Солиқ тўловчининг кабинети
Дата публикации 10.02.2022
Агар онлайн-НКТ чекларида комитентнинг СТИРи кўрсатилмаган бўлса, воситачилик шартномаси тарафлари солиқ ҳисоботини қандай қилиб тўғри топширишлари мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош инспектори Илҳом ЙЎЛДОШЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 26.01.2022
Солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги - “Солиқ узилиши” сервиси пайдо бўлди. Унда солиқ узилиши коэффициентини ҳисобга олинган ҳолда ҳақиқий сумма тўғрисидаги ахборот тақдим этилган. ... 

Дата публикации 19.01.2022
Солиқ органларининг ахборот тизимлари солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар базасини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради. Агар асос топишса - ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси автоматик тарзда тўхтатиб турилади (22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1-илованинг 32-б.). Buxgalter.uz йўриқномаси тезда сабабларини аниқлаш ва гувоҳномани тиклаш бўйича ҳаракатларни режалаштиришга ёрдам беради. ... 

Дата публикации 12.01.2022
2021 йил солиқ маъмуриятчилиги ва бошқалар учун мўлжалланган электрон тизимларни ишга тушириш бўйича “сермаҳсул” йил бўлди. Айрим янгиликлар ҳақиқатдан ДСҚ ва бухгалтерлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни енгиллаштирди. Бошқалари - қайта ишланмоқда ва фикр-мулоҳазалар туғдирмоқда: ... 

Дата публикации 29.12.2021
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги янгиланган порталининг ишга туширилиши ДСҚдан янги йил совғаси бўлди. Янги функционал МХИКни излашни анча соддалаштиради ва бу жараённи янада қулайроқ бўлиши учун хизмат қилади. Buxgalter.uz функционал билан ишлашга уриниб кўрди. ... 

Дата публикации 23.12.2021
Кўп корхоналар шахсий кабинетга - ТИФ-операциялари бўйича кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадни эътироф этиш ва унга фойда солиғи (айланмадан олинадиган солиқ) солиш талаби билан хат олишди. Солиқ органларининг бундай талабномасига қандай жавоб бериш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан молиявий директор, бухгалтер Эльвира ЖИЛЬЦОВА гапириб берди. ... 

Дата публикации 17.12.2021
Солиқ тўловчида солиқ қарзи ҳосил бўлса, энди шахсий кабинетни очганда, иккита тугмали қалқиб чиқувчи ойнани кўради. Мовий рангдагиси - солиқ органлари хулосасига розиликни англатади, тўқ сариқ рангдагиси - солиқ тўловчи рози эмаслиги ва ўз позициясини далиллар билан ҳимоя қилиш ниятида эканлигини билдиради. Бундай хабарларга тўғри муносабат билдириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 18.11.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд эмаслиги” мезони рўпарасида “қизил белги” қўйилган. Ранг “яшил”га ўзгариши учун солиқ тўловчи нима қилиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Фазлиддин ШАМСИЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 17.11.2021
ДСҚ юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ҳамда жисмоний шахслар - тадбиркорларнинг марказий маълумотлар базасини яратди (04.09.2020 йилдаги 539-сон ВМҚ). Бунда 2,6 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларда таъсисчилар тўғрисидаги маълумотларга оид камчиликлар мавжуд. Бу нимага олиб келади ва вазиятни қандай тўғрилаш мумкин? ... 

Дата публикации 16.11.2021
Молия вазирлиги ва ДСҚ СКнинг 132-моддасига қўшимча киритиш ташаббуси билан чиқишди. Янги норма солиқ тўловчиларга ҳар йили ўзларининг шахсий кабинетлари орқали солиқ органларининг базасида ҳисоб маълумотларини тасдиқлаш мажбуриятини юклайди. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА янги норма тасдиқланишини кутмасдан, my.soliq.uz да шахсий кабинетдаги ҳисоб маълумотларига кириб, уни тартибга келтиришнинг айни пайти, деб ҳисоблайди: ... 

