Ваколатхона бош компаниядан келадиган меҳмонлар учун чипталар ва яшаш ҳақини тўлади: солиқ оқибатлари қандай бўлади

preview

«Хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига бош офисдан (Қозоғистон) норезидент ходимлар келмоқда (хизмат сафари эмас). Ваколатхона уларга авиачипталар ва меҳмонхонада яшаш учун ҳақ тўлайди.

Ушбу ҳолатда норезидент жисмоний шахсларда даромад юзага келадими? Агар шундай бўлса, унга ижтимоий солиқ ва ЖШДС солинадими?»

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Норма» компанияси эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Сизнинг ҳолатингизда норезидент ҳисобланган бош офиснинг ходимлари учун авиачипталар ва яшаш ҳақини тўлаш бўйича харажатлар жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадига киритилади ҳамда ЖШДС солинади ва ижтимоий солиқ солинмайди.

 

Ваколатхона ўз эҳтиёжлари учун қилинган харажатларни қоплаш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга оширишга ҳақлидир . Бундай харажатларга қуйидагилар киради:

  • ваколатни амалга ошириш харажатлари;
  • ваколатхона эҳтиёжлари учун товар-моддий бойликлар харид қилиш бўйича сарф-харажатлар;
  • ваколатхона ходимларининг иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар;
  • хизмат сафари харажатлари;
  • ижара, коммунал тўловлар ва бошқалар.

Ваколатхоналар ҳисоб-китобларни хорижий фирма томонидан ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширадилар :

Ўзбекистондаги манбалардан даромад оладиган норезидент жисмоний шахслар ЖШДС тўловчилар ҳисобланади . ЖШДС солиш объекти – солиқ тўловчининг жами даромади .

Юридик шахс томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб, товарлар (хизматлар), мулкий ҳуқуқлар ҳақини тўлаш жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади .

Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари жами даромад таркибига киритилади ва уларга ЖШДС солинади . Уларга ижтимоий солиқ солинмайди .

Бундай харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатларга киритилади .

 

 

 

 

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text193024_vakolathona_bosh_kompaniyadan_keladigan_mehmonlar_uchun_chiptalar_va_yashash_haqini_tuladi_soliq_oqibatlari_qanday_buladi