ЖШДС ва ижтимоий солиқ
Дата публикации 06.11.2023
“Агар чет эллик таъсисчимиз (Германиянинг резиденти) бизга йиллик 14% остида қарз берса, биз ушбу фоизлардан 10% ЖШДС ушлаб қоламизми? Унда ЖШШИР мавжуд. Ушбу ҳисоблашларни ЖШДС бўйича ҳисоботда кўрсатиш керакми ёки дивидендлар ва фоизлар ҳисоботидами?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.10.2023
“Ташкилот директори – чет эл фуқароси, масофадан туриб ишлайди, Ўзбекистонга тез-тез келмайди. У билан меҳнат шартномаси тузилган ва ишлаш учун рухсатнома олинган. Агар у резидентлик сертификатини тақдим этса, биз ЖШДСни тўламасак бўладими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 13.10.2023
“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган ўз директори учун турар жойни ижарага олган”. Бунда солиқ оқибатлари юзага келиши ёки келмаслигини buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.10.2023
“Таъсисчи (Гонконгда рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон компаниясига фоизсиз қарз бермоқчи. Ўзбекистоннинг норезидентлари томонидан бериладиган фоизсиз қарзлар бўйича бепул асосда олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги солиқ солинадиган даромад юзага келмайди. Бинобарин, бизга қарзни Ўзбекистон компанияси берган тақдирда бўлгани каби, биз қайта молиялаштириш ставкаси ҳисоб-китобидан келиб чиққан ҳолда фоизлар учун фойдани оширмаслигимиз керакми? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 29.09.2023
«Ходим август ойида ишдан бўшади. У билан иш ҳақи бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилинди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланди. Компания ижтимоий пакет сифатида спортзал билан шартнома имзолади. Сентябрь ойининг бошида август ойи учун хизматлар етказиб берувчидан (спортзал) ҳисобварақ-фактура келиб тушди, унда ишдан бўшаган шахс спортзал хизматларидан фойдаланганлиги кўрсатилган. Собиқ ходимда моддий наф тарзида даромад юзага келди. Бухгалтерия бўлими ЖШДС ҳисоблади, аммо ушбу ходимдан ҳисобланган ЖШДС суммасини ушлаб қолишнинг имкони йўқ. Ишдан бўшаган ходимнинг ушбу даромадларини компания харажатларига киритиш мумкинми ва бу ҳолатда тўланиши керак бўлган ЖШДСнинг якуний суммасини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак?» Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 22.09.2023
«Компания Жанубий Корея фуқаролари учун ишлашга тасдиқнома олди. Уларга ҳисобланган иш ҳақидан ижтимоий солиқ тўлаш керакми?» Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» онлайн мактабининг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди: ... 

Дата публикации 08.09.2023
«Хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига бош офисдан (Қозоғистон) норезидент ходимлар келмоқда (хизмат сафари эмас). Ваколатхона уларга авиачипталар ва меҳмонхонада яшаш учун ҳақ тўлайди. Ушбу ҳолатда норезидент жисмоний шахсларда даромад юзага келадими? Агар шундай бўлса, унга ижтимоий солиқ ва ЖШДС солинадими?» Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 07.09.2023
Агар компаниянгиз ходими профессионал ва олий таълим ташкилотларига таълим олиш учун тўловни амалга оширса, унинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг шу суммасидан ЖШДС ундирилмайди. Имтиёзни қандай қўллаш бўйича асосий жиҳатларни эслатиб ўтамиз. ... 

Дата публикации 31.08.2023
“Корхона норезидент бўлган жисмоний шахсга, кузатув кенгаши аъзосига даромад тўлайди. Ушбу тўловларга қандай солиқлар солинади ва улар бўйича қандай ҳисоботларни солиқ органларига тақдим этиш лозим?” Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 30.08.2023
“95% ва 5% улушга эга икки нафар таъсисчи (жисмоний шахслар) ўз улушини учинчи шахсга номинал қийматидан паст нархда сотади. Жисмоний шахс бўлган харидор МЧЖнинг ягона таъсисчисига айланади. МЧЖ устав фондидаги улушни номинал қийматидан паст нархда олди-сотди битими иштирокчилари қандай солиқларни тўлашлари керак бўлади?” Вазиятни “Норма” экспертлари Дилором САИДОВА ва Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтиришди: ... 

Дата публикации 21.08.2023
“Агар ипотека кредити 20 йил муддат билан берилган бўлса, ЖШДС бўйича имтиёз мавжудми? Имтиёзни қўллашда ёшга доир чекловлар мавжудми ёки имтиёз фақат ёш оилаларга тақдим этиладими?” Саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради. ... 

