруви 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан имтиёзли кредитлаш мезонларига мос келмайдиган иқтисодиёт тармоқлари учун пул-кредит сиёсати шароитларини қатъийлаштирмаслик учун қайта молиялаштириш ставкасини 16% даражасида сақлаб қолди. ...
Рўйхатга олишнинг янги тартиби ҚҚС тўловчиларда техник ва ташкилий тусдаги бир қатор саволларни туғдирмоқда. Янги тизим қандай ишлаши ҳақида Давлат солиқ қўмитасининг Камерал назорат бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ сўзлаб берди. ...
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти «Энг яхши бухгалтер–2019», «Энг яхши аудитор–2019» ва «Энг яхши ички аудитор–2019» деб номланувчи учта мустақил танловда иштирок этишга таклиф этади. ...
Ҳурматли бухгалтерларга жорий йилнинг III чораги учун ҳисобот топширишга бир неча кун қолганлигини эслатиб ўтамиз. Назорат саналарини аниқлаштириб оламиз. ...
Қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг автоматлаштирилган тизими солиқ тўловчиларга, айниқса экспорт қилувчиларга ёрдам беради, деб хабар берди ДСҚнинг ахборот хизмати. ...
Солиқ тўловчилар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қуйидаги ҳолларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган ҚҚС тўловчиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома БЕКОР ҚИЛИНИШИ ҳақида хабар берди: ...
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Меҳнат кодексининг лойиҳасига бош бухгалтер ёки унинг вазифаларини амалга оширувчи бошқа ходим билан меҳнат муносабатларининг айрим жиҳатларини тартибга солувчи моддалар киритилган. Илгари улар билан меҳнат шартномаси умумий асосларда тузилган ва бекор қилинган. ...
Инсофли солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити – бу инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланиш. Солиқ текширувига нисбатан янгича ёндашувлар ҳақида Молия вазирлиги вакиллари солиқ текширувлари соҳасида халқаро амалиётни қўллашга доир амалий семинар чоғида сўзлаб беришди. ...
ДСҚ ҚҚС тўловчиларни рўйхатга олиш қоидаларига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Бунда махсус реестрга барча хоҳловчилар ҳам кира олишмайди. Бу Давлат солиқ қўмитасининг ҚҲТБТ порталида эълон қилинган Қарори лойиҳасида назарда тутилган. ...
ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Вазирлар Маҳкамасининг қарори қайта ишланишга муҳтож. Акс ҳолда онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни жорий этиш нафақат тадбиркорлар ва бухгалтерлар учун, балки ДСҚнинг ваколатли ташкилотлари учун ҳам бош оғриғига айланиши мумкин. ...