ТИФ
Дата публикации 18.05.2023
“Ўзини ўзи банд қилган ҳунарманд реализация қилиш мақсадида ўз маҳсулотларини кичик туркумларда олиб чиқади. Бундай товарни божхона декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиш мумкинми? Қандай ҳажмда? Бу чегарада қандай ишлайди?”. “Норма” эксперти Гулнора АБДУНАЗАРОВА ушбу саволга Божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бошқармасидан жавоб олди: ... 

Дата публикации 16.05.2023
“Ишлаб чиқариш корхонаси 2021 йилда ўз эҳтиёжлари учун импорт хом ашёни олиб кирди, божхона божи ва ҚҚСни тўлади. 2023 йилда божхона органи божхона тўловларини кўпайиш томонга қайта ҳисоблаб чиқарди. Божхона тўловларининг каттароқ суммаси билан янги БЮД расмийлаштирилди. Бунда БЮДда олиб кириш санаси – 2021 йил, божхона органи билан тўловларни солиштириш далолатномасида эса – 2023 йил март ойи кўрсатилган. Агар хом ашё тўлиқ реализация қилинган тайёр маҳсулотларга ҳисобдан чиқарилган бўлса, бухгалтерия ҳисобида божхона тўловларининг кўпайиш суммасини қандай тўғри акс эттириш мумкин? Солиқ ҳисоботини қайта топшириш керакми ёки ҳисобот даврида ҳаммасини тўғрилаб юборса бўладими?”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 15.05.2023
“Ташкилот терминалларни етказиб беришга доир импорт контрактини тузди. Таснифга асосан товарнинг умумий қиймати 2 000 АҚШ долларини, транспорт харажатлари – 200 АҚШ долларини, таснифнинг умумий қиймати – 2 200 АҚШ долларини ташкил этади. Товарни етказиб бериш шарти – DAP Тошкент шаҳри. БЮДни расмийлаштиришда 12-устунда (божхона қиймати) 2 200 АҚШ долларини, 22-устунда эса (умумий фактура қиймати) – 2 000 АҚШ долларини кўрсатдик. Агар етказиб бериш шартларига асосан транспортда ташишни сотувчи амалга ошириши шарт бўлса, БЮДда умумий фактура қиймати қанчалик тўғри кўрсатилган”. Саволга “Норма” илтимосига биноан Божхона қўмитаси Божхона тўловлари бошқармаси бош инспектори Жамшид ИСОМУРОДОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 03.05.2023
“Чет эллик шахслардан олинган хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини биринча марта тўлдираяпман. Нималарни ҳисобга олиш кераклигини айтиб берсангиз? У ўсиб борувчи якун билан тўлдириладими?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 11.04.2023
“ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси тўхтатиб турилди. Ушбу даврда ташкилот товарларни импорт қилди, божхона расмийлаштируви чоғида тўланган ҚҚС ҳисобга олмаган. Солиқ органлари томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, гувоҳноманинг амал қилиши тикланганидан кейин СКнинг 4-моддаси асосида ҳисоботларни қайта топшириш йўли билан “божхона” ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?”. Молиявий ва солиқ маслаҳатчиси Феруза СУЛТОНОВА ўз фикрлари билан buxgalter.uz билан ўртоқлашди: ... 

Дата публикации 11.04.2023
“Ускунанинг Хитойдан етказиб берилишида Хитой транспорт компанияси хизматларидан фойдаланмоқчимиз. Юк Ўзбекистоннинг божхона чегарасигача етказиб берилади. Бунда солиқ солиш бўйича қандай мажбуриятлар юзага келади?”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 19.12.2022
«Корхона товарни улгуржи экспорт қилади. Форс-мажор сабабли чет эллик ҳамкорлардан бири товар туркумини қайтариб жўнатди. Қайтариш ИМ-41 БЮД бўйича расмийлаштирилди. Товарни экспорт қилишда ЭҲФни расмийлаштирмаганмиз. Экспорт қилинган товарни қайтариш учун бир томонлама ЭҲФни расмийлаштириш мумкинми? Чет эллик ҳамкордан товарнинг қайтарилиши ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботида қандай ва қаерда акс эттирилади? Ҳисобот шаклларининг ўзида бундай имконият бўлмаса, ушбу солиқлар бўйича қандай тузатиш киритилади?». Ушбу саволларга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 16.12.2022
«Бизда ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган битта норезидент контрагент билан тузилган иккита ТИФ-контракт (экспорт ва импорт) бор. Ҳужжатларни ёпиш учун олиш ва тақдим этиш чоғида “валютани айлантирмаслик” учун ТСОЯЭАТдаги ушбу контрактлар ўртасида “ҳисобга олиш”ни амалга ошириш мумкинми?». Вuxgalter.uz сўровига кўра Марказий банкда вазиятга ойдинлик киритдилар: ... 