Дата публикации 15.08.2023
“Чет эл фуқароси ўз мамлакатида ишлаган ҳолда ФҲХ шартнома бўйича Ўзбекистон компаниясига хизматлар кўрсатади. Ишларнинг бажарилганлиги ҳар ойда бажарилган ишлар далолатномаси билан тасдиқланади ва унга ҳақ тўланади. Далолатномаларга ойнинг охиридаги сана қўйилади, тўлов кейинги ойнинг бошида амалга оширилади. Резидентлик қайси санада тасдиқланган бўлиши керак – далолатнома санасидами ёки даромад тўлаш санасидами?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА ва “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб беради: ... 

Дата публикации 07.08.2023
Солиқчилар алоҳида компанияларга 2023 йил январь-апрель ойлари учун 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун давлат бюджетидан қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасини қайтаришни сўраб мурожаат қилишди. Солиқ тўловчиларни аризаларни солиқчиларнинг ўзи қабул қилиб, ижобий кўриб чиққанлари, энди эса пулларни қайтаришни сўраётганликлари ғазаблантирмоқда. Гап нимада эканлигини тушунишда buxgalter.uzга солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ёрдам берди. ... 

Дата публикации 21.07.2023
Ходимларнинг содиқлигини оширишни истовчи корхонада кўпинча иш вақтида уларни озиқ-овқат билан таъминлашади. Бунда корхона ва ходимлар учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади. Buxgalter.uz илтимосига биноан масалани Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фискал сиёсат департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА ва солиқ маслаҳатчиси, “Finatex” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ тушунтиришди. ... 

Дата публикации 20.07.2023
Компания муҳим сана муносабати билан корпоратив байрамни ташкил этади, унда ходимлар ва таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этади. Бинони ижарага олади, майдонни безатиш ва фотоҳудудни барпо этиш учун инвентарь сотиб олади. Банкет ўтказиш учун шартнома тузади. Бошқа шаҳарлар ва мамлакатларда яшовчи масофадан туриб ишлайдиган ходимлар учун авиа ва темир йўл чипталарини банд қилади ва тўловни амалга оширади, шунингдек тадбир даврида меҳмонхонада яшашга доир шартномалар тузади. Корпоратив тадбирлар, байрамларни ўтказиш харажатларига қандай солиқлар солинади? Масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг келишини хизмат сафари деб ҳисобласа бўладими? Корхонанинг йўлкира харажатлари ва корпоратив тадбирни ўтказиш вақтида масофадан туриб ишлайдиган ходимларнинг меҳмонхонада яшаш харажатларини қандай малакалаш керак? Вазиятни buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.07.2023
Ўзбекистонда иш берувчи томонидан иш ҳақи кечиктирилганлиги учун фоизларга (пулли компенсацияга) қандай солиқлар солиниши керак? Бу масалада Ўзбекистон бухгалтерларининг профессионал ҳамжамиятида ҳозирча ягона нуқтаи назар мавжуд эмас. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўз фикрини билдирди. ... 

Дата публикации 06.07.2023
Ўзбекистонда донатларни олиш мумкинми? Ўзбекистонда донатлар суммасидан қандай солиқларни тўлаш керак? ... 

Дата публикации 14.06.2023
Ташкилотга чет эллик мутахассисни ишга қабул қилишади, у масофадан туриб ишлайди ва иш ҳақи олади. Қандай қилиб ҳаммасини тўғри расмийлаштириш мумкинлиги ва қандай солиқ оқибатлари бўлиши ҳақида buxgalter.uz учун махсус Profi Training бизнес-тренери Юлия ПАКИДИШЕВА (ACCA DipIFR, CAP) тушунтирди: ... 

Дата публикации 12.06.2023
“Корхона ўз ходимлари ҳамда бошқа шахсларнинг даволаниши учун ёрдам кўрсатади. Мазкур норма жамоа шартномасида мавжуд”. Ушбу вазиятда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини солиқ маслаҳатчиси, “Норма” эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 26.05.2023
“Корхона ФҲХ шартномага асосан жисмоний шахс-норезидентнинг хизматлари учун тўловни чет эл валютасида амалга оширади. Кўрсатилган хизматлар далолатномаси 13 мартда имзоланган, даромад эса 28 мартда тўланган”. Ушбу вазиятда ЖШДС ва ижтимоий солиқни қандай ҳисоблаб чиқаришни buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: ...