Кирим ҳужжатларида товар мавжуд эмаслиги туфайли ЭҲФ билан боғлиқ муаммолар умумий овқатланиш ва ритейл учун жисмоний шахслар – деҳқонлар ва томорқа эгаларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчи фирмаларга ҳаммасидан кўра кучлироқ зарба берди. Умуман, юзага келган вазият қонунчиликнинг такомиллаштирилишини талаб қилади, деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ...
Айрим улгуржи ва чакана савдо ташкилотлари ЭҲФ тақдим этиш мумкин бўлмаган ҳолатга дуч келишди. Тизим сотилаётган товарнинг МХИК 2022 йил 1 январдан кейин расмийлаштирилган кирим ҳужжатларида мавжуд эмаслигини маълум қилади ва бундай ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳудудий солиқ органига мурожаат қилишни тавсия қилади.
Бундай чоралар ҳақиқатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг тўхтатиб турилишига олиб келади, шу боис регулятор томонидан анча ўйланган ёндашувни талаб қилади – деб ҳисоблайди солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА: ...
2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Бу янгилик бухгалтерларда кўплаб мураккабликлар туғдирди... Энг кўп муҳокама қилинган масала – ижарага берувчи коммунал хизматлар учун ЭҲФни қайта тақдим этишда нимани танлаши керак.
Ушбу вазиятнинг ечимини buxgalter.uz илтимосига биноан Гулнора ЭРГАШЕВА айтиб берди: ...
Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмасининг барча иштирокчилари, ўз вақтида бундай кодларни ЭҲФда акс эттириш заруратига дуч келишади. Алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари биринчилардан бўлиб ушбу амалиётни ўзларида синаб кўришди. Ҳаммаси шунчаки осон эмаслиги маълум бўлди... Кўпинча “Асл белгиси”нинг шахсий кабинетида айланма иштирокчиси ҳисобварақ-фактурага хатолар билан ишлов берилган деган хабар олади, текширувда эса товар илгаригидек сотувчининг ҳисобида турганлиги маълум бўлади.
Бундай хатолардан қандай қочиш мумкинлиги ҳақида Турон» ЦРПТ “Алкоголь маҳсулотлари” товар гуруҳи менежери Нусратилла ШАРИПХОДЖАЕВ гапириб берди: ...
2023 йил 1 июндан бошлаб ЭҲФни расмийлаштириш чоғида янги устунларни – “етказиб берувчи тоифаси” ва “реализация мақсади”ни тўлдириш зарур. Қандай қилиб уларни тўғри тўлдириш кераклиги ва янгиликнинг мақсади нимадан иборат эканлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг ҚҚС бошқармаси бўлими катта инспектори Гулноза ҚАРШИЕВА сўзлаб берди: ...
МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг: ...
“Компания – ҚҚС тўловчиси В2В хизматини кўрсатди. Ҳисобварақ-фактура тақдим этиш чоғида хизмат олувчисида ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг ҳолати фаол эмаслигини кўрдик. У гувоҳнома тўхтатиб турилганини важ қилиб, ЭҲФни рад этди ва гувоҳнома қайта тикланганидан кейин уни қайтадан тақдим этишни таклиф қилди. Контрагентнинг ҳаракатлари қонунийми?”.
Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтириб беришди: ...
“Лизинг компанияси – ҚҚС тўловчиси Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-бандига мувофиқ лизинг бўйича фоизларга бир томонлама ҳисобварақ-фактура тақдим этади. Лизинг олувчилар икки томонлама ЭҲФ тақдим этилишини талаб қилишмоқда. Бу вазиятда ким ҳақ ҳисобланади? Лизинг компанияси лизинг бўйича фоизларга қандай ҳисобварақ-фактурларни тақдим этиши керак?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ...
“Умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлган корхона 2022 йилда кафолат хати асосида бошқа корхонага хизматлар кўрсатди. Буюртмачи бажарилган ишларга доир шартнома тузиш ва бизнинг хизматларимиз учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Буюртмачининг вакиллари томонидан имзоланган бажарилган ишлар далолатномалари мавжуд. Аммо 2023 йилнинг март ойига қадар буюртмачи ўз мажбуриятларини бажармади. 2023 йилнинг март ойида хўжалик суди бизнинг фойдамизга қарор чиқарди ва буюртмачига қарздорликни сўндириш мажбуриятини юклади. Агар ҚҚС ставкаси ўзгармаган бўлса, бухгалтерия ҳисобида ушбу вазиятни қандай ўтказмалар билан расмийлаштириш лозим? ЭҲФ расмийлаштириш керакми?”.
Саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди: ...
“Ишлаб чиқариш корхонаси тайёр маҳсулотларни реализация қилади. Шартномада алоҳида сатр билан етказиб бериш ва йиғиш алоҳида тўловга (буюртма қийматининг 4%и) амалга оширилишини кўрсатамиз. Юкхати-ҳисобварақ-фактураларда муайян қиймат бўйича реализация қилинадиган маҳсулотларни ажратамиз ва алоҳида сатрда етказиб бериш, харидорнинг ҳудудида юкни тушириш ва маҳсулотларни йиғиш қийматини (товарни реализация қилиш қийматининг 4%и) кўрсатамиз. Шартнома ва юкхати-ҳисобварақ-фактурани шу тарзда расмийлаштириш қонунийми? Агар биз фақат ўз маҳсулотларимизни етказиб берсак, шаҳар ичида юк ташиш учун лицензия олиш керакми?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...
“Корхона таъсисчидан- жисмоний шахсдан транспорт воситасини ижарага олган. 2022 йилнинг декабрь ойида 97 млн сўмга хизмат кўрсатилди. Фойда солиғи ҳисоб-китобида 0112-“Оператив ижара бўйича харажатлар” сатрида биз ушбу харажатларни чегириб ташланадиган харажатлар сифатида кўрсатганмиз. Лекин – биз “автокамерал” натижалари бўйича уларда дастурда ЭҲФ мавжуд эмаслиги боис ижара бўйича харажатлар суммаси кўринмаётганлиги ва 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш кераклиги ҳақида хат олдик”.
Бу вазиятда корхона харажатларни қандай асослаши кераклигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди: ...
“2019-2020 йилларда бинони реконструкция қилиш бўйича ишлар бажарилди. Буюртмачи ишлар ҳажмининг бир қисмини (88%) тасдиқлади, қурилиш ташкилоти улар бўйича ҳисобот берди, солиқларни тўлади. Реконструкция қилишда фойдаланилган материаллар 2019-2020 йилларда 20% ва 15% ҚҚС билан харид қилинган. Тегишли даврларда ҚҚС ҳисобга олинган. Ишларнинг қолган қисми бўйича буюртмачи назорат ўлчовини фақат 2023 йилда тугатган.
Биз буюртмачига ҳисобварақ-фактурани қайси сана билан жўнатишимиз керак? ҚҚСни қандай ставка бўйича ҳисоблаб чиқариш лозим? Ҳисобга олинадиган суммалар бўйича ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни топшириш керакми?”.
Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди: ...
2022 йил декабрь учун ЭҲФ тақдим этиш муддатлари 2023 йил 19 январга қадар узайтирилди. ДСҚ бундай қарорни электр таъминотидаги узилишлар ва тадбиркорлик субъектларининг кўп сонли мурожаатлари билан асослади. ...
Харидор 2022 йилнинг декабрь ойида жўнатилган товар туркумини қайтариш ниятини баён этди. Бундай қайтаришга ҚҚС ставкасининг 12%гача камайтирилганлиги ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди: ...
“Пахта-тўқимачилик кластери 22.06.2020 йилдаги 397-сон ВМҚнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига киради. У ҳар бир гектар ер участкаси учун ҳар ойда тенг улушларда ҳар ойнинг биринчи декадасидан кечиктирмай – БҲМнинг 10%и миқдорида аъзолик бадалларини тўлайди. Уюшма кластерга аъзолик бадаллари учун ЭҲФ тақдим этиши керакми? Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
Диққат: амнистия! ДСҚ 2023 йилнинг 10 январига қадар 2022 йилнинг олдинги ҳисобот даврлари учун бозор ёки божхона қийматидан паст нархда реализация қилиш бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиришга рухсат берди. Шунингдек – буни амалга ошириш имконини берадиган интерактив хизмат ишга туширилганлигини эълон қилди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан регуляторнинг қарорини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Солиқ идораси Ўлчов бирликлари классификатори ва тузилиши қандай ўзгариши ва солиқ тўловчилар ушбу инструмент билан қандай ишлашлари кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...