Дата публикации 14.12.2022
Импорт қилувчилар мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни (тамаки, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, маиший техника) олиб кириш чоғида агрегацияланган импорт кодидан (АИК) фойдаланишлари шарт. Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ «Asl Belgisi» тизимида бундай кодлар билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 05.12.2022
«Хорижий компания корхонамиз – Технопарк резидентига Ўзбекистон ҳудудида хизматларни кўрсатди. Норезидентнинг фаолияти доимий муассаса ташкил этилишига олиб келмайди. Хизматлар импортида ҚҚС тўлашимиз керакми ёки солиқ имтиёзи амал қиладими?». Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.11.2022
«Америка компанияси комиссия келишуви асосида Россия компаниясидан IT-хизматлар ва IT-маҳсулотлар сотиб олиш учун Ўзбекистонда фирма очди (РФ резидентлик сертификати мавжуд). Ўзбекистондаги воситачи фирма Россия компаниясидан ишлаб чиқилган ДТни сотиб олади ёки буюртиради ва уларнинг ҳақини рублда тўлайди. Сўнг уларни доллар эквивалентида Америка компаниясига бериб, хизматлари учун ундан комиссион ҳақ олади. Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи воситачи бундай вазиятда хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаши ва солиқ ҳисоботини тақдим этиши керакми? Хизматлар импорти учун ҚҚС тўлашга тўғри келса (29 коди), ҚҚС учун ШҲК очиш керакми? Воситачи ҚҚС тўлашга ўтиши керакми? Хизматлар импортини ва уларни буюртмачига бериш бўйича харажатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштира олади?». Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 24.11.2022
«Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи Ўзбекистон корхонаси хорижий етказиб берувчи (консигнант) билан консигнация шартномасини тузиб, воситачи (консигнатор) сифатида унинг товарларини Ўзбекистонда реализация қилмоқчи. Бундай консигнатор ҚҚС тўлашга ўтишга мажбурми? Қандай ҳолда комиссия (топшириқ) шартномаси бўйича воситачи – айланмадан олинадиган солиқни тўловчи товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига, реализация қилинган товар улушида солиқ бўйича солиқ базасини камайтиришга ҳақли экани белгиланган СК 464-м. 2-қ. 2-б. нормаси қўлланилади?» Вuxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ мутахассислари вазиятга ойдинлик киритдилар: ... 

Дата публикации 04.11.2022
2022 йил 1 ноябрдан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан тушган даромадларга жами даромаддаги улушларидан қатъи назар ноль даражали ставкани қўллайдилар 30.09.2022 йилдаги ПФ-228-сон Фармоннинг 1-б. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу имтиёзни қандай қўллаш кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 25.10.2022
«Хорижий корхона йил давомида Ўзбекистон корхонасига хизматлар кўрсатади. Хизматлар ижрочисининг ходимлари ишнинг бир қисмини буюртмачи офисида бажаришлари мумкин. Бунда чет эл юридик шахсининг доимий муассасаси ташкил этиладими? Буюртмачи корхона ДМ мавжуд бўлмаганда норезидентнинг даромадидан солиқни ушлаб қолиши ва норезидентларнинг даромадларидан Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керакми?». ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга жавоб берди: ... 

Дата публикации 10.10.2022
Ўзбекистон резиденти бўлган корхона Россия компанияси билан хизматларни импорт қилиш учун контракт тузмоқчи. Солиқ ва иқтисодий таваккалчиликлардан қочиш учун бундай контрактни қандай қилиб тўғри тузиш мумкинлигини «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириб берди: ... 

Дата публикации 06.10.2022
30 сентябрь куни Президент «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-228-сон Фармонни имзолади. Ҳужжатда имтиёзларга эга бўладиган экспортчи корхоналарни саралаб олиш мезонлари, ушбу имтиёзлар рўйхати ва қўллаб-қувватлаш дастурини жорий этиш босқичлари белгиланган. ... 

Дата публикации 05.10.2022
Корхона ўз маҳсулотини шахсий автотранспортида экспорт қилмоқчи. Етказиб бериш суммаси маҳсулотдан алоҳида ажратилиши, ушбу суммага ҚҚС солиниши ҳақида «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш берди: ... 

Дата публикации 26.09.2022
“2021 йилда ташкилот чет эл компанияси билан товар етказиб беришга доир импорт контракти тузди. Кейинроқ ушбу компания билан алоқа узилди, биз уларга қарзнинг қолган суммасини тўлай олмаяпмиз. Мазкур суммани фойда солиғини тўламасдан ҳисобдан чиқариш мумкинми?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 21.09.2022
Август учун ҚҚС ҳисоб-китобида БЮД асосида (ЭК-11 реэкспорт режими) олиб кириш ва олиб чиқиш операциялари (98 тури) имтиёзли айланма сифатида ўтди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 21.09.2022
2022 йил 11 сентябрдан бошлаб импорт қилинган иш (хизмат)лар ҳамда Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти чекланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг электрон шакли такомиллаштирилди (пакет коди 10006_35). Солиқ бўйича ҳисоботда бундай операциялар бўйича маълумотлар қандай шакллантирилиши ва ҳисобга олиш ҳуқуқи амалга оширилишини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди. ...