ЭҲА
Дата публикации 12.03.2025
2025 йил 1 мартдан бошлаб корхоналар жисмоний шахслардан экспорт мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш далолатномасини солиқ органлари базасида электрон шаклда расмийлаштирадилар. Бундай далолатнома кирим ҳужжатларига 14.02.2025 й. ПФ-22-сон 11-б. тенглаштирилади. Уни қандай расмийлаштириш керак, buxgalter.uz сайтида қадамма-қадам йўриқномани кўринг: ... 

Дата публикации 23.09.2024
Солиқ органларининг солиқ тўловчиларга нисбатан ТСОЯЭАТга битимлар ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида киритмаганлик бўйича эътирозлари аллақачон етилган муаммони - бажарилган ишлар далолатномасининг замон талабларига мос келмаслигини кўрсатди. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади: ... 

Дата публикации 23.07.2024
Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан учрашувда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ЭТТЮХ бўйича бир нечта муҳим баёнотлар берди. Хусусан, у электрон товар-транспорт юк хатларини нотўғри ёки белгиланган даражада расмийлаштирмаганлик учун жарималар қўлланилмаслигини, Солиқ қўмитаси эса ТТЮни электрон ҳисоб-фактуралар билан бирлаштириш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди. Шу билан бирга, солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрича, ЭТТЮХ тизимини янада ривожлантириш ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишни талаб этади. Акс ҳолда баҳсли ва низоли вазиятлардан қочиб бўлмайди. Buxgalter.uz унинг бу масаладаги позицияси ва таклифлари билан танишишни таклиф қилади: ... 

Дата публикации 26.02.2024
Қайси тадбиркорлик субъектлари ҳозир уларда товар-транспорт юк хатлари электрон шаклда расмийлаштирилганлигини текширишларига тайёр бўлишлари керак. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасида тушунтиришди.   Материалларимизни ўтказиб юборманг – бизнинг телеграм-каналимизга ... 

Дата публикации 01.04.2022
Мажбурий аудиторлик текширувлари ўтказиш вақти ҳам келди. 2022 йилда ЎРҚ-677-сон Қонун доирасида кўпчилик ташкилотлар биринчи марта текширувдан ўтадилар. Вuxgalter.uz илтимосига биноан электрон шаклда расмийлаштирилган ҳужжатларни аудиторлик текширувига қандай тайёрлаш кераклигини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди. Кўпчилик уларнинг қоғозга чиқарилишини хоҳлайди. ... 

Дата публикации 26.01.2022
Ишончномалар, товар-транспорт юкхати, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаларининг электрон шаклларида товарлар ва хизматларнинг МХИКларини акс эттириш учун янги устун пайдо бўлди. Уни тўлдиришда ЭҲФни автоматик тарзда тўлдириш имконияти пайдо бўлади. Бу қандай ишлайди? ... 

Дата публикации 13.10.2021
Электрон ҳужжат айланиши (ЭҲА) - бу “қоғозсиз иш юритиш”ни яратиш имконини берадиган электрон ҳужжатларга автоматлаштирилган ишлов бериш тизими. У иш вақтидан фойдаланиш самарадорлигини оширади ва ҳужжатларга қўлда ишлов бериш ва қоғоз харид қилиш харажатларини энг паст даражага туширади. Бироқ бунда - лицензияли дастурий маҳсулот сотиб олиш ва уни аниқ корхонага мослаштиришга моддий харажатларни талаб қилади. ... 

Дата публикации 10.09.2021
Электрон шартномаларни чоп этиш ва имзолаш зарурми? Буни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икрам АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 16.06.2021
GS1 Uzbekistan автоматик идентификациялаш уюшмаси товарлар (штрихли кодлар) учун идентификация рақамларини олиш тартиб-таомилини сезиларли даражада соддалаштирди. Улар товарларни автоматлаштирилган ҳисобга олиш учун керак. Бундан ташқари, маҳсулотнинг идентификация рақами электрон шартномалар, ЭҲФ ва бошқа ҳужжатларда кўрсатилиши керак. Buxgalter.uz илтимосига биноан GS1 Uzbekistan уюшмаси ижрочи директори Асқарали ҲАЙДАРОВ идентификация рақамини (штрихли кодни) офисдан чиқмасдан қандай қилиб олиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 03.06.2021
ВМнинг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни ихтиёрий равишда электрон рўйхатдан ўтказиш тажриба режимида жорий этилди. Бу қандай ишлашини buxgalter.uz текширди. ... 

