Фоизлар тўлашда норезидентнинг даромадидан олинадиган солиқнинг қайси ставкасини қўллаш керак

preview

“Ташкилот Швейцария компаниясидан қарз олди. Икки мамлакат ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро битим мавжуд. Қарз берувчи резидентлик сертификатини ва тўловларнинг якуний олувчиси ҳисобланиши тушунтирилган хатни тақдим этди.

Қарз олувчи Битимнинг 11-моддаси 1 бандига ҳавола берган ҳолда: “Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин”, қарз бўйича фоизларни тўлашда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолиш керак эмас, деб ҳисоблайди.

Мазкур вазиятда қарз бўйича фоизларни тўлашда норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни ушлаб қолиш керакми?”

Саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Солиқ маслаҳатчиларининг тушунтиришларини тезкор тарзда олиш учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасидаги даромад ва капиталнинг иккиёқлама солиққа тортилишининг олдини олиш тўғрисида Битимнинг 11-моддаси 1 ва 2-бандларига асосан Аҳдлашувчи Давлатлардан бирида ҳосил бўладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган фоизларга ана шу бошқа Давлатда солиқ солиниши мумкин.

Бироқ, бундай фоизларга улар шу Аҳдлашувчи Давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳосил бўлаётган шу Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиқ солиниши мумкин.  Лекин, агар фоизларнинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, бу ҳолда солиқ фоизларнинг ялпи суммасининг 5%идан ошмаслиги керак. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзаро келишувга кўра ушбу чекловларни қўллаш усулларини тартибга соладилар.

Солиқ солиниши мумкин” ибораси “Дивидендлар”, “Фоизлар”, “Роялти” моддаларида бундай даромадларга даромад манбаи бўлган мамлакатда, агар ушбу мамлакатнинг миллий қонун ҳужжатларида дивидендлар, фоизлар, роялтига солиқ солиш назарда тутилган бўлса, мажбурий тартибда солиқ солинишини англатади.

ЎзРнинг Солиқ кодексида дивидендлар, фоизлар, роялтига солиқ солиш назарда тутилган . Халқаро шартномалар нормаларини қўллашда норезидентнинг мазкур даромад турига ҳақиқий ҳуқуқини тасдиқлаш лозим .

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даромадга ҳақиқий ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистоннинг резиденти бўлган корхона фоизлар тарзидаги даромад манбаи сифатида Иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга асосан норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқни 5% ставка бўйича ушлаб қолиши шарт.

 

 

 

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи /ru/publish/doc/text191920_foizlar_tulashda_norezidentning_daromadidan_olinadigan_soliqning_qaysi_stavkasini_qullash_kerak