Дата публикации 04.11.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервисида бир йўла иккита мезон солиқ ҳисоботини ўз вақтида ва сифатли топширишга бағишланган. Мезонлардан бири ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини беришни рад этиш ёки тўхтатиб туришга, бошқаси - солиқ текширувларига олиб келади. Бухгалтер қандай қилиб ўзини кераксиз муаммоларга дучор қилмаслиги мумкинлигини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 03.11.2021
2021 йил 22 декабрда Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг 10-банди. ДСҚ ҚҚС тўловчиларга ёрдам тариқасида интерактив хизматлар тўғрисида эслатма тайёрлади, buxgalter.uz эса уни шарҳлар билан тўлдирди. Марҳамат фойдаланинг! ... 

Дата публикации 02.11.2021
Раҳбарнинг шахси қандай тасдиқланади? Агар айни бир шартнома e-ijara да тасодифан икки марта рўйхатдан ўтказилган бўлса, нима қилиш керак? Агар “солиқ ҳисоботи ўз вақтида топширилмади” мезони “ёқилган” бўлса, нима қилиш лозим? “Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси фойдаланувчиларининг бу ва бошқа саволларига ДСҚ мутахассислари жавоб беришди: ... 

Дата публикации 29.10.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” тизимининг тўртинчи мезони рўпарасидаги қизил доирадаги кесишган белги кўпларнинг асабида ўйнади. Бу кўчмас мол-мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини e-ijara да фаол рўйхатдан ўтказишга олиб келди. Солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА бу мажбурий бўлгандан кейин шартномани рўйхатдан ўтказмаслик нимага олиб келишини гапириб берди: ... 

Дата публикации 28.10.2021
Корхона ўз вақтида солиқ ҳисоботини топширади ва солиқларни тўлайди. Бироқ «Менинг ҳолатимни текшириш» тизими муассиснинг бошқа фирмасида ўз вақтида солиқлар тўланмаганлиги ва солиқ ҳисоботлари топширилмаганлиги билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги сабабли хатар даражаси юқори эканлигини кўрсатган. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бўлим бошлиғи Сахийбек МИРЗАЛИЕВ тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 21.10.2021
“Менинг ҳолатимни текшириш” сервиси "Ягона миллий меҳнат тизими" ИДАК тизимида “Раҳбар ёки молиявий бошқарув вазифасини бажарувчининг шахси тасдиқланмади” мезони бўйича корхонани хавфнинг юқори даражаси мавжуд солиқ тўловчилар жумласига киритди. Қандай қилиб салбий баҳони ижобийга айлантиришни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори Ҳуршид Бозоров тушунтирди. ... 

Дата публикации 12.10.2021
2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органларида барча жисмоний шахсларнинг ҳисобини юритиш ЖШШИР бўйича амалга оширилади (23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон Фармон 5-б.). Бироқ ҳануз айрим солиқ тўловчиларда бу мураккаблик туғдирмоқда. ДСҚ солиқ ҳисоботи шаклларида ЖШШИР устунларини тўлдиришда қандай хато қилмаслик ва Ҳисоб-китобни муаммосиз топширишни тушунтирди. ... 

Дата публикации 07.10.2021
ДСҚ нима учун “Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Жойлашган жойи бўйича хусусий, ижарага олинган ёки текин фойдаланаётган кўчмас мулки мавжуд эмас” мезони бўйича солиқ хавфи даражасини баҳолаш нотўғри бўлиши мумкинлигини ва бу ҳолда қандай ҳаракат қилишни тушунтирди. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 24.09.2021
ДСҚнинг янги сервисида ўз мақомини текширган ҳолда, солиқ тўловчилар баҳолашнинг ўзгарувчанлиги (натижа ҳар доим ўзгаради) ва айрим мезонларнинг ноаниқлигини қайд этмоқдалар. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни Давлат солиқ қўмитасида шарҳлаб беришди. ... 

Дата публикации 26.07.2021
2020 йил 1 июлдан бошлаб 17 рақамли МХИКга ўтиш бошланди. Бироқ ҳануз уларни қўллашнинг имкони бўлмаган, сабаби бунга ЭҲА (ЭҲФ) ва онлайн-НКТ тизимлари мослаштирилмаганди. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ МХИКнинг янги форматига ўтиш тартибини аниқлаштирди. ...