Айланмадан олинадиган солиқ
Дата публикации 21.04.2022
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради. ... 

Дата публикации 18.04.2022
17 апрель куни ҚҲТБТда солиқ ҳисоботи ва декларация шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳани муҳокама қилиш якунланди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА солиқ органлари ушбу янги шакллар устида яхши ишлашди, деб ҳисоблайди. Бунда таклиф мавжуд - уларни ҳам солиқ тўловчилар учун, ҳам солиқчилар учун янада ахборот берувчи ва қулай қилиш. ... 

Дата публикации 12.04.2022
My.soliq.uz да “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг “Касса чеклари бўйича тушумлар” менюсида фискал маълумотлар оператори томонидан Excel форматидаги иккита янги файл жойлаштирилди. Улар барча маълумотлар солиқ ҳисоботларидан тўғри ўтиши учун тузатиш киритилиши лозим бўлган чекларни аниқлаши мумкин. ... 

Дата публикации 08.04.2022
Қурувчи - ҚҚС тўловчи квартираларни харид қилишда ҳамкор корхонага маиший техника олиш ҳуқуқини берувчи совға сертификатини/ваучерни ҳадя қилишни режалаштирмоқда. У ўз ҳисобидан сертификатлар бланкаларини тайёрлади ва ҳамкор билан олди-сотди шартномасини тузди. Ҳамкор ваучер бўйича товарни сотиш кунида қурувчига жисмоний шахсдан олинган ваучерни юборади ва жўнатилган маиший техникага ЭҲФ тақдим этади. 1. Қурувчи мазкур вазият бўйича қандай солиқларни тўлайди? 2. Совға сертификатига ЖШДС солинадими? 3. Акциянинг турли босқичларида қурувчида қандай ўтказмалар юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.04.2022
Инвентаризация жараёнида корхона ҳудудида бухгалтерия ҳисобига қабул қилинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва “топилма” бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Buxgalter.uz тушунтиради: ... 

Дата публикации 06.04.2022
“Сотувчи тасодифан қайтариш чекини шакллантириш учун мўлжалланган тугмага босди” ва қайтариш чеки урилган сотиш чеки бўйича сумма солиқ бўйича ҳисоботда “иккиланди”... Март ойи якунлари бўйича ушбу иккита вазият айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ҳисоб-китобини топширишга тайёрланаётган кўп бухгалтерлар учун бош оғриғига айланди. Уларни қандай ҳал қилиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ бўлим бошлиғи Элнор ФОЗИЛОВ сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 18.03.2022
“МЧЖ раҳбарияти энг яхши ходимларидан бирини рағбатлантиришни - унга автомобиль совға қилишни истайди. Ушбу автомобиль балансда асосий восита сифатида ҳисобда турибди. Бу вазиятда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлиши керак? Корхона ва ходимда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.02.2022
“Умумий овқатланиш корхонаси - айланмадан олинадиган солиқ тўловчи. Қоида тариқасида, маҳсулотларни йирик супермаркетларда КПК орқали харид қиламиз. Бироқ баъзан истисно тариқасида, таъсисчи маҳсулотларни ўз пулларига харид қилади. Ушбу тушумларни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Бунда солиқ оқибатлари бўладими?”. Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.02.2022
Солиқ имтиёзларини айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг янги шаклида қандай тўғри қўллаш мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 14.02.2022
Бухгалтерлар 2021 йил учун солиқ ва молиявий ҳисобот тайёрлашдан хавотирдалар, ахир 15 февралга қадар, айрим корхоналар учун 25 мартга қадар вақт кам қолди (АВ рўйхат рақами 942, 03.07.2000 й.). 2021 йил давомида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган корхоналар Фойда солиғи ҳисоб-китоби ва Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдиришлари мумкин? ... 

