2022 йил декабрь учун ЭҲФ тақдим этиш муддатлари 2023 йил 19 январга қадар узайтирилди. ДСҚ бундай қарорни электр таъминотидаги узилишлар ва тадбиркорлик субъектларининг кўп сонли мурожаатлари билан асослади. ...
Харидор 2022 йилнинг декабрь ойида жўнатилган товар туркумини қайтариш ниятини баён этди. Бундай қайтаришга ҚҚС ставкасининг 12%гача камайтирилганлиги ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура қандай тўғри расмийлаштирилиши кераклигини Давлат солиқ қўмитасида тушунтиришди: ...
“Пахта-тўқимачилик кластери 22.06.2020 йилдаги 397-сон ВМҚнинг 3-бандига асосан Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасига киради. У ҳар бир гектар ер участкаси учун ҳар ойда тенг улушларда ҳар ойнинг биринчи декадасидан кечиктирмай – БҲМнинг 10%и миқдорида аъзолик бадалларини тўлайди. Уюшма кластерга аъзолик бадаллари учун ЭҲФ тақдим этиши керакми? Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади?”.
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ жавоб берди: ...
Диққат: амнистия! ДСҚ 2023 йилнинг 10 январига қадар 2022 йилнинг олдинги ҳисобот даврлари учун бозор ёки божхона қийматидан паст нархда реализация қилиш бўйича бир томонлама ЭҲФ расмийлаштиришга рухсат берди. Шунингдек – буни амалга ошириш имконини берадиган интерактив хизмат ишга туширилганлигини эълон қилди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан регуляторнинг қарорини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
Солиқ идораси Ўлчов бирликлари классификатори ва тузилиши қандай ўзгариши ва солиқ тўловчилар ушбу инструмент билан қандай ишлашлари кераклигини тушунтирди. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди: ...
«Ташкилот қурилиш учун қоришмаларни 25 кг лик қопларда импорт қилади. Бироқ, олиб кирилган товарни ички бозорда харидорларга сотиш чоғида маҳсулотни қопларда реализация қила олмаймиз, сабаби ЭҲФ шаклининг «Ўлчов бирлиги» устунида таклиф этилган ўлчов бирликлари орасида фақат кг кўрсатилган. Бу бухгалтер қўшимча ҳисоб-китоб қилишини талаб этиши сабабли ноқулайлик туғдиради. Ҳисоб-китоб бор жойда хатога ҳам йўл қўйилиши мумкин».
Давлат солиқ қўмитасида ушбу вазият юзасидан тушунтириш бердилар. Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди: ...
Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак?
Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди: ...
«Корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Бухгалтерия ўтган ойлар учун топширилган ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларни таҳлил қилаётганда кирувчи ЭҲФларда тафовутлар борлигини аниқлади. Ҳисобварақ-фактуралар ўз вақтида, солиқ ҳисоботи тақдим этилгунига қадар расмийлаштирилган ва имзоланган. Бироқ, сотиб олинган товарлар бўйича икки ойда ҳисобварақ-фактуралар реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова 1-жадвали) етказиб берувчиларнинг бир нечта ҳисобварақ-фактураси акс эттирилмаган (реестр автоматик равишда тўлдирилади, техник узилиш рўй берган). 2022 йил ноябрь ойида ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб ва тушунтириш хатини тақдим этдик. Унга рад жавоби олдик.
Солиқ тўловчи хато аниқлангани муносабати билан қайта ҳисоб-китобни тақдим этишга ҳақлими, буни қандай асослаши мумкин?».
«Норма» эксперти Руфина МИРШАРИПОВА ушбу вазиятга ойдинлик киритди: ...
ДСҚ ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида қўлланиладиган ўлчов бирликларини мақбуллаштиради. Хусусан, регулятор юк ташиш, хизматлар ва товарларни донабай реализация қилиш учун ўлчов бирликлари бўйича тушунтириш берди.
Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди: ...
ДСҚ маркетплейсларга, шу жумладан тўлов ташкилотларига 2022 йил 1 январдан (шу кун ҳам киради) шакллантирилган фискал чеклардаги хатоларни тузатишга рухсат берди. 2022 йил 16 декабрдан бошлаб 20 кун ичида тузатишларни киритиш мумкин. Харидорлар кешбэк олган чеклар бундан мустасно.
Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди: ...
«Корхона этил спирти ишлаб чиқаради. 02207001001000004 МХИК (Истеъмолбоп хом ашёдан ректификацияланган этил спирти (ректификацияланган), олий даражада тозаланган) кўрсатилган ЭҲФни жўната олмаяпмиз. Тизим солиқ органи томонидан чекловлар белгилангани ҳақида хабар бермоқда. Солиқ хизматининг call-марказида изоҳлашларича, мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарларга бундай чеклов қўйилади. Тегишли майдон тўлдирилгач, ҳисобварақ-фактура ўтади. Бироқ биз ичимликларни эмас, балки уларни тайёрлаш учун хом ашёни сотамиз. Уни рақамли маркировкалаш талаб этилмайди. Маҳсулотимизни маркировкалашимиз керакми?».
Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ «Алкоголь маҳсулотлари» товар гуруҳи мутахассиси Рустам ҚОДИРОВ вазиятни шарҳлади: ...
2022 йил 23 ноябрдан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 59-1-б. кучга кирди. Унда солиқ солиш объектини тўғри аниқлаш учун бир томонлама ЭҲФни тақдим этиш керак бўлган харажатлар ва бошқа даромадлар рўйхати белгиланган.
Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ солиқ солиш услубияти департаменти мутахассислари ушбу нормани қўллаш тафсилотларига аниқлик киритдилар: ...
2022 йил 2 ноябрдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларини 1 календарь кун ичида кўриб чиқиш зарур. Харидор ҳужжатни тасдиқлаши ёки, унда кўрсатилган маълумотларга қўшилмаса, уни рад этиши мумкин. Асосийси – бунга календарь сутка давомида улгуриш керак.
01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 6-илованинг 6-банди билан Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 63-бандига тегишли ўзгартириш киритилган. ...
Бугун, 2022 йилнинг 22 ноябрида Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 59-1-банди кучга киради. У бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш йўли билан расмийлаштириладиган харажатлар ва бошқа даромадлар рўйхатини белгилайди.
Buxgalter.uz илтимосига биноан нормани солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлаб берди: ...
«Уч ой аввал тузилган ҳисобварақ-фактурада товар қиймати нотўғри кўрсатилгани аниқланди. Етказиб берувчи битта нолни адашиб кўрсатган, ходимимиз эса ноаниқликка эътибор бермай, ҳисобварақ-фактурани имзолаган».
ДСҚ санкциялар қўлланмаслиги учун бундай хатоларни қандай тузатишни тушунтириб берди. ...
Кўпгина товарлар ва хизматларни сотувчилар мижозлардан тўловларни масофадан туриб қабул қилиш имконини берадиган тўлов ташкилотлари сервисларидан фойдаланадилар. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра жисмоний шахсларга реализация қилинган хизматлар ва товарлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилингач юзага келган қийинчиликларни қандай бартараф этишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берди: ...