Товар ва хизматлар кодлари
Дата публикации 16.03.2023
Солиқ тўловчиларда илгаригидек МХИКни бериш ва уни қўллашда талай саволлар туғилмоқда. Аммо – уларга жавоб топиш имконини берадиган норматив ҳужжат мавжуд эмас. Мисол учун, бу 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚ билан назарда тутилган Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби бўлиши мумкин бўларди. Бундай ҳужжатни қабул қилишда қандай муҳим жиҳатларни аниқлаштириб олиш лозимлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.03.2023
2023 йилнинг 1 мартидан бошлаб ЭҲФда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган МХИКни акс эттирганлик учун СКнинг 223-моддасига биноан жарима билан жазоланади. Санкцияларга қандай қилиб асос яратмаслик мумкинлигини “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди: ... 

Дата публикации 07.03.2023
“Buxgalter.uz да “Умумий овқатланиш корхонаси рақамли маркировкалаш кодлари сканерисиз ишлаши мумкинми” материалини ўқиб чиқдим. Яқинда салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланиши боис, саволлар туғилди: 1) мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар учун алоҳида онлайн-НКТга эга бўлиш керакми; 2) 2D-сканердан ташқари қандай қурилмалардан фойдаланиш мумкин? Вақтида бизга сканер сотиб олишни таклиф қилишганди, бироқ биз рад этганмиз, сабаби ТХКМда бизнинг кассамиз штрих кодлар ва рақамли маркировкалаш кодларини ўқишни таъминлайди дейишганди. Бизда ассортиментда алкоголь маҳсулотлари мавжуд эмас, асосан – ўзимиз тайёрлаган таомлар ва алкоголсиз салқин ичимликлар мавжуд”. “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ тушунтирди: ... 

Дата публикации 06.03.2023
“Ресторанда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун гувоҳнома мавжуд. Иш жараёнида 2D-сканер билан жиҳозланмаган иккита НКМдан фойдаланамиз: биринчисидан – тайёр таомларни реализация қилишда, бошқасидан – алкоголь маҳсулотларини реализация қилишда. Солиқ текшируви натижалари корхонага СКнинг 227-1-моддасига биноан охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органлари соф тушумни иккала НКМ бўйича ҳисоблаб чиқаради, лекин тайёр таомларда штрих код ва 2D сканер мавжуд эмас, биз керак эмас, деб ҳисоблаймиз. Сиздан қуйидагини тушунтириб беришингизни илтимос қиламиз: соф тушум миқдорини фақат алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш бўйича ҳисоблаб чиқариш керакми ёки тайёр маҳсулотларни реализация қилиш билан биргами?”. Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди: ... 

Дата публикации 02.02.2023
“ТХКМ кассани ўчириб қўйди ва дастурий таъминотни янгилаш учун унга ходимларининг кириши учун рухсат берилишини талаб қилмоқда. ТХКМ мутахассисларининг тушунтиришича, бу МХИКни тез-тез алмаштириш билан боғлиқ МХИКдаги хатолар сонини қисқартиришга ёрдам беради”. Бундай ҳаракатларга қандай муносабат билдириш ҳақида “Норма” илтимосига биноан “RIG” директори, онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга хизмат кўрсатиш бўйича эксперт Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 27.01.2023
Сув ва чанқоқбости ичимликларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2023 йил 1 февралга қадар «Asl Belgisi» тизимида рўйхатдан ўтишлари ва рақамли маркировкалар тизими оператори «CRPT TURON» МЧЖ билан шартнома имзолашлари шарт 01.11.2022 йилдаги 631-сон ВМҚга 2-илованинг 1.1-б. Бу босқичдан муваффақиятли ўтиш ҳақида «Норма»нинг илтимосига биноан «CRPT TURON» МЧЖнинг «Сув ва чанқоқбости ичимликлар» товар гуруҳи менежери Шафиъа ҚОСИМОВА сўзлаб берди: ... 

Дата публикации 19.01.2023
МХИК тез-тез ўзгаради, онлайн-НКМ хотирасига ўзгартиришлар киритиш эса – серташвиш ва меҳнат талаб қиладиган иш. Чекларда хатонинг олдини олиш учун онлайн-НКМ ва виртуал кассаларда МХИКни tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқ фаоллаштириш жараёнини қандай мақбуллаштириш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “RiG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 23.12.2022
Маркировкаланган товарларни КПК орқали харид қилиш учун касса чекларини «ASL Belgesi» тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Муассис маркировкаланган товарларни устав капиталига киритган бўлса, улар қандай ҳисобга олинади? Харидор маркировкаланган товарларни қайтарганда нима қилиш керак? Бухгалтерларнинг ушбу долзарб саволларига buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ жавоб берди: ... 

Дата публикации 15.12.2022
«Корхона этил спирти ишлаб чиқаради. 02207001001000004 МХИК (Истеъмолбоп хом ашёдан ректификацияланган этил спирти (ректификацияланган), олий даражада тозаланган) кўрсатилган ЭҲФни жўната олмаяпмиз. Тизим солиқ органи томонидан чекловлар белгилангани ҳақида хабар бермоқда. Солиқ хизматининг call-марказида изоҳлашларича, мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарларга бундай чеклов қўйилади. Тегишли майдон тўлдирилгач, ҳисобварақ-фактура ўтади. Бироқ биз ичимликларни эмас, балки уларни тайёрлаш учун хом ашёни сотамиз. Уни рақамли маркировкалаш талаб этилмайди. Маҳсулотимизни маркировкалашимиз керакми?». Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT-TURON» МЧЖ «Алкоголь маҳсулотлари» товар гуруҳи мутахассиси Рустам ҚОДИРОВ вазиятни шарҳлади: ... 

