Давлат солиқ қўмитаси ҳисобот тақдим этиш муддатларини ва қонун ҳужжатларининг бошқа нормаларини бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан санкциялар қўлланилиши ҳақидаги расмий хабарни эълон қилди, шунингдек «кундалик жарималар режаси» ҳақида тарқалаётган ахборотга баҳо берди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида. ...
Президент томонидан ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ҳужжат имзоланди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида: ...
Давлат солиқ қўмитаси томонидан Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида низом тасдиқланди. СКга мувофиқ, солиқ назоратининг ушбу тури бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш йўли билан муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида қўлланилади. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси шарҳида. ...
2020 йил 1 июлдан бошлаб Товар-моддий қийматликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида низом ва 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» ўз кучини йўқотди. Шу билан бирга янги ҳужжат – ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормаларини, шунингдек уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш ва бериш тартибини бирлаштирган 4-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти рўйхатдан ўтказилди. Молия вазирлигидаги манба buxgalter.uz учун махсус янгиликларни тавсифлаб берди. ...
Давлат солиқ қўмитаси томонидан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz ахборот-ҳуқуқий портали шарҳида. ...
Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди. 2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади. Унга бир йўла 43 та йўналиш, асосан онлайн ва медиа хизматлар қўшилди. Янги рўйхат – бу ерда. Батафсил - юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ шарҳида: ...
Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг чет эл валютасидаги операцияларини Ғазначилик бошқаради. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2020 йилдаги янги 329-сон қарорида назарда тутилган. ...
Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди. Ҳужжат вазирликнинг Телеграм-каналида эълон қилинган. Эътиборингизга тушунтириш матнини ҳавола этамиз. ...
Президентнинг 19 майдаги Фармонида норма ижодкорлиги жараёнида бир қатор янгиликлар назарда тутилган. Хусусан, 1 июлдан ва 2020 йил охиригача идоравий НҲҲ қабул қилинмайди Бу қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш учун зарур. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги, шунингдек, унификация қилишни назарда тутувчи идоравий НҲҲни қабул қилиш бундан мустасно. Идоравий НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш онлайн режимга ўтказилади. Бунинг учун ягона электрон тизим функционалидан фойдаланилади (1 июлдан бошлаб – тест тариқасида, 1 октябрдан – тўлиқ). Бошқа муҳим янгиликлар ҳақида юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида ўқинг: ...