"NORMA" АҚТда янги
ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА:
"NORMA" АҚТда ЯНГИ
2024 йилнинг декабрь ойида "NORMA" АҚТ "Базада янги"
папкасига киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
Электрон эксперт тизимларининг янгиланиши
Аудиторлар ва аудиторлик ташкилотлари назорат рўйхатлари
2024 йил декабрь ойи учун солиқ тўловчининг тақвими
2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар
даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий
бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
2024 йилнинг декабрь ойида "NORMA" АҚТга
киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Палаталарининг қарорлари
1. "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлат харидлари тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1005-сон Қонуни
2. "Темир йўл транспорти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1006-сон Қонуни
3. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битимни (Сиань, 2023 йил 18 май) ратификация қилиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1007-сон Қонуни
4. "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 29 ноябрдаги ЎРҚ-1008-сон Қонуни
5. "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-1009-сон Қонуни
6. "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 декабрдаги ЎРҚ-1010-сон Қонуни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари, қарорлари ва фармойишлари
1. "Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ-399-сон қарори
2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 ноябрдаги ПФ-200-сон Фармони
3. "Тиббиёт муассасаларини фармацевтика маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-408-сон қарори
4. "Бухоро, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ирригация инфратузилмасини реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 ноябрдаги ПҚ-409-сон қарори
5. "Болалар масалалари бўйича комиссиялар фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПФ-201-сон Фармони
6. "Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПҚ-413-сон қарори
7. "Давлат харидларида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 декабрдаги ПҚ-417-сон қарори
8. "Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳалари кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-420-сон қарори
9. "Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сон қарори
10. "Ғелон" туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 декабрдаги ПҚ-424-сон қарори
11. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 декабрдаги ПФ-214-сон Фармони
12. "Қарши давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 декабрдаги ПҚ-428-сон қарори
13. "Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-430-сон қарори
14. "Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарори
15. "Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 декабрдаги ПҚ-434-сон қарори
16. "Сурхондарё вилоятининг тоғли-рекреацион ҳудудларида туризм инфратузилмасини яхшилаш ҳамда замонавий хизмат кўрсатиш ва туризм объектларини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги ПҚ-439-сон қарори
17. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўтрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 декабрдаги ПҚ-442-сон қарори
18. "Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон қарори
19. "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-448-сон қарори
20. "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сон қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
қарорлари ва фармойишлари
1. "Фавқулодда ҳолат ва вазиятларда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда маъмурий бошқариш тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 789-сон қарори
2. "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат ташкилотларининг алоқа марказлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 790-сон қарори
3. "Йирик бозорларда жамоат тартибини сақлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 791-сон қарори
4. "Нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 ноябрдаги 795-сон қарори
5. "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 ноябрдаги 796-сон қарори
6. "Ўзбекистон Республикасида "яшил" иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 800-сон қарори
7. "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 801-сон қарори
8. "Трамвай ва троллейбус корхоналарини молиявий соғломлигини тиклаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 803-сон қарори
9. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган тадбирларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 804-сон қарори
10. "Йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 805-сон қарори
11. "Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 806-сон қарори
12. "Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 декабрдаги 809-сон қарори
13. "Уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 декабрдаги 813-сон қарори
14. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сон қарори
15. "Давлат театрлари, театр-студиялари, цирк ва концерт-томоша муассасаларининг артист ходимларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 815-сон қарори
16. "Ўзбекистон Республикасида санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларни хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 816-сон қарори
17. "Туризм соҳасини рақамлаштириш ва туристик хизматларни ягона платформага бирлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 декабрдаги 820-сон қарори
18. "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш ва маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарори
19. "Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сон қарори
20. "Олий ва касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 836-сон қарори
21. "Нукус шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 декабрдаги 837-сон қарори
22. "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 849-сон қарори
23. "Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 851-сон қарори
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
рўйхатдан ўтган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 21 ноябрдаги 183-сон, Энергетика вазирлигининг 2024 йил 12 ноябрдаги 10-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан электр узатиш тармоқлари орқали ўтказилаётган электр энергиясини божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори.
2024 йил 27 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3265-1.
2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 656-сон "Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи.
2024 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2972-3.
3. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 27 ноябрдаги 672-сон "Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3481-1.
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 15 ноябрдаги 192-сон "Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634-6.
5. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2024 йил 30 октябрдаги 887-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1869-5.
6. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 2 декабрдаги 29-мҳ-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2547-7.
7. Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2024 йил 27 ноябрдаги 8-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 4 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3479-1.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2024 йил 9 ноябрдаги 34/5-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг ликвидлилигини фавқулодда қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори.
2024 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3581.
9. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 29 ноябрдаги 195-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи.
2024 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3255-2.
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 5 декабрдаги 13-мб-сон "Бир йиллик статистика статистика дастурини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи.
2024 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3582.
11. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 2 декабрдаги 198-сон "Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3583.
12. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 10 декабрдаги 1-мҳ-сон, Адлия вазирлигининг 2024 йил 7 декабрдаги 48 қ/қ-сон "Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модуль тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори.
2024 йил 13 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2780-6.
13. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 434-сон "Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва обектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомининг 1 ва 2-иловаларига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3526-1.
14. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 5 декабрдаги 100-сон "Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун давлат божи миқдорларини белгилаш тўғрисида"ги буйруғи.
2024 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3584.
15. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 28 ноябрдаги 1-сон "Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи.
2024 йил 17 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3585.
16. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 6 декабрдаги 201-сон "Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби"ни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи.
2024 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3587.
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2024 йил 6 декабрдаги 3371-сон "Ўзбекистон Республикасининг экспериментал ҳаво кемаларини давлат рўйхатига олиш қоидаларини (ЎзР АҚ-46) тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги буйруғи.
2024 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1452-3.
______________________________________
Электрон эксперт тизимлари янгиланди:
2024 й. 1 ДЕКАБРЬ ҲОЛАТИГА КЎРА:
- АМАЛИЙ БУХГАЛТЕРИЯ;
- АМАЛИЙ СОЛИҚ СОЛИШ;
- СОЛИҚЛАР: САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР;
- ЭКСПОРТ-ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ;
- КОРХОНА ЮРИСТИ;
- КАДРЛАР БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИ;
- ТЕКШИРУВ: "А" ДАН "Я" ГАЧА
2024 й. 1 НОЯБРЬ ҲОЛАТИГА КЎРА:
- КИЧИК КОРХОНА: ҲИСОБ, СОЛИҚЛАР, ҲУҚУҚ;
- ҚУРИЛИШ;
- ХОДИМЛАР БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР
NB! Барча электрон экспертлик тизимлари ҳар ойда янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўлдирилади.
- МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА ЭГА АУДИТОРЛАР,
- АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН
ЛИЦЕНЗИЯГА ЭГА АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ
НАЗОРАТ РЎЙХАТЛАРИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ
СУБЪЕКТЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА ХОДИМЛАРИГА СИЗ БИРГА
ИШЛАШНИ ХОҲЛАЁТГАН АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ
ЛИЦЕНЗИЯГА, АУДИТОРНИНГ ЭСА МАЛАКА СЕРТИФИКАТИГА
ЭГА ЭКАНЛИГИГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИШ ИМКОНИНИ БЕРАДИ.