Дата публикации 07.12.2022
2022 йил 1 декабрдан бошлаб барча босқичларда – ишлаб чиқаришдан охирги истеъмолчига реализация қилишгача – металл, шу жумладан алюмин идишда алкоголь маҳсулотларининг ҳаракатланиши тўлиқ кузатиб борилади. Вuxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН ишлаб чиқарувчилар, импорт ва реализация қилувчилар бунда нималарга эътибор беришлари, хато ва кўпгина жарималардан қандай қочишлари кераклиги ҳақида гапириб берди: ... 

Дата публикации 18.11.2022
2023 йилнинг 1 январидан бошлаб Tax Free тизими тажриба тариқасида ишлашни бошлайди: чет элликлар ҚҚС билан сотиб олинган айрим товарлар бўйича ҚҚСни қайтариб олишлари мумкин (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚ 1-б.) (08.11.2022 йилдаги 653-сон ВМҚга 1-илова 2-б.). ҚҚС тўловчилар бўлган манфаатдор чакана савдо корхоналари бунга тайёргарликни ҳозирдан бошлашлари лозим. Манфаатдорлик нимада, деган савол туғилади? Бундай дейиш мумкин: агар сизга чет элликларнинг харид қилиши билан боғлиқ ортиқча муаммолар, текширувлар, чекларга тузатиш киритиш ва жарималар керак бўлмаса – янги йил келишини кутмай, ўз НКМ созламаси ҳақида қайғуринг. Бунда нимага эътибор қаратиш лозимлиги – buxgalter.uz шарҳида: ... 

Дата публикации 02.11.2022
Buxgalter.uz илтимосига кўра «CRPT TURON» МЧЖ операцион директори Олег КУЗЬМИН чакана савдо шохобчалари мажбурий рақамли маркировкаланадиган товарлар билан ишлашга қандай тайёрланишлари кераклиги ҳақида гапириб берди. ... 

Дата публикации 27.09.2022
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетига кўпинча онлайн-НКМ чекларидаги нотўғри МХИК тўғрисида хатлар келади. Қонунни бузмаслик ва ниманидир тузатиш ва қайта созлаш зарурлиги тўғрисида доимий талабларни олмаслик учун товарлар билан ишлашни йўлга қўйишда тадбиркорга ким ва нима ёрдам беришини buxgalter.uz илтимосига биноан “Онлайн касса трейд” МЧЖ ТХКМ директори Рустам ЯКУБОВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 19.09.2022
2023 йил 1 январдан бошлаб товарларни чакана реализация қилувчи тадбиркорлар аҳоли билан ҳисоб-китобларда EAN штрих-коди ва рақамли маркировкалаш кодини аниқ ўқиш ва идентификация қилиш имкониятига эга бўлмаган касса техникасидан фойдалана олишмайди (04.10.2021 йилдаги ПҚ-5252-сон қарор 2-б.). Бундай аниқ ўқийдиган қурилмалар, бошқалар қаторида, штрих-коди ва рақамли маркировкалаш коди мавжуд бўлмаган товарлар билан ишлашда қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Yangi texnologiyalar” ИАМ товарлар ва хизматлар таснифи бўлими бошлиғи Ойбек АЗИМБАЕВ гапириб берди: ... 

Дата публикации 14.09.2022
Давлат солиқ қўмитаси Маҳсулот ва хизматларнинг Ягона электрон миллий каталогининг янгиланган жадвал кўринишидаги версиясини тақдим этди. Штрих-кодлар ёрдамида МХИК билан ишлаш имконияти қўшилганлиги асосий янгиликлар жумласига киради. ... 

Дата публикации 19.08.2022
“ДСҚ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг “Солиқ маъмуриятчилигининг рақамли технологиялари” Ишчи гуруҳи МХИКни жорий этишнинг долзарб масалаларини норасмий шароитда муҳокама қилиш ташаббуси билан чиқди. Бу ғояни ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВ қўллаб-қувватлади”. ... 

Дата публикации 17.08.2022
2022 йил 10 августдан бошлаб тиббий хизматлар учун янги МХИК жорий этилди ва олдингилари амал қилишдан чиқарилди. Buxgalter.uz янги кодлар орасидан кераклиси топилмаган тақдирда нима қилиш кераклигини аниқлаштирди. ... 

Дата публикации 04.08.2022
ДСҚ турар жой ва нотурар жойларнинг МХИКни деталлаштирди. Ушбу объектларнинг асосий МХИКлари ва аввал қўлланилган 09801001005000000 (атрибутлари билан) ва 09801001999000000 МХИКлар нофаол ҳолатга ўтказилади. Солиқ тўловчилар қандай ишлашлари керак? ... 

Дата публикации 05.07.2022
2022 йил 1 июлдан бошлаб МХИКлар янгиланди ва ёғоч учун қатъий белгиланган бирликлар маълум қилинди. Шунингдек, шакар ва сабзавотлар учун ягона ўлчов бирликлари жорий этилмоқда. Янгиликлар билан қандай ишлашни buxgalter.uz шарҳида ўқинг. ... 

Дата публикации 09.06.2022
Солиқ қўмитаси хатлар йўлламоқда, унда солиқ тўловчиларга онлайн-НКМ ва виртуал кассалар чекларида МХИК кўрсатилмаганлиги ёки хато кўрсатилганлиги тўғрисида хабар беради. Солиқ маслаҳатчиси Рустам СОБИРОВ buxgalter.uz илтимосига биноан МХИК билан боғлиқ вазиятни шарҳлаб берди. Мутахассиснинг фикрига кўра, солиқ органларининг ўзи муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин: ...