Дата публикации 11.05.2021
Электрон бухгалтерлик ҳужжатларини, уларнинг реестрларини чоп этиш ва эскича тарзда жавонда сақлаш зарурми, балки улар бир неча йилдан кейин талаб қилиб қолинар? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 25.03.2021
Электрон ҳужжатлар айланиши (электрон ҳисобварақ-фактуралар) операторлари сайтларида янги хизмат ишга туширилади, у хўжалик шартномаларини тўлақонли электрон ҳужжат сифатида шакллантириш ва тузиш имконини беради. Buxgalter.uz янги функционалнинг имкониятларини ўрганиб чиқди. ... 

Дата публикации 03.02.2021
Кўпинча тадбиркорлар ТХИК (товарлар ва хизматлар идентификация коди), ЭҲФ, онлайн-НКМ ҳамда солиқ ва божхона маъмуриятчилигидаги бошқа янгиликлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги ҳақида гапиришади. Улар бухгалтерлар ҳамда ушбу технологиялар ёрдамида тўпланадиган маълумотлар базасидаги таҳлилдан фойдаланувчи бошқа кўпгина мутахассисларнинг ишини енгиллаштирувчи восита бўлиши мумкин. Buxgalter.uz бу фикрларга тўлиқ қўшилади. ... 

Дата публикации 11.12.2020
4-сон БҲМСга асосан ишончнома электрон шаклда расмийлаштирилганда ишонч билдирилаётган шахснинг имзоси талаб этилмайди. Амалиётда эса уни қўйишга тўғри келади, буни ЭҲА операторлари тизими талаб қилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни faktura.uz электрон ҳисобварақ-фактуралар оператори Жамшид ҚОСИМОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 22.11.2020
Шу кунларда ДСҚ солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларида янги сервис - хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатга олиш ишга туширилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Нодиржон АҲМАДЖОНОВ ва ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ идентификация воситалари билан маҳсулотлар маркировкасини жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир ИСМОИЛОВ янгилик тўғрисида батафсил гапириб беришди: ... 

Дата публикации 17.11.2020
Ўз вақтида қоғоздаги ҳисоботларни ва бошқа ҳужжатларни топшириш учун елиб-югурганлар бухгалтер учун электрон ҳужжатлар айланиши – бу катта ютуқ эканлигини тасдиқлашлари аниқ. Бироқ, бундай ютуққа эришилганига қарамай, ушбу масала борасида бухгалтерларда мураккабликлар юзага келиб турибди. Buxgalter.uz илтимосига кўра амалиётчи бухгалтер Алия МУХАМЕДОВА электрон ҳужжат айланишида мавжуд муаммолар ва камчиликлар ҳақида сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 14.08.2020
Карантин шароитида товарлар, ишлар ва хизматлар олди-сотдисининг одатдаги усуллари доим қулай бўлмайди, ҳатто уларни амалга ошириб бўлмаслиги ҳам мумкин. Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ электрон шартнома тузаётганда қандай муҳим жиҳатларни ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 10.08.2020
Карантин даврида электрон ишончномалар ЭҲФни расмийлаштиришда жуда долзарб ва ўз вақтида кўрсатилган ёрдам бўлди. Энди янги таҳрирдаги 4-сон БҲМС уларни электрон шаклда расмийлаштириш учун тўлақонли қонуний замин яратди. Бироқ амалиётда бухгалтерларда уларни ЭҲФ операторлари тизимида расмийлаштириш билан боғлиқ техник муаммолар юзага келмоқда. Қандай қилиб барча босқичлардан муаммосиз ўтиш – бундай ишончномани тузиш, тўлдириш, жўнатиш ва ишончли шахсга имзолатиш мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтириш беради: ... 

Дата публикации 10.07.2020
Кўп бухгалтерлар корхона раҳбари алмашиши чоғида муаммога дуч келишади: электрон ҳужжатларда автоматик тарзда илгариги директорнинг номи чиқади. Баъзан бу барча ҳужжатларда содир бўлади, баъзида – уларнинг айримларида. ... 

Дата публикации 25.06.2020
2-сон картотекага “маҳкам” ўрнашиб олган корхонада юридик шахс ЭРИнинг амал қилиш муддати ўтди. Уни узайтириш учун ҳақ тўлаш керак, акс ҳолда ҳисоботларни қандай топшириш мумкин? Бироқ юридик шахс буни фақат пул ўтказиш йўли билан амалга ошириши мумкин. Бундай вазиятда бухгалтер қандай йўл тутиши лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан МБнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бош мутахассиси Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ тушунтирди: ...