Бош бухгалтернинг тақвими: 2020 йил июль ойидаги муҳим саналар

preview

Июль эшик қоқмоқда, ҳадемай ёзнинг иккинчи ойидаги юмушлар бошланади. II чорак ҳисоботи, солиқлар ва бўнак тўловларини тўлаш, аксарияти уйларида ўтирган ходимларга иш ҳақини ҳисоблаш ва, албатта, ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботни топшириш – ҳаммасига улгуриш керак. Бундай қизғин паллада бирор нарсани ёддан чиқармаслик учун buxgalter.uz нинг тавсияларидан фойдаланинг.

Фурсати келди... 2020 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органлари томонидан ЭҲФни тақдим этишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилади. Шу жумладан бундай ҳужжатни тақдим этиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон шаклда тақдим этилмаганлиги учун чора кўрилади .

5 июль

  • 2020 йилнинг июнь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни;
  • 2020 йил июнь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
5 июль дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида кўрсатилган солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 6 июлга кўчирилади .

9 июль:

  • қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи қуйидаги тартибда тўланади:

- айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг III чораги йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .


10 июль
:

  • мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил июль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади

  • 2020 йилнинг июнь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • 2020 йил июнь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;


14 июль
:

  • 2020 йил июнь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .


15 июль
:

  • 2020 йил июнь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йил май-июнь ойлари учун ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини – 1%ни қўллаши мумкин . Бу ҳақда батафсил бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.
  • 2020 йил июнь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
  • 2020 йилнинг II чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни . Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини қандай тўғри тўлдириш ҳақида бу ерда ва бу ерда ўқинг.


20 июль
:

  • 2020 йил июнь ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
Эътибор беринг
Бунда ҚҚС ҳисоб-китоби ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил июнь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади . ҚҚС ҳисоб-китобининг янги шаклини (шакл коди – 10006_14) тўлдиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда ўқинг.

Эътибор беринг

ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар қуйидаги ЭҲФ реестрларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади:

  • етказиб берувчилардан олинган товарлар, хизматлар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ЭҲФ;
  • товарлар, хизматлар харидорларига тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар бўйича – тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ёхуд автомат-проводка орқали, яъни харидор томонидан ҳисобварақ-фактура ўз вақтида имзоланмаган тақдирда, бу ЭҲФ тизими томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда бу ерда ўқинг.

6-илова ҳозирча қўлда тўлдирилади. Бунда эътиборга олиниши лозим бўлган ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Солиқ маслаҳатчиси Гульнора ЭРГАШЕВАнинг бу мавзудаги шарҳига қаранг.

ҚҚС ҳисоб-китобида «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати»ни юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида сизда E-factura тизимидаги маълумотлар базасидан ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар файл-шаблонлари фақат тасдиқланган (ЭРИ билан имзоланган) ҳисобварақ-фактуралар бўйича автоматик тарзда тўлдирилади ва юклаб олинади.

  • · 2020 йилнинг II чораги учун бир ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан  ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар чоракнинг биринчи ойи учун солиқ органларига тегишли хабарномани (шакли my.soliq.uz да жойлаштирилган, шакл коди – 10012_1) солиқ тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай (яъни II чорак учун – 20 майдан, III чорак учун – 20 августдан, IV чорак учун – 20 ноябрдан кечиктирмай) тақдим этишлари лозим .
  • жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан олдинги чорак натижалари бўйича солиқни ҳисоблаш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда 2020 йилнинг III чораги ойи учун Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг

Маълумотнома жорий ҳисобот даврининг биринчи ойи 20-санасидан кечиктирмай тақдим этилади Яъни:

  • III чорак учун – 2020 йил 20 июлдан кечиктирмай;
  • IV чорак учун – 2020 йил 20 октябрдан кечиктирмай. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг.
  • 2020 йилнинг II чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

Бунда бюджет ташкилотлари ва ННТлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи бир йилда бир марта тақдим этилади, бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади   . Фойда солиғи ҳисоб-китобини қандай тўлдириш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг;

  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси солиқ даврида БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2020 йил июль ойи учун ушбу солиқни йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

Бунда солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

  • · 2020 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2020 йил июнь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни . Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил июнь ойи учун кўрсаткичлар билан тўлдирилади ;
  • 2020 йилнинг II чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2020 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Солиқ ҳисоботида дивидендлар ва фоизларни қандай тўғри акс эттириш ҳақида бу ерда ўқинг.

23 июль:

  • 2020 йил июль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Эътибор беринг
Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .


24 июль
:

  • 2020 йилнинг II чораги учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни  . Қуйидагилар бундан мустасно:
  • молиявий ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
  • молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
  • молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.

25 июль:

  • 2020 йилнинг июнь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .


Огоҳ бўлинг – ЭҲФ!

Муаммолар юзага келмаслиги учун ЭҲФ оператори тизимида ва my.soliq.uz даги E-factura тизимида 2020 йил июнь ва июль ойлари учун қуйидагиларни амалга оширишни ёддан чиқарманг   :

  • реализация қилинган товарлар, хизматлар бўйича чиқувчи ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва жўнатиш;
  • олинган товарлар, хизматлар бўйича кирувчи ҳисобварақ-фактураларни текшириб кўриш, имзолаш ёки рад қилиш.
Эътибор беринг
ЭҲФни ва бажарилган ишлар далолатномаларини ўз вақтида имзоланг ва тақдим этинг, ушбу таомилни ҳисобот даврининг сўнгги кунларига қолдирманг.

Операторингизнинг сайтидаги шахсий кабинетда бошқа операторларнинг хизматларидан фойдаланадиган контрагентлар томонидан сизга тақдим этилган ЭҲФни кўришнинг имкони йўқлиги сабабли иш куни давомида қуйидаги иккала шахсий кабинетга назар ташлаб туринг:

• ЭҲФ операторингиз;
my.soliq.uz да («Юридик шахснинг электрон ҳисобварақ-фактуралари» бўлими).

Имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин

Барча солиқ тўловчилар учун осон бўлмаган карантин даврида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жуда муҳимдир. Тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:

Йиғма жадвалларда имтиёзлар ҳақида батафсил ўқинг: бу ерда, бу ерда, бу ерда ва бу ерда.

Татьяна ЛИМАРЕВА.

Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /ru/publish/doc/text160719_bosh_buhgalterning_taqvimi_2020_yil_iyul_oyidagi_muhim_sanalar