«Директор хизматлар учун тўлов тизими орқали шахсий ҳисобварақ бўйича юридик шахс учун тўловни амалга оширди. Биз юридик шахсга хизматлар учун ЭҲФ расмийлаштирдик. Натижада ҚҚС бўйича ҳисоботда ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура ҳамда тўлов тизимининг чеки акс эттирилмоқда. Айланмалар икки марта акс эттирилган».
Бундай вазиятда айланмаларга қандай тузатиш киритиш юзасидан саволга buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВАдан жавоб беришини илтимос қилди: ...
“ЎзРнинг резиденти бўлган корхонамиз, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси – Қирғизистонда хизматлар кўрсатади. Фаолиятни амалга ошириш учун Қирғизистон Республикасининг юридик шахсидан ускуналар ва бинони ижарага оламиз. Ижара учун АҚШ долларида тўловни амалга оширамиз.
Чет элда ижара хизматларидан фойдаланишда солиқ оқибатлари юзага келадими? Бундай операцияларда қандай бухгалтерия ўтказмалари бўлади?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
«Компания тайёр маҳсулотларни қуйиш учун канистрлар сотиб олади. Канистрларнинг бир қисми яроқсиз ҳолда келиб тушди. Яроқсиз тарани қандай ҳисобдан чиқариш керак ва бунда қандай солиқ оқибатлари бўлади? Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишни қандай амалга ошириш ва ҳисоботда қандай акс эттириш керак?» ...
“Корхона Россия компанияси билан сўмда экспорт контрактини тузди. Товар Россияга Ўзбекистоннинг божхона қоидаларига мувофиқ жўнатилди ва экспорт қилинган товар учун тўлов сўмда амалга оширилди. СКнинг 260-моддасига мувофиқ бу экспорт ҳисобланади. Барча зарур ҳужжатлар мавжуд. Аммо солиқ органлари тўлов сўмда амалга оширилиши боис, битим ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш учун белгиланган талабларга мувофиқ келиши юзасидан хулоса бермаяпти.
Товарлар сўмга экспорт қилинганда ноль даражали ставка қўлланадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ...
Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этишда ҳаммаси осон: балансларни моддалар бўйича қўшасиз ва ҳаммаси тайёр бўлади, деб ўйлашади кўпчилик. Аслида ҳам шундайми?
Қўшиб юборишда ҳужжатларни қандай тўғри расмийлаштириш керак? Қўшиб юбориш шаклидаги қайта ташкил этиш қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади ва қайта ташкил этилаётган корхоналар солиқ текширувидан ўтказилиши керакми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “ADM ACCOUNTING SOLUTIONS” консалтинг компанияси таъсисчиси, аудитор Дарина АБУХОВИЧ жавоб беради. ...
“Янги корхона фойда солиғи ва ҚҚСни тўлаш танланган ҳолда 2023 йилнинг февраль ойида рўйхатдан ўтказилган. ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтиш учун ариза берилганда корхонага рад жавобини беришди, сабаби белгиланган мезонларга мувофиқ келмайди. Корхона бухгалтери 2023 йилнинг сентябрь ойига қадар айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботлар топширди. 2023 йилнинг сентябрь ойида ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтиш учун ариза маъқулланди ва 2023 йилнинг 1 октябридан бошлаб гувоҳнома олинди.
МЧЖ бухгалтери айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботларни танлаган ҳолда тўғри йўл тутганми ва ҳозир 2023 йил 1 октябрга қадар бўлган ўтган даврлар учун фойда солиғи ва ҚҚС бўйича барча ҳисоботларни топшириш керакми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради: ...
“Ташкилотимиз турли ишлаб чиқаришлар учун Ўзбекистонга хом ашё олиб киради. Мижозларга синаш учун товаримиз намуналарини берамиз ва уларни далолатнома бўйича ҳисобдан чиқарамиз.
1. Потенциал харидорга синаш учун товар намуналарини бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланадими?
2. Намуналарни олувчига тўловсиз ЭҲФ юбориш керакми?
3. Солиқ ҳисобида ҳисобдан чиқаришни қандай акс эттириш керак (ҚҚС, фойда солиғи)?
4. Намуналарни ҳисобдан чиқариш қандай бухгалтерия ўтказмалари билан расмийлаштирилади?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди. ...
“Биз чет эл темир йўл компаниясига ускуна сотдик. Кейинроқ у билан Ўзбекистон ҳудудида мазкур ускунага сотишдан кейинги кафолатли хизмат кўрсатишга доир шартнома туздик.
Хизматлар реализациясини қандай расмийлаштириш керак ва қандай солиқлар солинади? Бундай хизматлар экспорт сифатида баҳоланадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ...
“Фирма туристик хизматлар кўрсатиш ва авиачипталарни сотиш билан шуғулланади. 2023 йилнинг август ойида биз чартер қатновларимизга авиачипларни реализация қилишни бошладик. Яъни авиакомпания билан шартномага биноан биз агент эмас, балки буюртмачи сифатида иш юритамиз.
Бу қандай солиқ оқибатларига сабаб бўлади? Биз СКнинг 263-моддасига мувофиқ ҚҚС бўйича имтиёздан фойдаланишимиз мумкинми? Авиачипталарни бундай реализация қилиш қайта сотиш ҳисобланадими?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтириб берди: ...
“МЧЖ олий таълим хизматларини кўрсатади. ҚҚС ва фойда солиғини тўлайди, ижтимоий соҳада хизматлар кўрсатувчи юридик шахс сифатида имтиёзга эга. МЧЖ ижарага олинган бинони ўз талабаларига ётоқхона сифатида субижарага бермоқчи.
Субижара шартномасини қандай тўғри тузиш керак? Талабаларнинг ётоқхона учун тўловларидан солиқлар қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ижара тўлови – бу ҳолда чегириб ташланадиган харажатми?
Хусусий ОТМ талабалари учун ижара тўлови бўйича имтиёзлар назарда тутилган. Бу ҳолда имтиёзларни қўллаш мумкинми?”
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ...
Солиқ кодексининг 266-1-моддаси ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши муносабати билан ҳисобга олинмаган суммани ҳисобга олишни назарда тутади.
Ушбу норма қандай ҳолларда амал қилиши ва ундан қандай фойдаланиш кераклигини Солиқ қўмитаси мутахассислари тушунтиришди: ...
“Корхонамиз маҳсулотларни контрагентларга етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади.
Бизга харидорлар ва буюртмачилар уларнинг ҚҚС гувоҳномалари фаол бўлмаган даврда тақдим этилган ЭҲФга тузатувчи ҳисобварақ-фактуралар юборишни сўраб мурожаат қилишди. Бунингсабаби улар мазкур ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишолмаган.
Агар биз харидорлар ва буюртмачиларга такроран тузатувчи ЭҲФ юборсак, бизда солиқ ёки салбий оқибатлар юзага келадими?”
Саволга Солиқ қўмитасининг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси мутахассислари жавоб беради: ...