Дата публикации 14.02.2022
Ижара муносабатлари кўп қиррали бўлиб, юридик ва жисмоний шахслар учун ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ушбу масалани англаш осон бўлиши учун йиғма жадвал тайёрладик, унда турли тоифадаги солиқ тўловчилар учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва солиқ оқибатларини акс эттирдик. ... 

Дата публикации 11.02.2022
ДСҚ аҳолига воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) ва олдиндан тўлов (бўнак) асосида товарлар ва хизматларни реализация қиладиган хўжалик юритувчи субъектларда 2022 йил январь учун айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС бўйича ҳисоботларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларини олиб ташлади. Ушбу айланмалар ҳисоботларда қандай акс эттирилди ва энди солиқ тўловчилар нима қилишлари даркор? ... 

Дата публикации 10.02.2022
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.02.2022
2022 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ҳар ойда тақдим этилади. Бунда шаклни тўлдириш деярли тўлиқ автоматлаштирилган. Январь учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўлдириш ва нимага эътибор қаратишни “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 28.01.2022
Кўпчилик бухгалтерия хизматлари 2021 йил учун солиқ ҳисоботларини тақдим этишнинг сўнгги кунларини кутмасдан, уларни шакллантиришни бошлаб юборишган. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхоналарда кўпинча ҳисоботни тузишда қийинчиликлар юзага келиб туради. «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА 2021 йил учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдиришда бухгалтерларда саволлар туғилишига сабаб бўладиган айрим хилдаги кўп учрайдиган вазиятларни тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 19.01.2022
Амалиётда бухгалтерлар кўпинча воситачи харажатларини, ижара ва суғурта шартномалари бўйича харажатларни қоплаш бўйича операцияларга дуч келишади. Бундай операцияларга айланмадан олинадиган солиқ солинадими? У нимага боғлиқ? Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА ва МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ жавоб беришди: ... 

Дата публикации 14.01.2022
“2021 йилда корхонамиз хизматлар кўрсатиш ва савдо билан шуғулланган. Тушум 1 млрд сўмдан ошди. 2022 йилда савдо фаолиятидан воз кечишга қарор қилдик. Фақат хизматлар қолади, тушум 1 млрд сўмдан кам бўлади. 2022 йил 1 апрелдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтиш мумкинми?” Саволга “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.01.2022
Йиллик ҳисоботлар тузиш даври келди. Муддатларни ўтказиб юбормаслик ва барчасини тўғри бажариш учун барча солиқлар бўйича бизнинг шпаргалкамиз ва тушунтиришимиздан фойдаланинг. ... 

Дата публикации 05.01.2022
Солиқ кодексига киритиладиган тузатишларни ўрганишда давом этамиз. Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ тўловчилар доираси, солиқ ставкалари ва ҳисоблаб чиқариш тартиби сақланиб қолинмоқда. Нималар ўзгартирилди? ... 

Дата публикации 24.12.2021
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи меҳмонхона бинонинг бир қисмини ресторанга ижарага беради. Номерларни брон қилишда нонушта қиймати ҳам киритилади. Шунингдек меҳмонхонада яшовчилар номерга овқат буюртма қилишлари ёки ресторанда овқатланишлари мумкин. Яшовчилар бу қўшимча хизматлар ҳақини меҳмонхонага тўлайдилар. Бунинг учун меҳмонхона ва ресторан ўртасида меҳмонларга хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган. Ҳар ойнинг охирида ресторан ой давомидаги нонушталар ва бошқа буюртмалар учун меҳмонхонага ЭҲФ тақдим этади. Меҳмонхона қўшимча буюртма қилинган таомлар ва ичимликлар (нонуштадан ташқари) учун тушумдан солиқни жами даромад бўйича меҳмонхоналар учун белгиланган ставка бўйича тўлайдими ёки ҳар бир алоҳида фаолият (хизматлар кўрсатиш, ижара, умумий овқатланиш, улгуржи-чакана савдо) учун белгиланган ставкалар бўйичами?». Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан МВ солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ХАМРОЕВ жавоб берди: ...