Солиқ қўмитаси ҚҚС тўловчиларни рўйхатга олиш ва ҚҚСни қоплаш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни кутади

preview

Солиқ қўмитаси 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚнинг регуляторлик таъсирини баҳолашдан ўтказади. Ҳар бир солиқ тўловчи ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланадиган тартибни такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдириш имкониятига эга.

Солиқ маслаҳатчиси, “Tax Consensus” СМТ директори Иродахон АББОСХОНОВА ҳужжатни муҳокама қилишда фаол иштирок этиш лозим, деб ҳисоблайди. Buxgalter.uz илтимосига биноан у ўз позициясини тушунтирди ва у томондан қандай таклифлар йўлланганлиги ҳақида гапириб берди.

 

Материалларимизни телеграм-каналда кузатиб боринг.

 

22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚ солиқ тўловчиларни рўйхатга олишни такомиллаштириш ва ҚҚСнинг ўрнини қоплаш тартибини соддалаштириш бўйича комплекс чораларни тасдиқлайди. Бу аксарияти турли босқичларда уларнинг ўринлилиги ва адолатлилиги юзасидан муҳокамаларга сабаб бўлган меъёрлардир.

Натижада ҳужжатга ўзгартиришлар киритилди. Масалан, дастлаб ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб туриш учун 11 та мезон – асос бўлган. Кейинчалик уларнинг сони 1 тага қисқартирилди. Бугун ҚҚС-гувоҳномаси фақат амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмаганлиги ҳолатлари аниқланганда тўхтатиб турилиши мумкин .

Шу билан бирга, ҳужжатнинг айрим қоидалари бугун ҳам саволлар туғдирмоқда. Уларнинг бир қисми янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг чиқиши билан боғлиқ. Бошқалари – Солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари ёрдамида меъёрларни амалга ошириш билан боғлиқ. Бунда турли солиқ тўловчиларда ҳужжатга ва у билан боғлиқ муаммоларга ўз қараши бўлиши мумкин. Ушбу фикр-мулоҳазалар ва таклифларни 15 майга қадар muxabbat.xaliqulova@soliq.uz электрон почтасига юбориш мумкин. Солиқ қўмитаси баён этилган таклифлар ва фикр-мулоҳазалар асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқишга ваъда бермоқда. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд фарқлар ва номувофиқликларни бартараф этиш имконини беради, бу умуман ҳуқуқни қўллаш амалиётида ижобий акс этади.

Мен ўз номимдан таклифлар юбордим, уларнинг айримлари ҳақида гапириб бераман.

2022 йил 1 январдан бошлаб солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланаётган товар-моддий захиралар қолдиқлари инвентаризациядан ўтказилмаслиги ва солиқ солиш мақсадларида солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланишини белгилайдиган меъёр эътиборга молик.

Амалиётда товар алоҳида шартнома асосида сақлашга топшириладиган, яъни товарнинг эгасига тегишли бўлмаган омборда сақланадиган учинчи вариант ҳам мавжуд. Ушбу вазиятда нима қилиш керак? Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бу борада ҳеч нарса айтилмаган.

Ijara.soliq.uz сайтида бундай шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун махсус тугма мавжуд.

Агар сақлашга доир шартнома рўйхатдан ўтказилмаса, у ҳолда сизнинг товарларингиз ҳам солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг омборида мавжуд эмас деб баҳоланади, бу 595-сон ВМҚга зиддир.

Ушбу камчиликни бартараф этиш – норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай вазиятларни ёзиш керак. Бунда, сақлашга доир шартномаларни ijara.soliq.uzда рўйхатдан ўтказиш – бу солиқ тўловчи учун ортиқ даражада юклама, деб ҳисоблайман. Солиқ органлари бундай товарлар тўғрисидаги ахборотни ЭТТЮ ва E-active тизими маълумотлари асосида олиши мумкин.

Бошқа муаммо Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 13-банди билан боғлиқ. Солиқ органи ҚҚС тўловчининг махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаси келиб тушган пайтдан эътиборан 7 кун ичида солиқ хавфи даражасини аниқлаш мақсадида жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда ҳақиқатда жойлашганлигини, шунингдек, кўрсатилган манзилнинг манзил-маълумот бюроси маълумотлари бўйича ҳақиқатда мавжудлигини ўрганишга ҳақли.

Президентнинг 09.01.2024 йилдаги ПФ-8-сон Фармонининг 2-бандига мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда муассиснинг турар жойини кўрсатишга йўл қўйилади. Солиқ тўловчилар ушбу чорани янги корхонани ташкил этиш босқичида қўллаши ва ҳолат бўйича корхона муассиснинг турар жойи бўйича фаолият юритмаслиги тушунарли.

Тадбиркор ҳеч қандай қоидани бузмаганлиги, 22.09.2021 йилдаги 595-сон ВМҚга 1 илова билан тасдиқланган Низомнинг 13-бандига мувофиқ эса хавфга эга солиқ тўловчилар жумласига киритилиши маълум бўлади. Бу адолатсиздир. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни Президентнинг 09.01.2024 йилдаги ПФ-8-сон Фармонининг 2-банди меъёрларига мувофиқ келтириш лозим.

Яна битта муаммо. 28.06.2022 йилдаги ПФ-162-сон Фармонга мувофиқ мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома солиқ хавфи даражаси кўрсатилмасдан туриб автоматик равишда берилади. Бу ҳолда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти солиқ органлари томонидан назорат қилиб борилади, мониторинг давомида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши эса қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади.

Амалиётда бу содир бўлмайди. Менда Солиқ кодексига мувофиқ корхона мажбурий равишда ҚҚС тўловчисига айланган ҳолларга аниқ мисоллар бор. Бироқ улар Сертификатни автоматик равишда олишмаган.

Солиқ маъмуриятчилигининг барча дастурлари қатъий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаши керак. Сертификатни ўз вақтида олгач, солиқ тўловчи дарҳол ҚҚС тўловчиси сифатида ишлашни бошлайди. Агарда уни ўз вақтида олмаса, уларни бартараф этиш қўшимча юклама ва кўнгилсизликлар келтирадиган камчиликлар юзага келиши мумкин.

Шундай экан, саволлар талай. Ҳужжатни маромига етказиб қайта ишлашда у ҳар томонлама пухта ишланиши учун барча ушбу масалалар ишчи гуруҳининг кўриш доирасида бўлиши керак. Сиз ўз фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни 2024 йил 15 майга қадар muxabbat.xaliqulova@soliq.uz электрон почтасига юборишингиз мумкин. Солиқчиларга тушунарли ва аниқ ҳужжатни тайёрлашларига ёрдам берамиз.

 

 

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади