Февраль бухгалтерлар учун ўтган йилга якун ясайдиган ой ҳисобланади. Бу ойда солиқлар бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш ва 2020 йил учун солиқларнинг қолган қисмини тўлаш, молиявий ва статистик ҳисоботларни тақдим этиш лозим. Қолаверса, январь ойи учун ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, февраль ойи учун бўнак тўловларини тўлаш муддатлари ҳам яқинлашиб қолади.
Бундай вазиятлар учун buxgalter.uz қуйидаги кенгайтирилган ҳаракатлар режасини тайёрлади: ...
Илгари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали Давстатқўм 2020 йил учун 1-ID шаклига асосан жалб қилинган ва ўзлаштирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот топшириш муддатлари 7 январга қадар узайтирилганлиги тўғрисида билдиришномани йўллади. Buxgalter.uz айрим ўзига хос жиҳатларни аниқлаштирди. ...
Декабрь ойида ноябрь учун ҳисоботлар топширилади, белгиланган солиқлар тўланади, йиллик ҳисоботга тайёргарлик кўрилади, бошқа зарур масалалар ҳал этилади. ...
Октябрь эшик қоқмоқда, III чорак учун ҳисоботларни топшириш, солиқларни тўлаш палласи яқинлашмоқда. Яқин бир неча ҳафта мобайнида бухгалтер нималарни амалга ошириши лозим. ...
Бухгалтернинг ҳаёти шундай ажойиб кечади: II чорак ҳисоботларини топшириб дам олишга улгурмасдан, август ойи ташвишлари бошланади, яна ҳисоботларни топшириш ва солиқларни тўлаш керак. Buxgalter.uz ҳар доимгидек, муҳим саналар ҳақида эслатиб ўтади: ...
2020 йил 5 июндан 25 июнгача бўлган даврда 2020 йил май ойи учун солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқларни тўлаш, шунингдек 2020 йил июнь ойи учун бўнак тўловларини тўлаш лозим. Бу ҳақда материални buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тайёрлади: ...
Бухгалтерлар 2020 йилнинг I чораги учун солиқ ҳисоботларини топшириб бўлдик, деганларида май ойи эшик қоқмоқда, энди апрель ойи учун ҳисоботлар тузиш ва солиқларни тўлаш керак. Бунда бирор нарсани эътибордан четда қолдирмаслик учун buxgalter.uz ёрдамидан фойдаланинг. ...
Барча корхоналар йиллик солиқ ва молиявий ҳисоботларини деярли топшириб бўлдилар, энди 2020 йилнинг I чораги учун ҳисоботларни шакллантиришдан олдин бироз дам олишга имкон топилди. Бироқ март ойида февраль ойи учун ҳар ойлик солиқ ҳисоботини топшириш ва солиқларни тўлаш, шунингдек 2020 йил март ойи учун бўнак тўловларини тўлаш фурсати келиб қолганлиги муносабати билан дам олиш узоққа чўзилмайди. ...
Бухгалтерлар 2019 йил учун солиқ ҳисоботларини топширишга улгурмай туриб (охирги муддат – 2020 йил 17 февраль), 2020 йилнинг январь ойи учун ҳисобот тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари яқинлашмоқда. ...