Фойда бўйича ҳисоботда ижара учун минимал ставкага мувофиқ ҳисобланган қўшимча суммани қандай акс эттириш керак

preview

«Фойда солиғи бўйича ҳисоботда минимал ставкалар бўйича ижара ҳақи ва ижара шартномаси бўйича ҳақ ўртасидаги фарқ сифатида олинган қўшимча ҳисобланган суммани қандай тўғри акс эттириш керак?»

Масаланинг ечимини buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси, «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтирди:

 

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

- Фойда солиғи бўйича ҳисоботда харажатлар қисмида 0105-сатрда (чораклик) ва 0305 + 2.1.а ёки 2.1.б Иловада (йиллик) фақат жисмоний шахсларнинг мулкий даромадларисиз меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини (ижтимоий солиқ билан бирга) акс эттириш керак.

Агар шартнома ижарага берувчи - жисмоний шахс билан тузилган бўлса, корхона ижара бўйича харажатларни шартномага мос равишда акс эттириши керак. Бундай харажатларни харажатлар бўйича иловада 0111-сатрда кўрсатиш мақсадга мувофиқ (агар бу оператив ижара бўлса). Бу ҳолда минимал ставкалар фақат солиқ базаси ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини аниқлаш учун ишлатилади, яъни корхона харажатлари суммасининг ошишига олиб келмайди.

Агар ижарачи - юридик шахс бўлса, молиявий ҳисоботда, албатта, шартнома бўйича ижара ҳақи акс эттирилади. Лекин солиқ ҳисоботида - 1-илова "Жами даромад"да - ижара бўйича даромадни минимал ставкани ҳисобга олган ҳолда акс эттириш керак, чунки кўрсатилган суммадан фойда солиғини ҳисоблаш керак.

«Минимал ставкалардан келиб чиққан ҳолда ижара бўйича даромадни қўшимча ҳисоблашда солиқ оқибатлари» материалида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ кўрсатилган даромадларни Ҳисоб-китобга 1-илованинг 060-сатрида "Мулкни мулкий ижарага беришдан олинган даромад, молиявий ижара (лизинг)дан ташқари" акс эттиришни тавсия қилди.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Фойда солиғи Фойда солиғи Фойда солиғи /ru/publish/doc/text201787_foyda_buyicha_hisobotda_ijara_uchun_minimal_stavkaga_muvofiq_hisoblangan_qushimcha_summani_qanday_aks_ettirish_kerak